Электр хавфсизлиги


-расм. Электр хавфсизлик шиорлари


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

23-расм. Электр хавфсизлик шиорлари 


88 
3. Электр ускуналарни ўчириш пайтида кучланиш йўқлигини текшириш 
Кучланиш йўқлигини кучланишни кўрсатувчи асбоб ѐрдамида 
текширилади. Уни ишлатишдан олдин, ишга яроқлигини текширишга 
мўлжалланган махсус асбоб ѐрдамида ѐки яқин орадаги олдиндан кучланиш 
остида бўлган ток ўтказувчи қисмга яқинлаштириб, текшириб олинади. 
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида кучланишни кўрсатувчи 
асбобдан, диэлектрик қўлқоп
кийиб фойдаланиш керак. 
35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр ускуналарида кучланиш 
йўқлигини, изоляцион штанга билан ток ўтказувчи қисмга бир неча марта 
теккизиб текшириш мумкин. 
Кучланиш йўқлигини учқун чиқиш ва чирсиллаш аломатини йўқлигидан 
билса бўлади. 
Бир занжирли 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида кучланиш 
йўқлигини тожланиш овози аломати билан билинади. 
Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида кучланиш 
йўқлигини, 1000 В кучланишдан юқори IV гуруҳга эга бўлган ва 1000 В 
кучланишгача бўлган ускуналарида III гуруҳга эга бўлган битта навбатчи ѐки 
тезкор-таъмирлаш ходими томонидан текширишга рухсат этилади. 
Электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигини икки ишчи бажариши 
шарт, яъни: 
- 1000 В кучланишдан юқори электр узатиш тармоқларида IV ва III 
гуруҳли; 
- 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида III гуруҳли 
бўлишлари зарур; 
Схемага солиштириб кучланиш йўқлигини жойида текшириш, қуйидаги 
ҳолларда рухсат этилади: 
- очиқ тақсимловчи электр ускуналарида, ташқарида ўрнатиладиган 
комплект тақсимловчи электр ускуналар ва комплект трансформатор 
пунктларида, шунингдек, электр узатиш тармоқларида туман, ѐмғир, қор 
ѐғаѐтган тақдирда, махсус кучланишни кўрсатувчи асбоб йўқ бўлган ҳолларда; 
- 500 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи электр ускуналари, ҳамда икки 
занжирли 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида; 
Ҳаво ва кабел электр тармоқларининг киришларида кучланиш йўқлигини 
схемага қараб жойида текширган тақдирда, буни тармоқнинг бошқаруви 
кимнинг ихтиѐрида бўлса, ўша навбатчи тасдиқлайди. 
Ҳаво электр тармоғида кучланиш йўқлигини схемага қараб жойида 
текшириш, диспетчерлик номига мос келган тармоқни йўналиши ва ташқи 
белгисини, ҳамда унинг устунларига ѐзилган белгиларига қараб аниқлашдан 
иборат. 
6-10 кВ кучланишли ѐғоч ѐки темир-бетон таянчли электр узатиш 
тармоқларида, шунингдек телескопик минорада туриб ўзидан сиғим токи 
ўтиши асосида ишланган кучланиш кўрсатувчи асбоб билан кучланиш 
йўқлигини
текширганда, 
ушбу 
асбобни 
етарлича 
сезувчанлигини 
таъминланиши керак. 
Бунинг учун ушбу асбобни ишчи қисмини ерга улаш керак. 
Симлари ҳар хил баландликда осилган электр узатиш тармоқларида 
кучланиш йўқлигини кучланишни кўрсатувчи асбоб ѐки изоляцион штанга 


89 
билан текшириш ва ерга улагичларни ўрнатиш энг пастдаги симдан юқорисига 
қараб бажарилиши шарт. 
Симлари горизонтал ҳолда осилган электр узатиш тармоқларида 
кучланиш йўқлигини текшириш, энг яқин жойлашган симдан бошлаб 
бажарилиши керак. 
Икки қутбли кучланиш кўрсатувчи асбоб-ускуна ишлатилганда, нейтрали 
ерга уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ўзаро кучланиш 
йўқлигини, фазалар орасида ва фазалар ораси билан ускуналарнинг ерга 
уланган танаси ѐки ерга уланган ноллари умумлаштирилган сим орасида 
текшириш керак. 
Олдиндан назоратдан ўтган волтметрни ҳам ишлатишга рухсат этилади. 
Назорат лампасини қўллаш ман қилинади. 
Коммутацион аппаратларнинг ўчганлигини хабар қилувчи ускуналар
блокировка ускуналари, доимий уланиб ишлаб турган волтметрлар ва бошқалар 
фақат кучланиш йўқлигини билдирувчи қўшимча восита ҳисобланиб, уларнинг 
маълумотлари бўйича кучланишни йўқлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин 
эмас. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling