Электр хавфсизлиги
Шахсий экранловчи тўпламлар (комплектлар)
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
4. Шахсий экранловчи тўпламлар (комплектлар) Шахсий экранловчи тўпламлар, ходимларни 50 Гц частотали кучланиши 500 кВ бўлган электр ускуналари юзага келтирадиган, кучланганлиги 60 кВ/м гача бўлган электр майдони таъсиридан шахсий ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиш мумкин бўлган ҳолларда, яъни панелларда, электр юритмаларда, ишлаб турган йиғмаларда ва 1000 В кучланишгача бўлган занжирларда ишлашда, электр асбоб-ускуналарни олдини олиш (профилактик) синовида (бевосита синов ўтказаѐтган шахслар учун), электр пайвандлаш ишларида шахсий экранловчи тўпламлардан фойдаланиш ман қилинади. Ҳаво ҳарорати 42°С дан юқори бўлганда экранловчи тўпламларни ишлатиш тавсия қилинмайди. Бундай ҳолларда стационар ѐки кўчма экранловчи ускуналарни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Экранловчи тўпламларга махсус иш кийими, пойафзал, қўл ва бошни ҳимоя қилувчи воситалар, юзни ҳимоя килувчи экран (керак бўлган тақдирда), струбцинали ерга улагич симлари киради. Экранловчи тўпламлар уч хилда тайѐрланади: - ЭПР подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишчилари учун (ѐзги); - ЭПХ подстанциянинг навбатчи ишчилари учун (ѐзги); - ЭПЗ ҳаво электр узатиш тармоқларини таъмирловчи ишчилар учун (қишки). ЭПР экранловчи тўпламга: капюшонли куртка ва ярим комбинезон, электр ўтказувчи қопламали каска ѐки унинг устидан кийиладиган электр ўтказувчи толадан тўқилган жилд, электр ўтказувчи таги чармли пойафзал, электр ўтказувчи резинадан тайѐрланган резинали этик, электр ўтказувчи қўлқоп (икки жуфт), струбцинали ерга улагич симлари киради. ЭПХ экран тўплами ЭПР тўпламига ўхшаш бўлиб, экранловчи иш кийими билан фарқ қилади (куртка, ярим комбинезон ўрнига электр ўтказувчи толадан тайѐрланган капюшонли халат ишлатилади). ЭПЗ экранловчи тўплам таркибига: капюшонли куртка ва иссиқ астарли шим, электр ўтказувчи қопламали ѐки жилдли каска, кигиз этик устидан кийиш учун электр ўтказувчан резинали калиш, электр ўтказувчан резинадан тайѐрланган резинали этиклар, электр ўтказувчи қўлқоплар ѐки енгли қўлқоплар, струбцинали ерга улагич симлари киради (38-расм). Йилнинг совуқ вақтларида ЭПР ва ЭПХ ѐзги экранловчи тўпламларни қишки умумий фойдаланиладиган ишчи кийим устидан кийиб ишлатиш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling