Электр хавфсизлиги


Противогазлар, респираторлар


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

Противогазлар, респираторлар. Противогазлар (масалан, ПШ-1, ПШ-2) 
нафас олиш аъзоларини кислород етишмасликдан ѐки ѐпиқ тақсимловчи 
қурилмаларда авария ҳолати туфайли металларнинг эриши ва электр 
изоляцияловчи материалларнинг ѐниши натижасида пайдо бўладиган ўта 
хавфли газлар билан ифлосланган ҳаво билан заҳарланишдан ҳимоя қилиш 
учун ишлатилади. 


115 
43-расм. Респираторлар 
Кавшарлаш ишларида кавшарлаш аэрозолларидан ҳимоя қилиш учун, 
аэрозолга қарши филтрловчи респираторлар (У-2к, Ф-62 ш ва ҳ.к.) ишлатилади. 
Ҳавони филтрловчи фуқаро противогазларини (масалан, ГП-5) фақат 
углерод оксидидан сақловчи гопкалит патрон билан ишлатишга рухсат этилади. 
Гопкалит патрони ҳаво ҳарорати 6°С ва ундан юқори бўлганда, ишлатишга 
ижозат берилади, бундан паст ҳаво ҳароратида унинг ҳимоя хусуссияти 
йўқолади. 
Противогаз ва респираторлар, "Электр ускуналарини ишлатишда 
хавфсизлик техникаси қоидалари" талаблари асосида тайѐрланиши ва 
ишлатилиши лозим. 
Ходимлар противогаз ва респираторлардан фойдаланишга ўқитилиб 
ўргатилган бўлиши зарур. Шлангли противогазлар билан ишлаш жараѐнида 
ишчилар, хавфсиз ҳудудда бўлган, керак бўлганда, ѐрдам беришга қурби 
етадиган ва тайѐр турган, ѐрдамчи ходимлар назоратида бўлиши лозим. 
Респираторлар фақат шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, бошқа 
кишиларга тозаланганидан (дизенфекция) сўнг, ишлатишга рухсат этилади. 
Каскалар. Каскалар бошни механик шикастланишдан, ѐғингарчиликдан, 
электр токи таъсиридан сақлаш учун хизмат қилади (43-расм). Электрстанция 
ва подстанциялардаги ишлаб турган электр ускуналарида (бошқарув, релели ва 
шунга ўхшаш шчитлардаги ишлардан ташқари), ѐпиқ ва очиқ тақсимловчи 
электр ускуналарида, туннеллар ва қудуқларда, ҳамда ҳаво электр узатиш 
тармоқларида таъмирлаш ишларини бажариш жараѐнида, барча ишчилар 
каскалардан фойдаланишлари мажбурийдир. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling