«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet45/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)


Назорат саволлари


  1. Пайвандлаш трансформаторлари (агрегатлари) нинг кандай турларини биласиз?

  2. Кўп постли пайвандлаш агрегатларининг тузилиши, ишлаш принципи?

  3. Бир постли пайвандлаш генераторларининг ишлаш принципи?

  4. Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари ишлаш принципи, асосий хусусиятлари.

  5. Балласт реостатининг вазифасини айтинг.

  6. Пайвандлаш генераторларининг ташки характер-истикасининг тушунтиринг?

  7. Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатларининг афзалликларини нималардан иборат?

18 – МАЪРУЗА


Ростлаш тизимларини танлаш ва созалаш параметрларини аниқлаш. Иссиклик ростлагичлари ва стаблизаторлар
Режа:
1. Электр пайвандлаш усуллари
2. Пайвандлаш қурилмалари ток манбалари


Таянч сўз ва иборалар



Кўп постли пайвандлаш агрегатлари; балласт реостат; бир постли пайвандлаш генераторлари; пайвандлаш генераторининг ташки характеристикалари; ўзгарув-чан ток пайвандлаш агрегатлари

Электр пайвандлаш усулларидан энг кўп тарқалган усул электр ёй пайвандлаш усули ҳисобланади.


Электр ёй разряди учун иссиқлик ионизацияси муҳим роль ўйнаб, у ионизациялаш потенциали катталиги vj билан характерланади.





4.1 - расмда Х = f (Т) боғланиш графиги келтирилган

бу ерда Х – газларнинг ионизацияланиш даражаси, Т - абсолют ҳарорат. Марганец, магний, темир ва кремнийлар учун Vj=7,3B ни ва водород, кислород, азот, аргон газлари учун Vj=15B ни ташкил этади. Vj катталигини турли қоришма ҳосил қилган ҳолда ўзгартириш мумкин. Мисол учун Vj=4,33B бўлган 5 % калий пари ва Vj=7,3B бўлган 95 % темир паридан иборат қоришманинг эффектив Vj катталиги калийнинг ионизациялаш потенциали қийматига яқиндир. Нормал босимда ёнаётган электр ёйи устунидаги абсолют ҳарорати:


Т=810Vj
Одатдаги электр пайвандлаш ёй устунида Vj=510 В га тенг бўлган металл парлари мавжудлиги инобатга олинса, пайвандлаш ёйидаги ҳарорат 5000 - 8000 К ни ташкил қилиши эхтимолдан йироқ эмас.
Пайвандлаш қурилмалари ток манбаларининг асосий характеристикаси унинг ташқи характеристикаси бўлиб, ушбу характеристика ўзидан манба кучланиши билан юкламадаги ток ўртасидаги боғланишни ифодалайди. Ўз ўрнида пайвандлаш ёйи ўзидан юкламани ифодалаб, ёй кучланиши билан пайвандлаш токи ўртасидаги боғланиш - статик характеристикаси билан характерланади.
Қаттиқ характеристика (1) га эга бўлган ёй ток манбасининг ташқи характеристика (2,3) лари 4.2 - расмда келтирилган.
Қаттиқ статик характеристика (1) га эга бўлган қўл электр ёй пайвандлаш қурилмаси манбасининг ташқи характеристикаси (2) юмшоқ пасаювчан бўлиши лозим. Ташқи характеристиканинг ишчи зонасидан характеристиканинг крутизнаси(қиялиги) қанча катта бўлса (К нуқтаси) ёй узунлигининг анча-мунча ўзгариши оқибатидаги токнинг ўзгариши шунча кам бўлади.
Умуман электр ёй пайвандлаш қурилмаларининг ток манбаларига қуйидаги талаблар қўйилади:
1.Манба ташқи характеристикаси ва ёй статик характеристикасининг бир - бирига тўғри келиши.
2. Салт юриш кучланиши ёйни ёндириш кучланишидан катта бўлиши керак (Uс.ю. > Uё.ё.). Металл электрод билан доимий токда пайвандлашда Uё.ё. = 30 - 40 В, кўмир электродлар учун Uё.ё. = 45 - 55 В. Ўзгарувчан токда пайванлашда эса Uё.ё. = 50 - 60 В.
3. Ток манбаси, пайвандлаш токини бошқариш имкониятини бериши керак.
4. Пайвандлаш ток манбаси қатор ташқи характеристика олиш имкониятига эга бўлиши зарур. Бунда талаб қилинган пайвандлаш токини олиш учун, ёй узунлигини ўзгартириш орқали у ёки бу ташқи характеристика (1) да ишлаш имконияти бўлади.
5. Ёй узилган холатларда кучланиш тезлик билан салт юриш кучланишигача тикланиши ва қисқа туташув холатларида эса кучланиш кескин нолpгача камайиши шарт. Кучланишнинг нолp қийматидан ёй кучланиши қийматига эришиш учун кетган вақт 0.03 секунддан ошмаслиги керак.
Пайвандлаш қурилмалари ўзларининг специфик юкламанинг такрорланувчан - қисқа муддатли режими билан характерланадилар. Бунда ёйни максимал ёниш вақти битта электроднинг тўлиқ ёниши учун кетган вақтга тенг деб ва иш жараёнидаги минимал танаффус вақти - электродни алмаштириш ва ёйни қайта ёндиришга сарф бўлган ҳамда пайвандланаётган махсулотни жилдириш, пайвандловчининг бир ердан иккинчи ерга кўчишига сарф бўлган вақтларга тенг деб қабул қилинади.
Пайвандлаш қурилмасининг такрорланувчан - қисқа муддатли иш режими, юклама токини истеъмол қилиш вақти билангина эмас, балки уланган ҳолат давомийлиги t1 ва танаффус вақти t2 лар билан ҳам характерланади. (1.4.3-расм). нисбати % ларда ифодаланиб,




Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling