Электр хавфсизлиги


Диэлектрик резинали гиламлар ва изоляцияловчи тагликлар


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

Диэлектрик резинали гиламлар ва изоляцияловчи тагликлар. 
Диэлектрик резинали гиламлар (36-расм), ўта зах хоналардан ташқари, 
бошқа барча ѐпиқ жойларда жойлашган 1000 В гача ва ундан юқори 
кучланишли электр ускуналарида қўшимча ҳимоя воситаси сифатида 
ишлатилади. 


106 
36-расм. Диэлектрик резинали гиламдар 
Гиламларнинг вазифаси ва ишлатиш шароитига қараб, «Электр 
ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари» талабларига 
асосан қуйидаги 2 гуруҳда тайѐрланиши зарур: 
- 1-гуруҳ, оддий тайѐрлангани -15°С дан +40°С гача ҳароратда ишлатиш 
учун; 
- 2-гуруҳ, мой ва бензинга чидамли -50°С дан +80°С гача ҳароратда 
ишлатиш учун. 
Гиламни ишлатишда, унинг паспорт маълумотига аҳамият бериш лозим. 
Кўзга ташланадиган, механик равишда йиртилган жойлари бўлса, уни, албатта 
чиқитга чиқариш зарур. 
Зах ва тез ифлосланувчи хоналарда изоляцияловчи тагликларни қўллаш 
зарур. 
Изоляцион таглик баландлиги 70 мм дан кам бўлмаган изоляторларга 
ўрнатилган тўшамадан ташкил топган. 
Тагликлар учун махсус ишлаб чиқарилган, СН-6 турдаги изоляторларни 
ишлатиш тавсия қилинади. 
Тўшама ўлчами 50x50 см бўлган, қалинлиги 30 мм дан кам бўлмаган 
қуруқ, кўзсиз, буралмаган ѐғоч тахтачалардан ясалиши зарур. Қирқилган 
тахтачалар оралиғи 3 см дан ошиб кетмаслиги лозим.
Яхлит тўшамаларни ишлатиш тавсия қилинмайди, чунки улар 
изоляторларда 
тасодифий 
шунтланишни 
йўқлигини 
текширишни 
қийинлаштиради. 
Тўшама ҳамма томонидан бўялган бўлиши лозим. 
Изоляцияловчи тагликлар мустаҳкам ва барқарор бўлиши зарур. Олиб 
қўйиладиган изоляторлар ишлатилганда, тушамани изолятор билан уланганда
унинг сирғаниб кетишини бартараф этиш керак. 
Таглик ағдарилиб кетмаслиги учун тўшама четлари изоляторнинг таянч 
юзасидан ташқарига туртиб чиқмаслиги зарур. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling