Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

ишлатиш учун» ѐзуви бўлиши лозим. 
Изоляцияловчи қисқичлар. Изоляцияловчи қисқичлар сақлагичлар билан 
ишлаш учун, изоляцияловчи қопламалар ва тўсиқларни ўрнатиш, ҳамда олиш 
ва шунга ўхшаш ишларни бажаришда қўлланилади. Изоляцияловчи қисқичлар 


122 
ўрнига, зарурий ҳолларда универсал каллакли изоляцияловчи штангаларни 
қўллаш лозим. 
Қисқичлар ишчи (қисқич тишлари), изоляцияловчи қисм ва дастакдан 
ташкил 
топган. 
Изоляцияловчи 
қисқичнинг ўлчамлари 
6-жадвалда 
келтирилган. 
6-жадвал 
Изоляцияловчи қисқичларнинг минимал ўлчамлари 
Электр ускуналарининг номинал 
кучланиши, (кВ) 
Узунлиги, (мм) 
изоляцияловчи 
қисми 
дастаги 
1 кВ гача 
Чекланмайди, қўллашга қулай 
ҳолда белгиланади 
6 кВ дан 10 кВ гача 
450 
150 
10 кВ дан юқори, то 35 кВ гача 
750 
200 
Электр ўлчовчи қисқичлар. Электр ўлчовчи қисқичларга қўйилган 
умумий техник талаблар, «Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик 
техникаси қоидалари» да келтирилган. 
Электр ўлчовчи қисқичлар, электр узатиш тармоқларида уларнинг 
яхлитлигини бузмасдан тармоқдаги ток, кучланиш ва қувватни ўлчаш учун 
ишлатилади. 
10 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишлатиладиган электр 
ўлчовчи қисқичлар ишчи, изоляцияловчи қисмлар ва дастакдан ташкил топган. 
Қисқичнинг ишчи қисми очилиб ѐпиладиган магнит ўтказгичдан, чулғамдан ва 
олиб қўйиладиган ѐки ичига ўрнатилган ўлчов асбобидан ташкил топган. 
Изоляцияловчи қисми ва дастаги эса, электр изоляцияловчи материалдан 
тайѐрланган, ҳамда минимал узунлиги 380 мм, дастагиники 130 мм бўлиши
лозим. 
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарининг занжирларида 
ўлчовчи қисқичлар билан фойдаланилганда, чиқариладиган асбобларни 
ишлатиш, шунингдек, ўлчов чегарасини ток ўтказувчи қисмлардан 
қисқичларни олмай туриб алмашлаб улаш ман қилинади. Ўлчаш ишлари олиб 
борилаѐтганда, қисқични осилиб турган ҳолда ушлаш лозим. 
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари учун қўлланиладиган 
қисқичлар, ишчи қисмдан (ажратгичли магнит ўтказгич, чулғам ва ўлчов 
асбобидан), ҳамда бир вақтнинг ўзида изоляцияловчи қисмли таянч ва дастак 
вазифаларини бажарувчи корпусдан иборат. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling