Электр хавфсизлиги
Изоляцияловчи оператив штангалар ва ерга улаш штангалари
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Электр ускуналарини ишла- тишда хавфсизлик техникаси қоидалари»
1. Изоляцияловчи оператив штангалар ва ерга улаш штангалари Изоляцияловчи штангалар оператив ишларни, ўлчов ишларини (изоляция ҳолатини ва электр узатиш тармоқлари, ҳамда подстанциялардаги улагичларни текшириш учун), зарядсизлагич (разрядник) деталларини ўрнатиш ва бошқа ишларни бажариш учун мўлжалланган. Изоляцияловчи штангалар, ҳар хил вазифаларни бажариш, деталларни алмаштириш, ажратиб қўйишга мўлжалланган, бошчали (ишчи қисмли) универсал бўлиши мумкин (46-расм). Изоляцияловчи штангалар ишчи, изоляцияловчи қисмлардан ва дастакдан иборат. Ишчи қисмининг тузилиши, ушбу штанга билан бажариладиган ишларга мувофиқ аниқланади. Ўлчов штангасининг ишчи қисми ўлчов қурилмасидир. Штанганинг изоляцияловчи қисмини, «Электр ускуналарини ишла- тишда хавфсизлик техникаси қоидалари» да кўрсатилган материаллардан ясалиши зарур. Дастак эса, штанга билан яхлит ѐки алоҳида бўлак ҳолида ясалиши мумкин. Изоляцияловчи қисм ва дастакнинг узунлиги 4-жадвалда келтирилган. Электр ѐйини ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган штангаларни 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларининг фазаларини алоҳида таъмирлашда, ўчирилган фазани ерга улаш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, штанга, ушбу фазани ерга улаш жараѐнида ҳосил бўладиган электр ѐйини ўчириш вазифасини ҳам бажаради. Барча штангалар ерга улагич штангаларига қўйилган талабларни қаноатлантириши зарур. Электр ѐйини ўчирувчи қурилмалар билан жиҳозланган штангалар изоляцияловчи қисмдан, дастак, электр ѐйини ўчирувчи қурилмали ишчи қисм ва илгак (пантографик ва бошқа конструкциядаги), ҳамда струбцинали ерга уловчи симдан ташкил топган. Ерга уловчи симнинг кўндаланг кесими, механик мустаҳкамлиги бўйича 25 мм 2 дан кам бўлмаслиги лозим. Электр ѐйини ўчирувчи қурилмали штангада ишлатилиши мўлжалланган электр узатиш тармоғини кучланиши ва электр ѐйини ўчирувчи қурилманинг номинал токи кўрсатилган бўлиши зарур. Изоляцияловчи штангалар ўлчами 5-жадвалда келтирилган узунликдан кам бўлмаслик ва ерга улагич штангалар ўлчами эса 4-жадвалда келтирилган узунликдан кам бўлмаслиги шарт. 15 кВ кучланишгача мўлжалланган чинни изоляторли ва электр изоляцияловчи материалдан тайѐрланган узайтиргичлар штангаларнинг минимал изоляцияловчи қисм узунлигига (5-жадвал), изолятор узунлиги ва узайтиргичнинг изолятордан дастаккача бўлган қисми киради. Штангалар ишчи қисмининг тузилиши, ажратгичлар билан ишлаш 119 жараѐнида сирғаниб кетишдан холи бўлиши лозим. Изоляцияловчи штанга ва ерга улагич штангаларининг умумий узунлиги ердан, полдан, ҳаво электр узатиш тармоқларида эса, таянчдан туриб эркин ишлатишни таъминлаши зарур. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling