1. Саралаш станцияларининг вазифаси
Download 126.42 Kb.
|
1 лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Саралаш станцияларининг вазифаси
1-мавзу. Саралаш бекатларини лойиҳалаш. Саралаш бекат тури ва чизмаларини танлаш. Бекат паркларининг йўл тармоқларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш Режа 1. Саралаш станцияларининг вазифаси 2. Саралаш станцияларининг таснифланиши 3. Саралаш станцияларининг темир йўл тармоқларида жойлашуви 4. Саралаш станцияларининг наъмунавий чизмалари 1. Саралаш станцияларининг вазифаси Саралаш станциялари асосан қайта ишлаш учун келаётган поезд таркибларини оммавий равишда саралаб йўлнинг умумтармоқ поездлар тузиш режаси асосида янги таркибларини тузишдан иборат. Саралаш станцияларида (ўтувчи) тўппа–тўғри борадиган, участка, терма, участка–терма, элтиб берувчи ва узатувчи поездлар таркиблари вагонлар оқимини ташкил қилиш бўйича йўриқнома асосида тузилади. Саралаш станцияларида шу қаторда транзит юк поездларни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар, локомотивларни таъмирлаш ва экипировка қилиш, вагонларни таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, тирик жонзотли поездларни сув билан таъминлаш, транзит майда жўнатма юкларни ва контейнерларни саралаш ва шу каби ишлар бажарилади. Саралаш станциялари темир йўл тармоқларида вагонлар оқимини ташкил қилиш бўйича асосий таянч пунктлари бўлиб хизмат қилади. Темир йўлларда ташишлар режаси ва бошқа асосий кўрсаткичларнинг бажарилиши кўп жиҳатдан саралаш станцияларининг умумий фаолиятига боғлиқ. Саралаш станцияларида тегишли йўл тармоқлари, қурилмалар ва техник жиҳозлар мавжуд. Уларда поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, вагонларни саралаш учун йўл тармоқлари алоҳида паркларга бирлаштирилади. Станция паркларида вагонлар ва локомотивлар, ҳамда поездлар таркиблари билан технологик жараён бўйича зарурий техник ва тижорат ишлари бажарилади. Парклар транзит, қабул, жўнатиш, қабул-жўнатиш, саралаш, саралаб жўнатиш ва бошқалардан иборат бўлади. Бош, ўтиш ва боғловчи йўллар қурилади. Станцияларда ўта қувватли, катта, ўрта ёки кичик қувватли саралаш тепаликлари, стрелкали бўғизлари нишабликда жойлашган тортиш йўллари, ҳамда текисликда жойлашган тортиш йўллари ва стрелкали бўғизлар қурилади. Саралаш станцияларида йўллар ва йўловчилар тўхташ пунктининг иншоотлари, йўловчи ва юк иншоотлари (катта бўлмаган станцияларда), локомотив ва вагон, сув таъминоти, электр таъминоти, йўл, СМБ ва алоқа хўжаликларининг иншоот ва қурлмалари, материаллар (ашёлар) омборлари, заруратга қараб саралаш платфармалари, контейнерларни саралаш майдончалари ва бошқалар қурилади. Уларда техник ва хизмат бинолари жойлашади. Станциялар стрелка ва сигналларни электрли марказлаштириш тизими, стрелкаларни механизациялашган ҳолда тозалаш қурилмалари, телевизион қурилмалар ва замонавий техника билан жиҳозланади. Айрим станцияларнинг саралаш тепаликлари (Орехово – Зуево, Лосиноостровская, Ленинград – сортировочнўй–Московский ва Бекасово) вагонлар ажратмасининг (отцеп) тезлигини автоматлаштирилган ҳолда бошқариш (ТАБ - АРС) қурилмалари билан жиҳозланган. Бир қатор станцияларда тепалик программали юклагич қурилмалари (ТПЮҚ - ГПЗУ) ишлатилган. Кўпгина саралаш станцияларида поезд таркиблари билан ишлашнинг ЭҲМ қўллашга асосланган прогрессив технологиялар (таркибларни тарқатишни тезлашуви, станция ишини диспетчер томонидан бошқаришнинг такомиллашуви, маневр ишларини режавий бошқариш, поездлар келиши ҳақидаги маълумотлар аниқлигининг ортиши, станция ишини бошқариш сифатининг кўтарилиши ва ш.к.) қўлланмоқда. Download 126.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling