Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
3. Кучланиш кўрсатгичлари
Кучланиш кўрсатгичини ишлатишдан олдин унинг ишга яроқлилиги, махсус асбоблар билан ѐки яқин ерда жойлашган ва олдиндан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга яқинлаштириш билан текширилади (47- расм). Кучланиш кўрсатгичини ишлатиш жараѐнида, уни ток ўтказувчи қисмлар лампасида нурланиш пайдо бўладиган масофага қадар яқинлаштириш керак. Яқинлаштирилган вақтда, лампада нурланиш пайдо бўлмаган ҳоллардагина, асбобни ток ўтказувчи қисмга бевосита теккизиш мумкин. 123 47-расм. 6 кВ дан 220 кВ гача бўлган юқори кучланиш кўрсаткичлари ва 6 кВ дан 10 кВ гача бўлган фазалар боғлиқлигини текширувчи кучланиш кўрсаткичлари Кундузги ѐруғлик вақтида, очиқ тақсимловчи ускуналарда, ҳаво электр узатиш тармоқларида ва ҳоказоларда ишлаш жараѐнида лампа нурланишини яхши кузатиш учун улар офтобдан тўсувчи мосламалар билан таъминланиши лозим. Қоида бўйича ҳаво электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлиги УВНБ типидаги контактсиз кучланиш кўрсатгичи билан текширилиши лозим. Кучланиш йўқлиги, ҳаво электр узатиш тармоқларининг таянчларидан ѐки телескопик минора (гидрокўтаргич) дан УВН-10 ва шунга ўхшаш кучланиш кўрсатгичлари билан текширилганда, уларнинг ишчи қисми таянчдаги туширилган ерга улагичнинг бўлишидан, ҳамда телескопик минора (гидрокўтаргич) шассиси ерга уланганлигидан қатъий назар ерга уланиши шарт (металл таянчларда ишлашдан ташқари). Кучланиш кўрсатгичининг ишчи қисми, унинг ишчи кўндаланг кесими 4 мм 2 бўлган юмшоқ мисли сим билан тунукадан тайѐрланган махсус ҳалқасимон 124 учликка эга бўлган, мис сим ѐрдамида ерга уланади. Кучланиш кўрсатгичининг ерга улагич симини ҳаво электр узатиш тармоғи симларини ерга улашда фойдаланилган, аввалло (биринчидан) ерга уланган кўчма ерга улагичга ва ҳаво электр узатиш кучланиши индикацияси учун устундан туширилган ерга улагичга улаш учун рухсат берилади. Кучланиш йўқлигини текшириш ва ҳимоя ерга улагичини ўрнатишда ердаги улагич симига (туширилган ерга улагичга) тегиш мумкин эмас. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling