Электр хавфсизлиги
«Кенотрон ускуналарини эксплуатация қилишда ходимлар учун хавфсизлик
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Кучланиш бераяпман!»
«Кенотрон
ускуналарини эксплуатация қилишда ходимлар учун хавфсизлик техникаси бўйича наъмунавий йўриқнома» га асосан эксплуатация қилиниши зарур. Синалаѐтган ускуна билан синов ускунасини уловчи сим, олдин синов ускунасининг ерга уланган юқори кучланишли қурилмасига уланади. Бу сим шундай маҳкамланиши керакки, ушбу сим кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмига 1-жадвалнинг 3-чи устунида кўрсатилган масофадан яқин келишига (илашишига) йўл қўймаслик керак. Синов ускунасидан келаѐтган симни кабел фазасига ѐки синалаѐтган ускуна фазасига улаш ва олиш, синов раҳбари кўрсатмаси билан, фақат ушбу ускунани ерга улаш пичоғини ѐхуд кўчма ерга улагич ѐрдамида, ерга уланганидан сўнг, шу жумладан, махсус лабораторияда ишлатиладиган изоляцион дастакли ерга улагич ѐрдамида, ерга уланганидан кейин амалга оширилади. Ишбоши, ҳар доим синалаѐтган ускунага синов ускунасидан кучланиш беришдан олдин, қуйидаги тадбирларни бажариши шарт: - синов учун йиғилган схемаларни тўғрилигини, ишчи ва ҳимоя ерга улагичларни мустаҳкамлигини текшириш; 130 - назорат учун тайинланган барча бригада аъзолари ва қўриқлаш учун тайинланган ишчилар ўз жойларида турганлигини, бегона одамлар иш жойидан чиқарилганлигини ва ускунага синов учун кучланиш бериш мумкинлигини текшириш; - бригада аъзоларини, «Кучланиш бераяпман!» деган сўзлар билан огоҳлантириш ва ушбу огоҳлантириш барча бригада аъзолари эшитганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилганидан сўнг, синов ускунасини юқори кучланишли томонидан ерга улагични олиб ташлаб, ускунани 380/220 В кучланишли тармоққа улаши зарур; Синов ускунасини юқори кучланишли томонидан ерга улагич олиб ташланган пайтдан бошлаб, синов ускунаси синалаѐтган ускуна ва улар орасидаги сим кучланиш остида деб ҳисобланиши, синаш схемасида, ҳамда синалаѐтган ускунада қайта улаш ишларини бажариш ман қилинади. Синов ускунасини юқори кучланишли томонига кучланиш берилган пайтдан бошлаб, синов ускунасига кириш ва у ердан чиқиш, синалаѐтган ускунага яқинлашиш, ҳамда ерда туриб синов ускунаси танасига тегиш ман қилинади. Кабелларни синаш ва улардаги носоз жойларини куйдириш билан топиш, уларни ерга улаш ускунаси бор қурилма томонидан бажарилиши зарур. Мустасно тариқасида, ерга улаш ускуналари ўрнатилмаган кабелларда ушбу ишлар, корхона раҳбари рухсати билан бажарилиши мумкин. Синов ишлари тугатилганидан сўнг, ишбоши синов ускунасидан кучланишни нолгача пасайтириши, ускунани 380/220 В кучланишли тармоқдан узиши ва юқори кучланишли томонини ерга улаши, ҳамда «Ускунадан Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling