Электр станцияси турлари ва вазифалари 7


Download 0.74 Mb.
bet1/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1632231
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
49 19дан Исломбекка курилди




АННОТАЦИЯ

МУНДАРИЖА


МУНДАРИЖА 3
I–БОБ. 7
ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ТУРЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 7
1.1. Электр станцияси турлари 7
1.2. Иссиқлик электр станцияларининг турлари 8
1.3. Фарғона иссиқлик электр маркази ҳақида маълумотлар 10
II–БОБ. 14
КОРХОНАЛАРНИНГ АВТОМАТИКА ВА ДИСПЕТЧЕРЛИК ЭЛЕМЕНТЛАРИ 14
2.1. Бошқариш ва сигнализация 14
2.2. Сигнализация ва масофадан бошқариш қурилмаларининг 15
асосий жиҳозлари 15
2.3. Автоматик қурилмаларини қўллаш схемалари 16
2.4. Электр узатиш йўлларини автоматик қайта улаш (АҚУ) 17
III–БОБ. ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИДАГИ РЕЛЕ ҲИМОЯСИ ВА АВТОМАТИКАСИ ВА УНИ МУСТАҲКАМЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 19
3.1. Мавжуд электр таъминоти тизимидаги реле ҳимояси ва автоматикаси 19
3.2. Реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларнинг ишлаш мустаҳкамлигини ошириш йўллари 27
3.3. Реле ҳимоясига қўйиладиган асосий талаблар 34
4.1. ФарИЭМ даги мавжуд автоматика қурилмаларини асосий тавсифи ва камчиликлари 37
4.2. Фар ИЭМ даги автоматика ва диспетчерлик ускуналарини мустаҳкамлиги ва ишончлилигини ошириш усуллари 39
4.3. Юкламалар ҳисоби 40
4.4. ФарИЭМ даги автоматика ва диспетчерлик ускуналарини 47
замонавий компьютер ускуналари орқали бошқариш 47
5-БОБ 50
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ 50
5.1.Хонанинг юзасига ва ҳолатига қўйиладиган талаблар 50
5.2.Стол ва стуллага куйиладиган талаблар булиши керак. 50
5.3. Компьютерда ишлашда тез чарчашнинг сабаблари 51
6-БОБ. 58
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯ 58
ХУЛОСА 64
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 66
ИЛОВАЛАР 68

Ҳозирги кунда энергетика тизимида юқори кучланиш линияларини аҳамияти жуда катта, бу линиялар орқали энергетика тизимининг ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи қисмлари бирлашади. Яна юқори кучланишли линиялар катта энергия оқимини истеъмолчилар марказига етказади.
Ўзбекистонда 500 кВ ли тармоқлар базасида ягона электр тизим тузилган.
Мамлакатимизда айниқса ИЭМларни қурилишига эътибор бериш керак, ҳозирги кунда Фарғона вилоятида Фарғона ИЭМ фаолият кўрсатмоқда. Кундан–кунга электр подстанцияларни қуввати ошиб бормоқда электр тармоқларини конфигурацияси мураккаблашиб уларни юкламаси ошмоқда.
Юкламаларни ошиб бориши ва линиялар узунлиги ортиб бориши, энергетика тизимидаги қурилмаларга талабни кучайтиради.
Автоматика ва реле ҳимоясидан, тезкорлик, сезгирлик ва ишончлиликни талаб қилади. Шу сабабли тўхтовсиз автоматика ва реле ҳимоясини техникасини мукаммаллаштириш ва ривожлантириш йўлида ишлар амалга оширилиши керак.
Узун электр линияларини ҳимоялашга ва уларни автоматлаштиришга янги ҳимоялар тадбиқ қилинмоқда.
Масофадан туриб ҳимоялаш, мураккаб характеристикали ҳимоялар тадбиқ қилинмоқда. Тебранишлардан блокировкаларни такомиллаштирил–моқда. Секин аста электромеханик релелардан вос кечиб, статик контактсиз тизимларга ўтиш кўзда тутилган. Шу сабабли реле ҳимоясида ярим ўтказгичли элементларни, микропроцессорларнинг қўлланилиши кўпайди. Магнит элементдаги релелар конструкциялари такомиллаштирилиши керак. Герметик ёпиқ контакт «Герконли» релеларни қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Бу «Геркон» релелар магнитга таъсир қилади. Улар ўзининг тезкорлиги билан, ишончлилиги ва ҳажмини кичкиналиги билан яхшидир.
Энергетика тизимида генератор қувватларини ошиши қисқа туташув токларини ошишига олиб келади. Бирламчи ток хақидаги маълумотларни ўлчаш ва реле ҳимоясига аниқ етказиб беришни талаб қилинади. Бу муаммони хал қилиш учун трансформатор токларини такомиллаштирилди. Трансформатор токларини йўл қўядиган хатолари борлиги учун бирламчи ток хақида аниқ маълумот берувчи бошқа аниқроқ ишлайдиган қурилмага талабни кучайтирмоқда.
Фарғона иссиқлик электр маркази (Фарғона ИЭМ) атрофида жойлашган даҳаларда аҳолини кўпайиши иссиқ сувга бўлган эҳтиёжни ва биринчи тоифали истеъмолчилар кўпайиши оқибатида электр энергиясига ҳамда парга бўлган эҳтиёжини ошиб бориши Фар ИЭМ ни тўла қувватда ишлашига, унинг ишончли ишлаши истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияни ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш муоммоларини вужудга келтира бошлади.
Корхонада биринчи тоифали истеъмолчилар бўлиб, асосан улар корхонанинг асосий маҳсулоти бўлган, иссиқ сув, пар ва электр энергияси ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Бу истеъмолчилар фақат корхонанинг ўз эҳтиёж трансформаторларидан таъминланади бу эса ўз навбатида ишончлиликни пасайтиради ва корхонанинг иш фаолиятига таъсир кўрсатади. Агар ўз эҳтиёж трансформаторлари бахтсиз ходиса туфайли ўчиб қолса ташқи тизимдан электр энергиясини олиш анча вақтни ва кўпчилик ходимларни харакатлари туфайли амалга оширилар эди. Бу эса корхона учун анчагина зарар келиб чиқар, бунинг устига бошқа корхоналарнинг ишлаб чиқаришига жуда катта салбий кўрсатиб иқтисодий жиҳатдан зарар келтиради.
Бундай муаммоларни олдини олиш мақсадида ташқи манбадан яъни энерго тизимдан корхонани таъминлаб ўз эҳтиёж манбалари билан боғланади ва бу орқали ишончлилик таъминланиши кўзда тутилган. БМИда яна корхонада автоматика ва диспетчерлик хизматларини, телемеханика, сигнализация воситаларини такомиллаштиришни кўриб чиқиш режалаштирилган.
БМИда шу муаммоларга эътибор берилган.
БМИда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи тизимнинг асосий элементи бўлган турбогенераторларни ҳамда генератор тарқатиш қурилмалари орқали таъминланадиган истеъмолчиларга ташқи манбалардан заҳира ҳимоя қўлланилиб уларга автоматика воситалари билан биргаликда содалаштирилган схемалари тавсия этилган.
Агар корхонадаги иккинчи турбогенератор ишга туширилса, 6 кВли электр тармоғига уланиб уни қувватини оширади ва 110 кВ томондаги кучланишлар оғишини сездирмайди.
Агар корхонадаги генератор остида тарқатувчи қурилмаларга автоматика воситаларини қўлланса корхонани ишончли электр таъминоти ҳамда нефтни қайта ишлаш корхонасидаги энерго таъминоти ҳам анчагина ишончлиликка эришиш кўзда тутилганлиги яққол кўзга ташланади.
БМИда яна шу нарсалар кўзда тутилганки қурилмаларни автоматлаштириш орқали инсон кучидан камроқ меънат талаб этилади ва электр қурилмаларни узлуксиз иш олиб борилишига эришилади.
Ушбу БМИда Фарғона ИЭМ ни автоматлаштиришда қўлланиладиган автоматик қурилмаларни схемаларини ўрганиб чиқиш. Автоматика воситаларини ишлашини ишончлилигини йўқотмаган холда аксинча унинг ишончлилигини ошириш учун схемани соддалаштириб, унда иштирок этувчи элементларни камайтириш ва программалаштириш назарда тутилади.
Схемадаги релелар ва автоматика воситаларини сонини кўплиги ва улардан баъзи бирларини вазифаларини ўхшашлиги электр схемани мураккаблаштириб уни ишончли ишланишига салбий таъсир кўрсатади. Электр схемадан асоссиз равишда элементларни олиб ташлаш уни қўполлаштириб унга қўйиладиган талабни бажарилишга тўсқинлик қилади.
БМИда тадқиқот предмети сифатида саноат корхоналарининг автоматика ва диспетчерлик хизматлари ва уларнинг қурилмалари қабул қилинган.

I–БОБ.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling