1. Саралаш станцияларининг вазифаси
Саралаш станцияларининг темир йўл тармоқларида жойлашуви
Download 126.42 Kb.
|
1 лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Саралаш станцияларининг наъмунавий чизмалари
- Бир томонли саралаш станцияларининг
3. Саралаш станцияларининг темир йўл тармоқларида жойлашуви
Саралаш станциялари оммавий равишда юклар ортиладиган ва тушириладиган ноҳияларда (қазилма бойлик ҳавзаларидан чиқишда, йирик саноат марказларига яқинлашишда, йирик денгиз ва дарё портлари яқинида), ҳамда келиб бирлашадиган линиялар орасида катта миқдорда вагонлар оқими ўтадиган ва кўплаб поездлар қайта ишланадиган темир йўл узелларида жойлашади. Темир йўл тармоқларида, шу жумладан МДҲ давлатларининг темир йўлларида саралаш станциялари бир текис жойлашмаган. Бунга сабаб саноат марказлари ва катта шаҳарларнинг тарихий ривожланиши, уларда темир йўл тармоқларининг зичлиги, вагонлар оқимининг миқдори, ҳарактери ва ш.к. Бундай ҳолат мавжуд саралаш станциялари орасида ишларни тўғри тақсимлаш, станцияларни ривожлантириш бўйича чора – тадбирлар белгилаш, ўсиб бораётган вагонлар оқимининг қувватига қараб янги саралаш станцияларини қуришни режалаштириш, вагонлардан тўғри борадиган маршрутлар тузиш, янги линияларни ўтказиш, саноат корхоналарининг жойлашуви кабиларга боғлиқ. Вагонлар оқими катта бўлганда саралаш ишларини техник жиҳатдан кучли таъминланган катта қувватли саралаш станцияларида жамлаш, станцияни ривожлантириш, уларни жиҳозлаш сарфларини камайтиради, комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш тизимларидан самарали фойдаланиш, вагонларнинг белгиланган манзилларига етиб боргунига қадар йўлда қайта ишланиш сонини, вагонларнинг туриш вақтлари ва ишлатиш сарфларини камайтириш имконини беради. 4. Саралаш станцияларининг наъмунавий чизмалари Темир йўлларда станциялар ва узелларни лойиҳалаш бўйича амалдаги йўриқномага биноан темир йўлларда асосий чизма сифатида саралаш комплектида (тизимида) асосий парклари кетма-кет жойлашган, айрим ҳолларда эса парклари аралаш (комбинирлашган) турда жойлашган саралаш сианцияларини қўллаш тавсия этилади. Бир томонли саралаш станцияларининг чизмалари паркларнинг ўзаро жойлашуви ва локомотив хўжалиги иншоотларининг жойлашувига қараб фарқланади. Бир томонли станцияларнинг барчасида саралаш йўналиши вагонлар оқимининг устивор йўналишига мос, яъни қайта ишлануви асосий вагонлар оқими йўналиши бўйича олинади. Асосан икки кўринишдаги бир томонли саралаш станциясининг чизмалари тавсия этилади. Уларнинг бири икки томондан келадиган қайта ишланувчи вагонлар оқими учун бирлашган қабул, саралаш ва жўнатиш парклари кетма-кет жойлашган (расм 10.1) саралаш станциясининг чизмаси кўрсатилган. Станция майдони етарлича узунликда бўлмаган ҳолларда ва қурилишнинг дастлабки босқичларида парклари аралаш (комбинирлашган) турда жойлашган саралаш станцияларини қўллаш тавсия этилади. Ўрта қувватли саралаш тепалиги билан жиҳозланган бир томонли саралаш станциясининг I чизмаси 1 расмда барча қўшимчалари билан кўрсатилган: кириш бўғизларида қўшимча В ва Г йўналишларидан келиш йўлларининг уланиши, устивор йўналиш транзит парки қабул паркининг ёнида жойлашуви кабилар. Икки томон транзит паркларининг Т1 ва Т2 жўнатиш парклари (О1 ва О2) Ж1 ва Ж2 парклари ёнида жойлашиши уларнинг йўлларидан ўзаро алмашиб фойдаланиш имконини беради. Чизмаларда қайта ишланувчи вагонлар оқимининг устивор йўналиши шартли равишда тоқ (ўнгдан чапга) томондан қабул қилинган. Расм1. Парклари кетма-кет жойлашган бир томонли саралаш станцияларининг чизмалари: Қ(П)-қабул парки; С–саралаш парки; Ж(О)-жўнатиш парки; Т –транзит парки; ЛХ–локомотив хўжалиги; ЭҚ(ЭУ)–экипировка қурилмалари; ВХ–вагон хўжалиги; 1-станциянинг марказий бошқарув пости; 2-жўнатиш бўйича навбатчи пости (вагонларнинг исиниш хонаси билан); 3-поездларни тузиш бўйича тузувчилар ва навбатчи пости; 4-техник хизмат кўрсатиш (ТХК - ПТО) пункти; 5-вагончиларнинг исиниш хонаси; 6-компрессор хона ва устахоналар; 7-пневматик почта қабул хонаси ва вагончиларининг исиниш хонаси; 8-юкларни саралаш платформаси ва контейнерларни саралаш майдони; 9- вагонларни ажратиб жорий таъмирлаш механизациялашган пункти. Расм 2. Жўнатиш ва транзит парклари саралаш паркига параллел жойлашган (белгилари 1 расмдагидек) бир томонли саралаш станциясининг чизмаси Локомотив хўжалиги ва вагон депоси қабул паркига параллел жойлашган, айрим ҳолларда эса саралаш парки ёнида жойлашган, ёхуд тегишлича асосланганда жўнатиш парки ёнида жойлашган бўлиши мумкин. Локомотивларнинг ортиқча юришини камайтириш мақсадларида экипировка қурилмаларини саралаш парки ёнида, Ж2(О2) ва Т2 паркларининг чиқиш бўғизлари яқинида жойлаштириш мумкин. Локомотив хўжалиги қабул паркига параллел жойлашганда вагонлар оқими кескин ошиб икки томонли саралаш станциясига ўтиш бир мунча қулай бўлади. Б томондан қайта ишланувчи поездлар Қ1(П1) қабул паркининг юқори секциясига қабул қилинади. Локомотив 11 ўтиш йўли орқали экипировкага жўнатиб юборилади. Келган поезд таркибига у билан қабул паркида тегишли технологик операциялар тугаллангандан сўнг (техник ва тижорат кўриклари) 12 берк йўлдан тепалик локомотиви берилади ва у вагон узмаларини (ажратмаларини) саралаш парки йўлларига тарқатиш учун таркибни тепаликка суриб тарқатади. Саралаш паркининг (чизмадаги) юқори қисмидаги йўллар тоқ йўналиш, пастки ярмидагилари эса жуфт йўналиш вагонлари учун ихтисослаштирилган. Бир қатор поезд таркиблари тарқатилиб тугаллангандан сўнг саралаш паркининг айрим йўлларида маълум манзиллар бўйича янги таркиблар (ёки гурухлар) тўпланади. Ушбу станция учун амалда бўлган поезд тузиш режаси (план формирования) асосида янги поезд тузиш ниҳоясига етказилади. Поездларни тузиб шакллантиришда маневр локомотивлари саралаш паркининг чиқиш бўғзидаги тортиш йўлларида ишлайди. Бир гуруҳли маршрутлар (поездлар) одатда таркибларни тепаликдан тарқатиш жараёнида тўпланиб шаклланади. Тоқ сонли поезларнинг тузиб тугалланган таркиблари жўнатиш паркининг Ж1 бўлимига (секциясига) тортиб ўтказилади, улар билан жўнатишга тегишли зарурий техник ва тижорат жараёнлари бажарилади. Тоқ сонли поезд таркибларига локомотив 13 ўтиш йўли ва 14 берк йўл орқали берилади. Ушбу ўтиш йўли орқали тоқ йўналиш транзит поездларининг локомотивлари ҳам олиб кетилади ва алмаштирилиб бошқаси берилади. Ушбу поездлар таркибида айрим ўзгартиришлар, вагонларни ажратиб қолдириш ва бошқаларини улаш учун 15 тортиш йўлидан фойдаланилади. Жуфт сонли поездлар II–IIб бош йўллар (йўлларнинг кўприкли кесишувида эса II в йўл) орқали қабул паркининг Қ2 бўлимига қабул қилинади. Локомотив 16 ўтиш йўли орқали олиб кетилади. Жўнатиш Ж2 паркида Б ва Г йўналишларида, ҳамда Т2 транзит паркидан IIа бош йўл орқали жўнатилади. Устивор бўлмаган йўналишдан келадиган қайта ишланадиган вагонлар оқими станция бўйлаб қўшимча йўл ўтадилар. А дан қабул паркига II – II б йўллар орқали поезд қабул қилиш Ж2 ва Т2 паркларидан Б га жўнайдиган поезд маршрутларини кесиб ўтади. Тахминий ҳисобларга кўра келадиган поездлар сони 30-40 ва жўнатиладиган поездлар 50-60 дан ошмаганда бундай кесишувларга йўл қўйилиши мумкин. Поездлар сони кўп бўлса, ҳамда II бош йўл бўйлаб юк поездларидан ташқарии йўловчи поездлари ҳам ўтадиган бўлса, у ҳолда кесишув жойида кўприкли йўл ўтказгичи қуриш керак бўлади (II в йўл варианти). Кўприкли ўтказгич остида Қ1 паркидан чиқадиган локомотивлар учун 17 ўтиш йўлини қуриш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Локомотив ва вагон хўжаликлари саралаш парки ёнида жойлшган. Жуфт йўналиш поездларини қабул паркининг кириш бўғизи ва ҳалқа йўли орқали қабул қилиш тепалик олди қабул парки ишининг тўлиқ кетма-кетлигини таъминлайди, унинг ишини тўлиқ автоматлаштириш ва таркибларни тепаликдан параллел тарқатиш имконини беради, қабул паркининг чиқиш бўғзининг бандлигини ва ҳаракат таркибларининг тутилишини камайтиради. Айрим ҳолларда ҳалқа йўлини Ж2 жўнатиш паркидан поездларни саралаш йўналишига (чизмада штрих чизиқ бўлиб) тескари йўналишда жўнатиш мақсадларида лойиҳаланиши мумкин. Бир томонли йирик саралаш станция қурилиб келажакда иккинчи саралаш тизими ёки узелда иккинчи саралаш станциясини қуриш кўзда тутилмаганда II чизма бўйича станцияни лойиҳалаш тавсия этилади. 1 расмдаги чизмаларда станция охирида штрих чизиқлар билан а ва б съездлар бурчак ости йўналишларидаги (А ва В, Б ва Г орасида) транзит поездларини жўнатиш учун мўлжалланади. Бош йўлнинг 10.1 расмда штрих билан кўрсатилган участкаси йўловчи поездларини фақат қамровли бош йўллар бўйлаб ўтказиб юборишда керак бўлади. Чизмаларда юк иншоотларининг (транзит контейнерларни саралаш майдончалари ва саралаш платформалари) поездлар тузиш парки тортиш йўллари худудида жойлашиши ва станция худудида маъмурий техник биноларнинг жойлашуви кўрсатилган. Станциянинг 1 марказий бошқариш постида станция навбатчиси, тепалик навбатчиси, маневр диспетчер хоналари, СТБ (СТЦ – станционнўй телецентр) ва информацион марказлари жойлашган. Агар станция майдонининг узунлиги уч асосий паркларнинг кетма-кет жойлашуви учун етарли бўлмаса, у ҳолда комбинирлашган (аралаш) турдаги чизмалар қўлланади. Уларнинг қабул парки кетма-кет, жўнатиш парки саралаш паркига параллел жойлашган тури қўллаш учун кўпроқ тавсия этилади. 2 расмда қабул парки икки йўналиш учун умумий бўлган бир томонли саралаш станциясининг комбинирлашган чизмаси келтирилган. Жўнатиш ва транзит парклар саралаш паркининг икки томонидан жойлашган. Локомотив хўжалиги қабул парки Қ ёнида жойлашган. Т ва Ж1 тоқ йўналиш паркларидан ўтиш йўлларини жойлаштиришнинг икки хил ечимлари бор: тепалик остидан кўприкли ўтказгич ёки поезд тузиш йўллари охирини айланиб ўтиш. Тепалик орқали кўприкли ўтказиш қулай ва локомотивлар босиб ўтадиган масофаси кам. Саралаш паркининг юқориги йўлларидан бир қисми А ва В томонга поезд жўнатиш учун саралаш – жўнатиш йўллари қилиб ихтисослашиши мумкин. Комбинирлашган чизмалар (2 расм) парклари кетма-кет жойлашган (1 расм) чизмаларга нисбатан қуйидаги асосий камчиликларга эга: оғир юкли поезд таркибларининг вагонларини олдинга қараб ҳаракатлантириб олиб ўтиш қийин; тузилиши тугалланган поезд таркибларини ўртадаги тортиш йўлидан олиб ўтишда ёнидаги тортиш йўлларининг бирортасида ҳаракат тўхтатилади; Ж1 жўнатиш паркининг чиқиш бўғзи жуда кўп жараёнлар билан ортиқча юкланиб қолади (таркибларни тортиб ўтказиш, локомотивларни узатиш, поездларни жўнатиш ва ш .к.) ва натижада ўтказиш қобилиятини чегаралаб қўйиши мумкин (махсус ҳисоблар билан текширилади); жуфт йўналиш бўйлаб қайта ишланадиган поездларнинг қабул йўллари Ж2 жўнатиш паркидан поездларнинг чиқиш йўли ва ушбу поездларга локомотивларни бериш йўллари билан кесишади. Download 126.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling