Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 39-расм. Замонавий кўчма ерга улагич
5. Кўчма ерга улагичлар Кўчма ерга улагичлар, ишчилар ўчирилган ток ўтказувчи қисмларда ишлаѐтганда, хатолик билан берилган ѐки ташқи электр кучланиш таъсирида пайдо бўлган кучланишдан ҳимоя қилиш учун ишлатилади (39-расм). Кўчма ерга улагичлар ерга уловчи симларга улаш учун хизмат қилувчи қисқич (қисма) дан, ерга уловчи ва ускунанинг барча фазалари ток ўтказувчи қисмларини ўзаро туташтирувчи симдан, ҳамда ерга улашга ѐки ерга уланган конструкцияга улашга мўлжалланган учлик ѐки струбцинадан ташкил топган. Ҳар бир фазага алоҳида кўчма ерга улагични қўллашга рухсат берилади. Кўчма ерга улагичлар, қуйидаги талабларни қаноатлантириши шарт: 1. Улар яланғоч эгилувчан қўп толали мис симдан тайѐрланиши ва кесими бир фазали ѐки фазалараро қисқа туташув жараѐнида термик бардошлик талабларини қаноатлантириши керак. 111 Лекин кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналари учун симнинг кесим юзаси 25 мм 2 дан, ҳамда кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналари учун эса, кесим юзаси 16 мм 2 дан кам бўлмаслиги зарур. Мис симлар кесимини термик бардошлиги бўйича танлаб олишда бошланғич ҳароратни 30°С, якуний ҳароратни 850°С қабул қилишга ижозат берилади. 39-расм. Замонавий кўчма ерга улагич Кўчма ҳимоя ерга улагичларни қисқа туташув токидан қизишини ҳисоблашда, қуйидаги содда формуладан фойдаланиш тавсия қилинади: 272 / min ô óñò t I S (мм 2 ) (18) бунда: min S - симнинг минимал кўндаланг кесими, (мм 2 ); ó ñ ò I - қисқа туташув токининг энг юқори миқдори, (А); ô t - фиктив вақт, (сек). Амалиѐтда, ô t учун ушбу электр ускунасини асосий реле ҳимоясининг энг катта ўрнатилган ишлаш вақти олиниши керак. Қисқа туташув токининг қиймати юқори бўлган ҳолда, битта ерга улагичнинг термик мустаҳкамлиги етарли бўлмаса, бир нечта параллел ерга улагич ўрнатишга рухсат берилади. 2. Бир-бири билан туташтирувчи симларни шиналарга уловчи қисқичнинг тузилиши, кўчма ерга улагичдан қисқа туташув токи ўтганда динамик куч таъсирида ўрнатилган жойидан чиқиб кетмаслиги керак. Қисқичлар, ерга улагичларни ток ўтказувчи қисмларига штанга ѐрдамида ўрнатиш ва олишга мўлжалланган мослама билан жиҳозланган бўлиши зарур. Эгилувчан мис сим қисқичга бевосита ѐки мустаҳкам босимланган (прессланган) мис учлик ѐрдамида уланган бўлиши шарт. Сим, уланган жойларидан синмаслиги учун, уни эгилувчан пўлат симли пружина шаклидаги қобиқга жойлаштириш тавсия қилинади. Эгилувчан мис сим толаларини механик шикастланишлардан сақлаш мақсадида, симни аниқ кўринадиган қобиққа солиб қўйиш ҳам тавсия қилинади. 3. Симдаги ерга улаш учун мўлжалланган учлик, струбцина кўринишида ѐки ерга уланган конструкция ѐки ерга улагич симига маҳкамланувчи қисқич |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling