Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ерга улагични ўрнатиш
- «Алоҳида кўрсатмалар»
(16)
9. Вертикал ерга улаш қурилмасининг аниқланган сони қуйидагича ҳисобланади: ' ' B B B э R r (17) бу ерда: ' B - фойдаланиш коэффициенти аниқланган қиймат. Ҳисоблашларга асосланиб, ерга улаш қурилмасининг конфигурацияси аниқланади. 6. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ерга улагични ўрнатиш 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида иш олиб бориш учун ажратилган участкага, кучланиш қайси томондан берилиши мумкин бўлган барча тарафларидаги ток ўтказувчи қисмларни ҳамма фазалари ерга уланиши шарт. Бутунлай ўчирилиб, битта ерга улагич ўрнатиш етарли бўлган умумий шинадаги иш бундан мустасно. Ўчирилган тармоқ айиргичларида иш олиб борилганда, улардаги ерга улагич пичоқларини борлигидан қатъий назар, айиргичлардан чиқиб кетаѐтган электр узатиш симларига, иш жараѐнида айиргичларни ўчириб-ѐққанда шикастланмайдиган қилиб қўшимча ерга улагич аппарати ўрнатилиши шарт. Электр ускуналарнинг ерга уланган ток ўтказувчи қисми кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмидан кўзга кўринадиган қилиб, узилган жой билан ажратилиши шарт. Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита иш бажарилаѐтган ток ўтказувчи қисмлардан ўчирилган ўчиргичлар, ажратгичлар, бўлгичлар, айиргичлар, олиб қўйилган сақлагичлар, олиб ташланган шина ва симлар орқали ажратилган бўлиши мумкин. Агар бошқа кучланиш остидаги электр ускуналари электр майдони таъсирида иш жойида кучланиш (потенциал) ҳосил қилиши мумкин бўлса, бевосита иш жойига қўшимча ерга улагич қўйилиши шарт. Кўчма ерга улагичлар ток ўтказувчи қисмларнинг бўѐқларидан тозаланган жойларига қўйилиши керак. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарининг умумий шиналари (изоляцияли симлардан қилинган шиналардан ташқари), ҳамда шчитларида иш олиб борилганда, ушбу ускуналардан кучланиш олиниши ва ерга уланиши шарт. Бу тақсимловчи электр ускуналарнинг уламаларига уланган электр тармоқларига, шчитлар йиғимларига ва уларга уланган жиҳозларига ерга улагични ўрнатиш кераклигини, ҳамда мумкинлигини наряд берувчи ѐки фармойиш берувчи аниқлайди. Ишни бажариш хусуссияти (изоляция қаршилигини ўлчаш ва ҳ.к.) талаб қилган тақдирдагина, иш жойини тайѐрлашда қўйилган ерга улагични 101 вақтинчалик олиб қўйишга рухсат берилади. Ерга улагични вақтинчалик олиш ва қайта ўз жойига қўйишни навбатчи, тезкор-таъмирлаш ходими ѐки наряд берувчи кўрсатмаси билан ишбоши амалга оширади. Ерга улагични вақтинчалик олишга ва уни иш бажарувчи томонидан амалга оширилишини наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ѐзиб, қаерда ва нима мақсадда ерга улагич олиниши кераклиги қайд қилиниши шарт. Электр ускуналарида ерга улагични ўрнатилиши хавфли ѐки ўрнатишнинг иложи бўлмаган қурилмаларида (масалан, айрим тақсимловчи яшикларда, комплект тақсимловчи электр ускуналарининг айрим турларида, фазалари вертикал жойлашган тақсимловчи шчитларда), иш жойини тайѐрлашда ерга улагични қўймасдан ажратгич пичоқларига диэлектрик қўлқоп кийгизиш ѐки коммутацион аппаратларининг контактлари орасига изоляцион қоплагич (накладка) қўйиш мумкин. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ерга улагични қўйиш ва олиш III гуруҳга эга бўлган бир навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимига рухсат этилади. 1000 В ва ундан юқори кучланишли электр ускуналарида: - кўчма ерга улагичларни ўрнатишни икки киши бажариши шарт: бири IV гуруҳли (навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимларидан) ва бошқаси III гуруҳли; - III гуруҳли ишчи таъмирлаш ходимларидан бўлиши мумкин, истеъмолчилар уламасига ерга улагични ўрнатиш истеъмолчи ходимлари қатнашувида бажарилади; - узоқда жойлашган подстанцияларда маъмурий-техник ходимларнинг ѐки диспетчернинг рухсати билан, асосий схемаларда ерга улагични ўрнатишда иккинчи ходим сифатида III гуруҳли истеъмолчи ходими ишлашига рухсат берилади; - ерга улагич пичоқларини IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ѐки тезкор- таъмирлаш ходимларидан бир киши улаши мумкин; - ерга улагич пичоқларини ўчириш ва кўчма ерга улагични олишни навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимларидан III гуруҳга эга бўлган бир киши бажариши мумкин. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling