Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

43-расм. Ҳимоя каскалари 
Каскалар, "Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси 
қоидалари" талаблари асосида тайѐрланиши зарур. 
Каскалар белгиланган мақсадга қараб, бир неча турларда ишлаб 
чиқарилади: чети соябонли, фара ушлагичли, олиб қўйиладиган пелеринали 
томчи ўтадиган жойларда ишлаш учун қўлланиладиган, қиш мавсумида кийиш 
учун мўлжалланган иссиқ шлемли. 
Касканинг барча деталлари ўткир қирралар ва томонлардан, ҳамда 
бўртиқлардан холи бўлиши лозим. Каска энгакдан ўтказиб боғлаш учун камар 
билан таъминланган бўлиши шарт. 


116 
Касканинг материали, металл буюмлар билан урилганда учқун 
чиқармаслиги керак. Каска корпуси икки томони очиқ ток ўтказувчи 
деталлардан холи бўлиб, 1000 В гача бўлган электр ускуналарида электр токи 
уришидан ҳимоя қилиши шарт. Касканинг ташқи юзаси текис, силлиқ, дарз 
кетмаган ва пуфаксиз бўлиши зарур. 
Монтѐрнинг сақлагич камари ва хавфсизлик арқонлари. Монтѐрнинг 
сақлагич камари ҳаво электр узатиш тармоқларида, электрстанция ва 
подстанцияларда, 
тақсимловчи 
ускуналарда, 
баландликда 
ишловчи 
ишчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади (44-расм). 
 
44-расм. Ҳимоя камарлари 
Камарлар, "Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси 
қоидалари" талабларига мос келмоғи лозим. 
Ишлаб турган электр ускуналарида иш бажаришда (кавшарлаш 
ишларидан ташқари) техник капронли тасмадан (лентадан) ѐки шунга ўхшаш 
материалдан тайѐрланган, осма арқонли монтѐрнинг сақлагич камарини 
ишлатиш лозим. Электр ускуналарининг ток ўтказувчи қисмларидан 
кучланишни олиб ѐки ток ўтказмайдиган қисмларидан кучланишни олмасдан 
кавшарлаш ишларини бажариш жараѐнида, осма занжирли сақлагич камарини 
ишлатиш лозим. 
Камар карабини қулфлаб беркитилиши ва қимирламайдиган мослама 
билан жиҳозланган бўлиши керак. Динамик силтанишга дучор бўлган камар, 
ишлатишдан олиб қўйилиши зарур. 
Хавфсизлик арқони қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади. Иш 
жойида монтѐрнинг сақлагич камарини осма арқони билан ускуналар 
конструкциясига мустаҳкам ўрнашиб олиш имконини таъминлай олмайдиган 
масофаларда, хавфсизлик арқонидан фойдаланиш шарт. 
Бунинг учун узунлиги камида 10 м ва диаметри 15 мм дан кам бўлмаган 
пахтадан тайѐрланган арқон ѐки махсус тўкилган капрон арқондан фойдаланиш 
зарур. 
Арқоннинг статик узилиш юкламаси 10000 Н (1000 кгс) дан кам 
бўлмаслиги шарт (елка камарлари, монтѐрнинг сақлагич камарлари қандай 
меъѐрлар билан синовдан ўтказилса, шу меъѐрларда синалиши керак). 
Хавфсизлик арқонининг сақлагич камари айланасига маҳкамлаш учун 
боғлагич тугуни, 45-расмда кўрсатилган. 



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling