Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Тўхта! Кучланиш!»
- «Шу ерда ишланг!»
- «Чиқма! Ўлдиради!»
«Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осиб қўйиш зарур.
Очиқ тақсимловчи электр ускуналари пойдеворлари ва алоҳида конструкцияларига ўрнатилган жиҳозларда ерда туриб ва жиҳозларнинг ўзида иш бажарилганда, иш жойини табиий ѐки синтетик толалардан тайѐрланган мустаҳкам ип ѐки арқонлар билан, орасида ўтиш учун очиқ жой қолдирилиб, тўсилган бўлиши, тўсилган майдон ичига қаратиб тўсиқларга, «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши зарур. Арқонларни боғлаш учун мўлжалланган ва уларнинг ўралган майдонидан ташқарида қолиш шарти билан қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилади. Электр узатиш тармоқ ажраткичидан ташқари, очиқ тақсимловчи электр ускуналарининг барча ускуналаридан кучланиш олинганда, ажратгич ўрнатилган қурилмалар арқон билан тўсилиб ташқари томонидан, «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши зарур. Фармойиш билан очиқ тақсимловчи электр ускуналарининг иккиламчи занжирларида бажариладиган ишларда тўсиқлар қўйиш талаб қилинмайди. Ҳаво ва кабел электр тармоқларидан ташқари, электр ускуналарида иш бажариш учун тайѐрланган иш жойларига, «Шу ерда ишланг!» деган шиор осилиши зарур. Очиқ тақсимловчи электр ускуналарини қурилмаларида, иш жойига ўтиш мумкин бўлган иш жойига чегарадош кучланиш остида бўлган участкалардаги конструкцияларига, кўзга яққол кўринадиган «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор, осиб қўйилиши зарур. Бу шиорни, ишлашга ижозат берувчи раҳбарлигида электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган таъмирлаш ходими қўйиши мумкин. Юқорига (баланликга) чиқишга рухсат этилган конструкциялар ѐнидаги бошқа барча конструкцияларнинг пастига, «Чиқма! Ўлдиради!» деган шиор осилади. Иш бажариш учун юқорига чиқишга рухсат берилган доимий қурилма ва нарвонларга, «Шу ердан чиқ!» деган шиор осилиши шарт. 87 Иш жойини тайѐрлаш пайтида, қўйилган тўсиқ ва шиорларни олиб ташлаш ѐки бошқа жойга кўчириш, иш ҳажми тўлиқ тугатилмагунча ман қилинади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling