Электр станцияси турлари ва вазифалари 7


Иссиқлик электр станцияларининг турлари


Download 0.74 Mb.
bet3/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1632231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
49 19дан Исломбекка курилди

1.2. Иссиқлик электр станцияларининг турлари


Иссиқлик электр станцияларида генераторларни айлантириш учун ишлаш қонунияти ва тузилиши турлича бўлган электр двигателлари: буғ турбиналари, поршенли буғ турбиналари, дизеллар, газ турбиналаридан фойдаланилади. Қандай двигателp ишлатилаётганига қараб, иссиқлик электр станциялари буғ турбинали буғ машинали (ёки локомобилли), Дизель, газ турбинали иссиқлик электр станциялари деб юритилади.
Буғ турбинали иссиқлик электр станциялари ҳозирги замон саноат аҳамиятига эга бўлган энг кучли станциялардан ҳисобланади.
Буғ машинали электр станцияларининг ф.и.к. нисбатан кичик бўлиб, улар кичик қувватли қилиб қурилади ва маҳаллий эҳтиёжларни таъминлайди.
Дизель иссиқлик электр станциялари қиммат ва камчил Дизель ёқилғиси (нефть маҳсулотлари) билан ишлайди, шу сабабли у кичик қувватли қилиб қурилади ва асосан, алоҳида туманларнинг хусусий эҳтиёжларини қондиришга ишлатилади.
Газ турбинали электр станцияларида янги тип двигателлари газ турбиналаридан фойдаланилади. Ҳозирги вақтда бундай йирик станциялардан бир нечтасини қуриш мўлжалланган.
Буғ турбинали йирик электр станциялари конденсация электр станцияларига ва иссиқлик билан таъминловчи ёки иссиқлик электр марказларига (ИЭМ) бўлинади.
Конденсация электр станцияларида ёқилғининг иссиқлик энергиясидан фақат электр энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.
Иссиқлик билан таъминловчи электр станциялари электр энергияси ишлаб чиқаради ва айни вақтда истеъмолчиларни иссиқ сув ва буғ билан таъминлайди.
Электр энергияси ишлаб чиқаришда буғ турбинали станциялари салмоқли ўрин тутади; бундай станциялар мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 80% идан кўпроғини ишлаб чиқаради.
Электр станцияси ишининг тежамлилиги ҳам унда ўрнатилган генераторлар қувватидан сутка давомида қанчалик фойдаланилганига боғлиқ бўлади ва белгиланган қувватдан фойдаланиш коэффициенти kф билан аниқланган. Одатда kф бирдан кичик бўлади.
(1)
Бу ерда: РЎРТ–суткалик график бўйича ўртача юклама, кВт;
РБЕЛ–станцияда ўрнатилган генераторлар қувватининг йиғиндиси, кВт.
Белгиланган қувватдан фойдаланиш коэффициенти, маълум вақт ичида, амалда ишлаб чиқарилган энергия миқдорининг шу электр станцияси генераторларининг номинал қувватидан шу вақт ичида фойдаланиб ишлаб чиқариладиган энергия миқдоридан қанча марта кам эканини билдиради.
Шунинг учун kф қанчалик бир–бирига яқин бўлса, станция генераторлари тўла юклама билан шунча кўп ишлаган ва демак, унинг иқтисодий кўрсаткичлари шунча юқори бўлади.
Мамлакатимиз электр станцияларида частотаси 50 Гц бўлган уч фазали ўзгарувчан ток ишлаб чиқарилади. Бу токнинг кучланишини ўзгартириб узатиш мумкин.
Маълумки, электр қуввати қуйидаги формуладан аниқланади:
Р=U I Вт (2)
Бу ерда: Р–қувват;
U–кучланиш;
I–ток кучидир.
Формулада айни бир қувватда ток кучи кучланишга тескари пропорционалдир:
I= (3)
Бинобарин, маълум қувват узатилаётган чизиқда кучланиш қанча юқори бўлса, ток кучи шунча кичик бўлади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling