114
Ҳимоя кўзойнаклари белгиланган вазифасига қараб,
стандарт ва техник
шартлар талабларига жавоб бериши керак. Узоқ муддатли ишларда ойнаси
терлайдиган кузойнакларнинг ички юзаси терлашдан сақловчи
махсус таркиб
билан мойланиши лозим (
41-расм).
а)
б)
41-расм. Ҳимоя кўзойнакларининг турлари
Қўлқоплар.
Қўлқоплар
қўлни
учқунлардан,
эриган
металл
заррачаларининг сачрашидан, тўпонидан, юқори ҳароратдан, нефтдан,
ишқордан,
кислотадан, сувдан, механик таъсирланишлардан сақлаш учун
мўлжалланган (
42-расм).
42-расм. Резинали диэлектрик қўлқоплар
Эриган металлар, кабел
мастикалари билан ишлаганда, қийин ѐнувчи
асбест, шпилка ва бошқа газламалардан тикилган қўлқоплардан фойдаланиш
шарт.
Қўлқоплар, "
Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси
қоидалари" талаблари асосида тайѐрланиши зарур.
Қўлқоплар олти типда ишлаб чиқарилади:
- кенг
тикилган, бармоғи чоклаб уланган;
- бармоқли, қўлқопнинг пастки қисми тўла бичилган;
- бармоғи қўлқоп букилишининг ѐн
томонида жойлашган;
- иккита бармоқли;
- эластик лента билан билакларга боғланган;
- қўнжлари узайтирилган, тўртта ўлчамли.
Қўлқоплар кучайтирувчи ва ҳимоя қопламаларига эга. Қўнжлари
узайтирилган қўлқопларнинг ўлчамлари 420 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Эриган металл, мастика ва бошқа моддалар оқиб кетишининг олдини олишда,
қўлқоплар кийим енгларини зич қоплаб олган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: