Электр хавфсизлиги


  28-расм. Қадамли кучланиш схемаси


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

94 
28-расм. Қадамли кучланиш схемаси: 
а – умумий схема; б – токнинг инсон оѐғидаги таянч юзасидан оқиб тушиши; 
29-расм. Ерга қисқа туташув бўлган ҳудудда тўғри ҳаракатланиш: 
а) ерга қисқа туташув бўлган ҳудуддан узоқлашиш тартиби; б) оѐқларни тўғри 
ҳаракатланиши (оѐқ излари) тартиби
 
 
4. Ерга улагич қурилмаларининг конструкциялари 
Ерга улагичлар билан конструктив равишда бирлаштирилган ерга 
ўтказгичлар йиғиндисини, ерга улагич қурилмалари дейилади (30-расм). 


95 
30-расм. Ерга улагич қурилмалари 
Ерга қоқилган ва ўзаро металл билан бириктирилган ўтказгичлар, ерга 
улагич деб аталади. Ерга уланаѐтган қисмлар ва ерга уланиш орасини боғловчи 
симларни, ер ўтказгичи деб аталади. Агар ер ўтказгичи икки ва ундан кўп 
бўлса, уларни магистрал ўтказгич деб аталади. Ерга улагични 
жойлаштиришига қараб ерга уланаѐтган дастгоҳларга нисбатан, ерга улагич 
қурилмасини чиқарилган ва контурли турларига ажратилади. 
31-расм. Ташқарига чиқариб заминлаш:  
а –принципиал схемаси; б – пландаги кўриниши;


96 
32-расм. Контурли заминлаш: а – вертикал бўйича қирқим; б – пландаги кўриниши; 
в – потенциалларнинг тарқалиши; 
 
 
Чиқарилган ерга улагичлар, ерга уланаѐтган дастгоҳлардан узоқроқ жойда 
ўрнатилади ва ерга улагич ѐрдамида бириктирилади (31-расм). Ерга улагичлар 
ерда уланадиган ускуналарга нисбатан узоқ масофада жойлашган сабабли
ѐйилиб ўтиш ҳудудидан ташқарига жойлашган бўлади. Шу туфайли тегиб 
кетиш кучланиш коэффициенти бирга тенг бўлади. Инсон кучланиш остида 
бўлган ускунанинг қобиғига тегиб кетганида қобиғни ерга нисбатан 
кучланишига дуч келади; 
i
k
R
I
U


(В
(8) 
Демак, чиқарилган улагичлар фақат қобиқдаги кучланишни йўл қўйилган 
меъѐридан ошмаган ҳолатида ва ерга улагич қурилмани кичик қаршилиги 
ҳисобига хавфсизлик шароитларига жавоб беради. 
Ерга катта ток ўтиб кетадиган бўлса (бу ҳолат замонавий электр 
ускуналарида содир бўлиши мумкин), қобиқдаги йўл қўйилган кучланишни 
ерга нисбатан улаш қурилмасини қаршилигини пасайтириш ҳисобига 
ҳавфсизликни таъминлаб бўлмайди. Бу ҳолатда, контурли ерга улагич 
курилмалари қўлланилади (32-расм). 
Контурли ерга улаш қурилмаларида ерга улагичлар, ерга уланадиган 
ускуналарни жойлашган майдонини периметрда ва майдонча ичкарисида сетка 
шаклида ўрнатилади. Ток қобиқга ўтиб кетиш ҳолатида ерга улагичлардан 
ѐйилиб кетаѐтган ток ҳисобига, майдончанинг сатҳида майдончага чиқаѐтган 
ерига нисбатан, юқори потенциал ҳосил бўлади. 
Потенциалларни ѐйилиш графигини олиш учун ҳар бир улагични 
потенциалларини алоҳида устма-уст қўшиб аниқлаш мумкин. Шуни ҳисобидан 
ускунани қобиғи ва ер сатҳини потенциаллари тенглашади ва майдон ичига 
тегиб кетиш кучланиши хавфсиз бўлиб қолади. Контурли ерга улаш 
қурилмаларини майдон чегарасидан, қадамли кучланиши ошиб қолади. Уни 
камайтириш мақсадида инсонлар ўтадиган йўлларида алоҳида металли 
шиналар ўрнатилади. Натижада ер сатҳидаги потенциалларни тақсимлаш 
қиялиги, ҳамда қадамли кучланиши камаяди. 


97 
Шундай қилиб, контурли ерга улаш қурилмасида ерга уланган ускуна 
атрофидаги потенциали баландроқ, потенциаллари айирмаси эса пастроқ 
бўлиши ҳисобига, тегиб кетиш кучланиши ва қадамли кучланишни 
хавфсизлиги таъминланади. Ерга улаш қурилмалари, табиий ва сунъий бўлиши 
мумкин. Қурилишда ва ишлаб чиқаришда қўлланиладиган электр ўтказувчи 
қисмлар: металл конструкциялар, арматура, труба, қувурлар (ѐнувчи ва 
портловчи газ ва суюқликлардан ташқари), кабелларни металли изоляцияси 
(алюминийдан ташқари) ва ҳ.к, табиий ерга улаш қурилмалари деб аталади. 
Ерга улаш қурилмалардан фойдаланиш тавсия этилади. 
Сунъий ерга улаш қурилмалари, бу махсус тайѐрланган бўлиб, бошқа 
мақсадларда қўлланилмайди. Кўпинча улар вертикал жойлашган электродлар 
ва уларни бириктирадиган горизонтал жойлашган электродлардан иборат 
бўлади. Вертикал электрод сифатида, диаметри 10-14 мм ва узунлиги камида 5 
м бўлган пўлатли ўзак қўлланилади, ҳамда ўлчамлари 40х40 мм дан 60х60 мм 
гача ва узунлиги эса 2-3 м бўлган уголниклар камроқ қўлланилади. 
Вақтинча ерга улаш қурилмалари сифатида, махсус юрувчи ерга улаш 
қурилмалари қўлланилади. Уларни ўрнатиш ва йиғиштиришни осонлаштириш 
мақсадида, ерга бураб ўрнатиладиган электродлар, ҳамда бириктириш учун 
қўлланиладиган махсус қисқичлар мавжуд. Ерга ўтказгичлар ўзаро ва ерга 
улагичлар билан бириктириш мақсадида ерга уланадиган ускунани кобиғи 
билан пайвандланади ѐки болт ѐрдамида бириктирилади. Магистрал ерга 
ўтказгичлар ерга улагичлар билан икки жойда бириктирилади. Вертикал 
электродларни одатда ердан 70-80 см чуқурроқ ўрнатилади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling