Электр хавфсизлиги


-расм. Ташкарига чикариб заминлаш: а -принципиал схемаси; б - пландаги куриниши


Download 1.82 Mb.
bet29/56
Sana25.02.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1230206
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56
Bog'liq
ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИ

31-расм. Ташкарига чикариб заминлаш: а -принципиал схемаси; б - пландаги куриниши;






Чицарилган ерга улагичлар, ерга уланаётган дастгохлардан узокрок жойда урнатилади ва ерга улагич ёрдамида бириктирилади (31-расм). Ерга улагичлар ерда уланадиган ускуналарга нисбатан узок масофада жойлашган сабабли, ёйилиб утиш худудидан ташкарига жойлашган булади. Шу туфайли тегиб кетиш кучланиш коэффициенти бирга тенг булади. Инсон кучланиш остида булган ускунанинг кобигига тегиб кетганида кобигни ерга нисбатан кучланишига дуч келади;
Uk = IRi (В) (8)
Демак, чикарилган улагичлар факат кобикдаги кучланишни йул куйилган меъёридан ошмаган холатида ва ерга улагич курилмани кичик каршилиги хисобига хавфсизлик шароитларига жавоб беради.
Ерга катта ток утиб кетадиган булса (бу холат замонавий электр ускуналарида содир булиши мумкин), кобикдаги йул куйилган кучланишни ерга нисбатан улаш курилмасини каршилигини пасайтириш хисобига хавфсизликни таъминлаб булмайди. Бу холатда, контурли ерга улагич курилмалари кулланилади (32-расм).
Контурли ерга улаш курилмаларида ерга улагичлар, ерга уланадиган ускуналарни жойлашган майдонини периметрда ва майдонча ичкарисида сетка шаклида урнатилади. Ток кобикга утиб кетиш холатида ерга улагичлардан ёйилиб кетаётган ток хисобига, майдончанинг сатхида майдончага чикаётган ерига нисбатан, юкори потенциал хосил булади.
Потенциалларни ёйилиш графигини олиш учун хар бир улагични потенциалларини алохида устма-уст кушиб аниклаш мумкин. Шуни хисобидан ускунани кобиги ва ер сатхини потенциаллари тенглашади ва майдон ичига тегиб кетиш кучланиши хавфсиз булиб колади. Контурли ерга улаш курилмаларини майдон чегарасидан, кадамли кучланиши ошиб колади. Уни камайтириш максадида инсонлар утадиган йулларида алохида металли шиналар урнатилади. Натижада ер сатхидаги потенциалларни таксимлаш киялиги, хамда кадамли кучланиши камаяди.
Шундай килиб, контурли ерга улаш курилмасида ерга уланган ускуна атрофидаги потенциали баландрок, потенциаллари айирмаси эса пастрок булиши хисобига, тегиб кетиш кучланиши ва кадамли кучланишни хавфсизлиги таъминланади. Ерга улаш курилмалари, табиий ва сунъий булиши мумкин. Курилишда ва ишлаб чикаришда кулланиладиган электр утказувчи кисмлар: металл конструкциялар, арматура, труба, кувурлар (ёнувчи ва портловчи газ ва суюкликлардан ташкари), кабелларни металли изоляцияси (алюминийдан ташкари) ва хк, табиий ерга улаш курилмалари деб аталади. Ерга улаш курилмалардан фойдаланиш тавсия этилади.
Сунъий ерга улаш курилмалари, бу махсус тайёрланган булиб, бошка максадларда кулланилмайди. Купинча улар вертикал жойлашган электродлар ва уларни бириктирадиган горизонтал жойлашган электродлардан иборат булади. Вертикал электрод сифатида, диаметри 10-14 мм ва узунлиги камида 5 м булган пулатли узак кулланилади, хамда улчамлари 40х40 мм дан 60х60 мм гача ва узунлиги эса 2-3 м булган уголниклар камрок кулланилади.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling