105
тайѐрланган махсус диэлектрик қўлқоплардан фойдаланишга рухсат этилади
(
34-расм). Кучланиши 1000 В гача бўлган электр
ускуналарида диэлектрик
қўлқоплар асосий ҳимоя воситаси сифатида, 1000 В дан юқори бўлган
электр
ускуналарида эса, қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади.
Қўлқопнинг узунлиги 350 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Иш жараѐнида
диэлектрик қўлқопни шимариб қўйиш ман этилади. Қўлқопни енг устидан
кийиш зарур. Фойдаланилган қўлқоплар (маҳаллий шароит бўйича) совунли
ѐки содали суюқлик билан даврий тозалаш (дизенфекция) дан ўтказиб
турилиши лозим. Совуқ об-ҳаво шароитларида бинодан ташқарисида
диэлектрик қўлқоплар ишлатилганда, юпқа жун ѐки ип-газлама қўлқоп устидан
кийишга рухсат этилади.
34-расм. Резинали диэлектрик қўлқоплар
Диэлектрик этик ва калишлар.
Диэлектрик этик (
35-расм) ва калишлар ѐпиқ
жойларда, ҳамда
ѐғингарчилик бўлмаганда очиқ жойда жойлашган электр ускуналарида
қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади.
Диэлектрик
этик ва калишлар, ишлаѐтганларни қадамлар орасидаги
кучланишдан сақлайди.
Электр
ускуналарида, фақат «
Электр ускуналарини ишлатишда
хавфсизлик техникаси қоидалари» талабларига асосан тайѐрланган
диэлектрик этик ва калишларни ишлатишга рухсат этилади.
Диэлектрик этик ва калишлар ташқи кўринишига (ранги,
махсус белги
ѐки лакланмаганлигига) қараб бошқа мақсадлар учун мўлжалланган этик, ҳамда
калишлардан фарқ қилиши зарур.
Электр ускуналари, ҳар хил ўлчамли диэлектрик оѐқ
кийимлари билан
жиҳозланиши лозим.
35-расм. Диэлектрик этик ва калишлар
Do'stlaringiz bilan baham: