Электр механика фанидан амалий машғулотлар ўтказиш учун
Download 1.75 Mb.
|
2 5190497779994068649
Ўзгармас ток машиналарига оид масала ечиш намуналари 7-Масала Параллел қўзғатишли ўзгармас ток мотори қуйидаги қийматларга эга: номинал қувват Pном=25 кВт, Uном=440 В, nном=1500 айл/мин, якорь занжиридаги қаршиликлар ra=0.15 Ом, rқ=88 Ом, чўтка контактларидаги кучланиш пасайиши Uч=2 В, =85%. Қуйидагиларни аниқлаш керак: номинал юкламадаги Iном токни, ишга тушириш қаршилигини Rи.т бунда ишга тушириш токи Iи.т=2,5 Ia ном тенг бўлиши керак. Бошланғич ишга туширишмоменти Ми.т ва салт ишлашдаги айланиш частотаси n0. Салт ишлаш токи I0, юклама улангандаги номинал айланиш частотасини топиш керак. Якорь реакцияси таъсири ҳисобга олинмайди.
Номинал юкламадаги мотор истеъмол қилаётган қувват: P1ном= Pном/ном=25/0,85=29,4 кВт. Номинал юкламадаги мотор истеъмол қилаётган ток: Iном= P1ном/Uном=29,4103/440=67 A. Қўзғатиш чулғами занжиридаги ток: Iқ=Uном/rқ=440/88=5 A. Якорь чулғамидаги ток: Iaном= Iном–Iқ=67-5=62 A. Якорьнинг бошланғич ишга тушириш токи берилган 2.5 каррали учун Iaи.т=2,5 Iаном=2,562=155 A. Берилган 2,5 каррали ток учун якорь занжири қаршилиги Ra= Rи.т.реос+rа=Uном/Iaном=440/155=2,83 Ом Ишга тушириш қаршилиги Rи.т.реос=Ra-rа=2,83–0,15=2,68 Ом. Номинал юклама режимида якорь ЭЮК Еаном=Uном– Iаном rа–Ur=440-620,15–2=428,7 B. Ea=CeФn ифодадан СеФa=Еа/n=428,7/1500=0,285, коэффициентлар нисбати Cм/Се=[pN/(2a)]/[pN/(60a)]=9,55 бу ҳолда CмФ=9,55 СеФ=9,550,285=2,72. Берилган 2,5 каррали ишга тушириш токи учун бошланғич ишга тушириш моменти Ми.т= CмФ Iаи.т=2,72155=422 Нм. Номинал юкламада мотор валидаги момент Нм. Номинал юкламадаги электромагнит момент Мном=9,55 Рэм/nном=9,5526579/1500=169 Нм, бу ерда номинал юкламадаги электромагнит қувват Рэм.ном=ЕаномIаном =428,762=26579 Вт. Салт ишлаш моменти М0=Мном– М2ном=169-159=10 Нм. Салт ишлаш режимидаги якорь токи Ia0=M0/(CмФ)=10/2,72=3,68 А Салт ишлаш режимида якорь ЭЮК (U=0 деб оламиз) Ea0=Uном–Ia0 r=440–3,680,15=439 B Салт ишлаш режимида якорь айланиш частотаси n0= Ea0/(CeФ)=439/0,285=1540 айл/мин Юклама камайтирилган режимдаги мотор айланиш частотасининг номинал ўзгариши . 1-жадвал
Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling