Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
8. Синов саволлари
1. Ерга улагични ўрнатиш бўйича умумий талабларни сўзлаб беринг. 2. Ноллаштиришни тушунтириб беринг. 3. Ноллаштириш бўйича, ерга улагич қурилмалари орқали ѐйилиб ўтаѐтган ер билан туташув токларини аниқлаш усулларини шарҳлаб беринг. 4. Ҳимояловчи ўчириш ва ҳимояловчи ерга улагич, ҳамда булар бўйича ҳисоблашлар жараѐнини тушунтириб беринг. 5. Қадамли кучланишни келиб чиқиши, ҳамда ундан хавфсизликни таъминланган ҳолатда, чиқиб кетиш йўлларини изоҳлаб беринг. 6. Ерга улагич қурилмаларининг конструкцияларини тушунтиринг. 7. Ҳимояловчи ерга улаш қурилмаларини ҳисоблаш йўлларини шарҳлаб беринг. 8. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ерга улагични ўрнатиш тадбирларини сўзлаб беринг. 104 16-МАВЗУ. ЭЛЕКТР ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИ-ГАН ТАЛАБЛАР ВА ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ Режа: 1. Электр ҳимоя воситалари. Умумий талаблар. 2. Диэлектрик ҳимоя воситалари. 3. Изоляцияловчи ҳимоя воситалари. 4. Шахсий экранловчи тўпламлар (комплектлар). 5. Кўчма ерга улагичлар. 6. Тўсиқ қурилмалари. Хавфсизлик плакатлари ва белгилари. 7. Шахсий ҳимоя воситалари. 8. Синов саволлари. 1. Электр ҳимоя воситалари. Умумий талаблар 1000 В дан юқори кучланишли электр ускуналарида ишлатиладиган ҳимоя воситаларининг изоляцияловчи қисми, дастак томонидан электр изоляцияловчи материалдан тайѐрланган ажратгич ҳалқа ѐки тиргович билан ажратилади. Ажратгич ҳалқанинг ташқи диаметри, дастакнинг ташқи диаметридан камида 10 мм га ортиқ бўлиши керак. Изоляцияловчи қисм билан дастак чегарасини, фақат бўѐқ билан ажратиб қўйиш ман қилинади. Ажратгич ҳалқа эса, изоляцияловчи қисмнинг бир бўлаги ҳисобланади. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишлатиладиган ҳимоя воситаларидаги тирговичнинг баландлиги техник шартларда келтирилган талабларга мос келиши лозим. Ҳимоя воситаларини ишлатиш жараѐнида уларнинг ажратгич ҳалқа ѐки тирговични ташқарисидаги изоляцияловчи қисмига тегиш ман қилинади. Электризоляцияловчи трубкадан тайѐрланган ҳимоя воситалари конструкциясида, трубка ичига чанг ва сув киришига қарши чора кўрилган бўлиши зарур. Ушбу талаб изоляцияловчи чанг тортувчи штангаларга тааллуқли эмас. Штанга ва кучланиш кўрсатгичларининг конструкцияси ва ишчи қисмининг ўлчамлари, ускуналарнинг фазалари орасида, ҳамда уларни ерга уланган қисмига нисбатан туташувига имкон бермаслиги лозим. Изоляцияловчи ҳимоя воситаларининг лакланган юзасида бузилган ѐки бошқа носозликлар аниқланган тақдирда, уларни ишлатиш ман қилинади. 1000 В дан юқори кучланишли электр ускуналарида изоляцияловчи штангаларни (ўлчов штангаларидан ташқари) ерга улаш учун, изоляцияларни чангдан тозалаш учун изоляцияловчи қисқичлар, электр ўлчовчи ва кучланиш кўрсатгичларини ишлатиш жараѐнида, диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур. Ўлчов штангалари билан ишлаганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур эмас. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling