Электр станцияси турлари ва вазифалари 7
Сигнализация ва масофадан бошқариш қурилмаларининг
Download 0.74 Mb.
|
49 19дан Исломбекка курилди
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. Автоматик қурилмаларини қўллаш схемалари
2.2. Сигнализация ва масофадан бошқариш қурилмаларинингасосий жиҳозлариКузатиб турувчи ходимларнинг эътиборини, қандайдир сигнал қурилмаси таъсирига жалб қилиш учун товуш, ёруғлик ёки мимика (имо–ишора) сигнализаторлари ишлатилади. Товуш сигнализаторлари (электр сиреналари ва қўнғироқлар) дан авария ва огоҳлантириш сигнализациясида фойдаланилади, улар сигнализацияда бутун қурилманинг умумий (марказий) сигнали вазифасини бажаради. Сирена сигнали қурилманинг бирор ўчиргичи автоматик узилганлигини, қўнғироқ сигнали эса қурилманинг бирор участкасида хавфли иш режими ҳосил бўлганлиги тўғрисида навбатчиларга дарак беради. Ёруғлик сигнализаторлари (сигнал лампалари ва ёруғлик таблолари) дан якка (маҳаллий) сигналлар сифатида фойдаланилади. Рангли ёруғлик фильтрли сигнал лампалари, масофадан бошқариш схемаларида, улагичларнинг ҳолати тўғрисида сигнал бериш учун қўлланилади. Улар щитдаги бошқариш калити олдига ўрнатилади. Қизил фильтрли лампа “уланган” ҳолатини билдиради. Тармоқдан узилган аппаратни сигнализациясини схемасида кўрсатиш учун сариқ фильтрли сигнал лампалари қўлланилади. 2.3. Автоматик қурилмаларини қўллаш схемалариРАУ қурилмасининг ишлаш моҳияти, реле ҳимоянинг ишлаши натижасида ишлаб турган энергия манбаи ўчиргичи узилганда, заҳира энергия манбаи ўчиргичининг уланишидан иборатдир. Лекин мазкур тақсимлаш қурилмаси шиналаридаги кучланиш энергия манбаи ўчиргичининг узилиши сабабли йўқолмай, балки бошқа энергия манбанинг ўчиргичи уланганлигича қолганида рўй берадиган бошқа сабабларга кўра ҳам йўқолиши мумкин. Тақсимлаш қурилмаси шиналарида кучланиш йўқолган ёки кескин камайиб кетган ҳамма ҳолларда ҳам, ишлаб турган энергия манбаи ўчиргичининг узилишини таъминлаш учун асосий манба минимал кучланиш ҳимояси билан қўшимча жиҳозланади. 2–расм. Заҳира чизиқ ўчиргичида ўрнатилган юк юритмали РАУ қурилмасининг тузилиш схемаси: 1–блок–контактлар, 2–юритмани улаш ғалтаги, 3–минимал кучланиш релеси, 4–вақт релеси Заҳира энергия манбаини улаш автоматикаси унинг ўчиргичига масофадан бошқариладиган юритма (электромагнитли, пружина юкли ва ш. ў. ) ўрнатиб таъминланади. Заҳира энергия манбаининг В–2 ўчиргичида пружина–юкли юритма қўлланилган чизиқнинг РАУ схемаси 2–расмда кўрсатилган. РН–2 кучланиш трансформатори РАУ қурилмасининг энергия манбаи бўлиб, у доимо заҳира энергия манбаи чизиғининг кучланиши (В–2 ўчиргичи олдидан уланган) остида туради. Тақсимлаш қурилмасининг шиналаридаги кучланиш йўқолганда ёки жуда ҳам камайиб кетганда, шиналарга кучланиш ТН–1 кучланиш трансформатори орқали уланган минимал кучланиш релеси 3 ишга тушиб, ТН–2 кучланиш трансформаторининг оператив занжирини вақт релеси 4 га туташтиради. Вақт релеси ўз контактлари билан В–1 ўчиргичнинг юритмасидаги узиш учун хизмат қиладиган электромагнитининг занжирини туташтиради. В–1 ўчиргич узилганда, В–1 ўчиргич юритмасининг блок–контакт 1 лари ишга тушиб, В–2 ўчиргич пружина–юкли юритмани улаш ғалтаги 2 нинг занжирини туташтиради. Юритманинг юки ва пружинаси бўшайди ва В–2 ўчиргични улайди; қурилма энергия билан заҳира чизиғидан таъминланади. Электромагнитли юритмалар воситасида масофадан бошқариладиган мураккаб қурилмаларда, РАУ қурилмаси, махсус оралиқ релелар ўрнатилиб, оператив ўзгармас ток билан ишлайдиган қилиб бажарилади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling