Электр хавфсизлиги


БЕГОНА ТОК МАНБАИДАН ЮҚОРИ КУЧЛАНИШ БЕРИБ СИНАШ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

БЕГОНА ТОК МАНБАИДАН ЮҚОРИ КУЧЛАНИШ БЕРИБ СИНАШ 
Режа: 1. Синаш ва ўлчаш. Бегона ток манбаидан юқори кучланиш бериб синаш. 
2. Электр ўлчов омбирлари ва ўлчов штангалари (таѐқчалари) билан 
бажариладиган ишлар. 
3. Ҳаво электр узатиш тармоғида импулс ўлчов асбоби билан 
бажариладиган ишлар. 
4. Мегаомметр ва электр ўлчов асбоблари билан бажариладиган ишлар. 
5. Электр ҳимoя вoситaлaри қўллaш ва синaш. Элeктр синoв. 
6. Кучлaниш кўрсaткичлaрини синaш тартиби. 
7. Изоляцияловчи штангаларни синаш. 
8. Синов саволлари. 
1. Синаш ва ўлчаш. Бегона ток манбаидан юқори кучланиш бериб синаш 
Электр ускуналарида, шу жумладан, электр ускуналаридан ташқарида 
(ишлатилмайдиган электр ускуналарида, омборхонада, корхона майдонида
далада ва ҳоказоларда) кўчма синов ускуналарини қўллаб синов ўтказиш 
ишлари, наряд билан бажарилиши шарт. Синов ўтказишга ижозатни иш 
раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса, ишбоши беради. 
Бундай ҳолларда нарядни синов ўтказишга, ушбу ишлар зарурлиги 
ҳақида қарор қабул қилган ва наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходим 
томонидан берилади. 
Ускуналарни таъмирлаш ѐки таъмирлаш жараѐнида ўтказиладиган синов 
ишлари, наряднинг «Қуйидаги ишлар бажарилиши юклатилган» деган 
сатрида қайд қилиниши шарт. 
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида синов ишларини 
фармойиш билан бажаришга ижозат берилади.
Синов ишларини таркибида IV гуруҳга эга бўлган ишбоши, III гуруҳга 
эга бўлган бригада аъзоси, қўриқлаш учун қўйилган II гуруҳли бригада ходими 
амалга ошириши керак. 
Синов ишларини бажарувчи, бригада таркибига тайѐргарлик ишларини 
бажаришга жалб қилинадиган ва ускуна устидан назорат қилиш учун 
таъмирловчи ишчилар киритилиши мумкин. 
Ускунани таъмирлаш ѐки таъмирлашни бажарадиган бригада таркибига 
синов ишларини бажариш учун созлаш корхоналари ѐки электр лаборатория 
ходимлари киритилиши мумкин. Бундай ҳолатда, синов ишларига ишбоши ѐки 
унинг кўрсатмаси билан созлаш корхонаси ѐки лаборатория ходимларидан IV 
гуруҳга эга бўлган ишчи раҳбарлик қилади. 
Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналаридан ташқарида 
туриб, ток ўтказувчи қисмлари бутунлай тўр билан ѐпилган, эшиклари эса
блокировка билан жиҳозланган доимий ўрнатилган синов ускуналарида 
изоляция материалларини ва буюмларини (ҳимоя воситалари, ҳар хил 
изоляцион деталлар ва ҳоказолар) оммавий бирданига синовдан ўтказиш 
ишларини амалдаги йўриқномага асосан, III гуруҳга эга бўлган бир ишчи 
бажариши мумкин. 


128 
Синов ишларини ўтказишга берилган наряд, ишга ва унга тайѐргарлик 
ишларини бажариш учун, ижозат синов учун мўлжалланган электр ускунада 
ишлаѐтган бошқа бригадалар чиқариб юборилгандан сўнг ва улар нарядларини 
ишга ижозат берувчига топширганларидан кейингина берилади. 
Доимий навбатчиси бўлмаган электр ускуналарида ишбошига бригадани 
иш жойидан чиқариб юборганидан сўнг, ишдаги танаффусни расмийлаштириб, 
нарядни ўзида қолдиришга рухсат этилади. 
Синалаѐтган ускуна, синов ускунаси ва улаш симлари тўсиқ, арқон билан 
тўсилиши, ҳамда уларга ѐзуви ташқарига қараган, «Синалмоқда! Ҳаѐт учун 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling