Электр хавфсизлиги
Электр ускуналарни ўчириш вақтида хавфсизлик шиорларини осиш ва
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Уламанг! Одамлар ишламоқда!»
- «Очманг! Одамлар ишламоқда!»
- «Уламанг! Одамлар ишламоқда!»
- «Тўхта! Кучланиш!»
2. Электр ускуналарни ўчириш вақтида хавфсизлик шиорларини осиш ва иш жойини тўсиш тартиби Ёқилиши билан, иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ажратгич, узгич ва қувват ўчиргичларини юритмалари, узоқдан бошқарувчи кнопкалар ва калитлар, 1000 В кучланишгача бўлган коммутацион аппаратлар (автоматик узгич, айиргич ва ҳоказо) га, «Уламанг! Одамлар ишламоқда!» деган шиор осиб қўйилиши зарур. 1000 В кучланишгача бўлган автоматик узгич, айиргич (рубилник) ва ажратгичи бўлмаган уламаларда, шиорлар сақлагичлар олиб қўйилган жойлар- да осилади. Шиорлар, изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларда тўсиқларга, бир қутбли ажратгичларда эса, ҳар бир ажрат- гичнинг юритмасига осилади. Комплект тақсимловчи электр ускуналарда шиорлар техника хавфсизлиги қоидаларига мос равишда осилади. Ажратгичларнинг пневматик юритмаларига, ҳаво очадиган сурувчи очгичларига, «Очманг! Одамлар ишламоқда!» деган шиор осилади. Кабел ва ҳаво электр узатиш тармоқларида иш бажариш учун ўчирилган ажратгичларнинг юритмаларига ишлаѐтган бригадаларни сонидан қатъий назар, битта «Уламанг! Одамлар ишламоқда!» деган шиор осилади. Бу шиор иш жойини тайѐрлашга фармойиш берувчи ва тармоқда ишлаѐтган бригадаларни ҳисобга олиб турувчи ходимнинг кўрсатмаси бўйича осилади ва ечиб олинади. 86 Кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларига тўсиқ қўйиш учун, вақтинчалик тўсиқлар ѐғочдан ѐки бошқа изоляцион материаллардан ясалган шчит, қоплама ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Кучланишни олмасдан туриб қўйиладиган вақтинчалик тўсиқлардан ток ўтказувчи қисмгача бўлган масофа 1-жадвалида кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги керак. 6-10 кВ кучланишли электр ускуналарида керак бўлиб қолган ҳолларда, бу масофа 0,35 м гача камайтирилиши мумкин. Вақтинчалик тўсиқларга, «Тўхта! Кучланиш!» деган ѐзув ѐзиб қўйилган ѐки керакли хавфсизлик шиори маҳкамланган бўлиши зарур. 6-10 кВ кучланишли электр ускуналарида ток ўтказувчи қисмларни шчитлар билан тўсишни иложи бўлмаган ҳолларда, ўчирилган ва кучланиш остида қолган қисмлар орасига (масалан, ўчирилган ажратгичнинг контактлари орасига) изоляцион қоплагич қўйишга рухсат берилади. Бу изоляцион қоплагич кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриши мумкин. Изоляцион қоплагични қўйиш ва олишни электр хавфсизлиги бўйича IV ва III гуруҳга (улардан бири навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходими) эга бўлган икки киши диэлектрик қўлқоп ва изоляцион штанга ѐки махсус омбир ѐрдамида бажариши зарур. Иш жойи билан чегарадош хона, шкаф ва панелларнинг тўсиқларига, Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling