Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Изоляцияловчи ҳимоя воситалари
- Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари
Диэлектрик қалпоқлар.
Электр токига улаб юборишнинг олдини олиш учун, қалпоқларни бир қутбли ажратгич пичоқларига кийгизилади. Қалпоқлар электр хавфсизлиги шартлари бўйич, кўчма ерга улагични ўрнатишнинг иложи бўлмаган электр ускуналарининг уланган жойларида қўлланилади. 107 Қалпоқлар ажратгич пичоқларига бемалол кийгизилиши ва унда мустаҳкам туриши керак. Қалпоқлар резинадан ѐки пластмассадан тайѐрланади. Уларни ўрнатиш ва ечиб олиш асосий ҳимоя воситаларини қўллаган ҳолда, амалга оширилиши зарур. Қалпоқларда ѐриқлар, дарз кетган жойлар, бегона жисмлар мавжудлиги ва бошқа бузилишларнинг йўқлигини ҳар 12 ойда бир марта текширилиши лозим. 3. Изоляцияловчи ҳимоя воситалари Изоляцияловчи қопламалар. Изоляцияловчи қопламаларни 20 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида, ток ўтказувчи қисмларга бехосдан тегиб кетишининг олдини олиш учун, иш жойини тўсиқлар билан ажратиш имкони бўлмаган ҳолларда, қўллашга рухсат этилади. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарда, изоляцияловчи қопламалар узгичларни янглишиб улаб юборишга йўл қўймайдиган восита сифатида ҳам қўлланилади. Кучланиш остида бўлган ва кучланиши олинган ток ўтказувчи қисмлар орасидаги (масалан, қўзғалмас контактлар ва ажратгич пичоқлари ўртасида) изоляцияловчи қопламалар механик мустаҳкам, тузилиши ва ўлчами ток ўтказувчи қисмларни тўлиқ ѐпадиган бўлиши зарур. Қопламаларни бевосита ток ўтказувчи қисмлар устига ўрнатиш мумкин. Кучланиши 20 кВ гача бўлган электр ускуналарида қаттиқ электр изоляцияловчи материаллар (гетинакс, шишатекстолит ва бошқа) дан ясалган қопламалар ишлатилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарида диэлектрик резинадан ясалган қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган эластик қопламаларни ишлатиш мумкин. Кучланишни олмасдан улар билан ишлашда, ток ўтказувчи қисмлар ѐпилади. Конструкциясида, изоляцияловчи дастак ѐки тутқич кўзда тутилмаган ток ўтказувчи қисмлар устига, қопламаларнинг асосий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ўрнатиш зарур. Изоляцияловчи қопламаларни ишлатишдан олдин, уларнинг чангини артиш, юзасида ѐриқ ва дарз кетган жойлари йўқлигини, лак қопламаси бузилмаганлиги ва бошқа камчиликлар йўқлигини текшириш зарур. Изоляцияловчи қопламаларни намланиш ва ифлосланишидан сақлаш лозим. Изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари. Изоляцияловчи дастакли асбоблар, 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида, кучланиш остида ишлаш учун асосий ҳимоя воситаси сифатида қўлланилади. Фақат «Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари» талаблари асосида тайѐрланган изоляцияловчи дастакли асбобларни, ишлатишга рухсат этилади. Изоляцияловчи дастаклар ғилофлар шаклида ѐки таянч билан маҳкамланган, нам ўтказмайдиган, мой ва бензин таъсирига чидамли, мўрт бўлмаган, электр изоляцияловчи материалдан ясалган, ечилмайдиган қоплама 108 шаклида тайѐрланади. Изоляция дастакни батамом қоплаши ва унинг ҳалқа-таянч ўртасигача бўлган узунлиги 100 мм дан кам бўлмаслиги керак. Бурагич (отвѐртка) ўзагининг изоляцияси, унинг учига 10 мм қолгунга қадар давом этиши лозим. Изоляцияловчи дастаклар юзаси ва қалинлиги нуқсонсиз бўлиши, ҳамда ғоваклар, синган ва шишган жойлари бўлмаслиги шарт. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling