112
тузилишига (барашкасига) мос ҳолда бажарилиши зарур.
4. Кўчма ерга улагич элементларининг контакт юзалари қалайлаб
оқартирилгандан сўнг, пресслаш, пайвандлаш ѐки болт билан мустаҳкамлаб,
қаттиқ уланиши шарт. Бунинг учун кавшарлаш ман қилинади.
Ҳаво электр узатиш тармоқлари симларини ерга улаш учун
ишлатиладиган кўчма ерга улагич ускуналарини, металл устунлар
конструкциясига, ѐғоч устунларни ерга улаш қурилмасига ѐки махсус
вақтинчалик ерга улагичга улаш рухсат этилади.
Синаш схемаларида ишлатиладиган кўчма ерга улагич симининг
кўндаланг кесими камида 4 мм
2
, электр узатиш тармоқларидаги устундан
изоляцияланган яшин қайтаргич тросслари, ҳамда кўчма ускуналарни
(лаборатория ва ҳ.к) ерга улашда эса, механик мустаҳкамлигига қараб, камида
10 мм
2
бўлиши шарт.
Ҳар бир кўчма ерга улагичда унинг рақами ва ерга уловчи симларнинг
кўндаланг кесими кўрсатилган бўлиши лозим.
Бу маълумотлар ерга улагичга маҳкамланган биркага ѐки струбцинага
(учликка) ўйиб ѐзилган бўлиши лозим.
Ҳар бир кўчма ерга улагичларни 3 ойда бир марта ишлатишдан олдин ва
қисқа туташув токи таъсирида бўлган ҳолларда, кўздан кечирилиши шарт.
Симларнинг уланган контактлари емирилганда, механик мустаҳкамлиги
пасайганда, улар эриб тушганда, 5 фоиздан кўп сим толалари узилганда ва
шунга ўхшаш ҳолатларда кўчма ерга улагичлар ишлатишдан олиб ташланиши
керак.
6. Тўсиқ қурилмалари. Хавфсизлик плакатлари ва белгилари
Тўсиқ қурилмалари, ишчиларнинг бехосдан кучланиш остидаги ток
ўтказувчи қисмларга хавфли масофагача яқинлашишдан сақлаш, ҳамда
тақсимловчи ускуналар участкаларига кириш йўлларини тўсиш учун
қўлланилади. Тўсиқ қурилмаларига шчитлар киради. Шчитлар алиф
шимдирилган ва рангсиз лак суртилган қуруқ тахтадан ѐки тиниқ
электризоляцияловчи материалдан тайѐрланиши лозим.
Уларга хавфсизлик техникаси плакатлари маҳкамланиши ѐки "Электр
Do'stlaringiz bilan baham: |