«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Электр токининг пировард иссиклик таъсирига асосланган қурилмалар


Download 0.98 Mb.
bet2/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

1. Электр токининг пировард иссиклик таъсирига асосланган қурилмалар. Бу гурух қурилмаларига уй рузгор киздириш жихозлари, бевосита ва билвосита киздириш каршилик печлари, суюклик ва газларни киздириш қурилмалари - турли куринишдаги электр козонлари ва электрокалориферлар, шунингдек киздирувчи элементлар вазифасини ишкорлар ёки оксидлар эритмалари бажарувчи, электродли ванналар.
Металларни электрошлак усулида кайта эритиш ва электрошлак усулида пайвандлаш қурилмаларинннг ишлаш принципи, электродлар орасидаги мухитни (бушликни) тулдирувчи шлакларда электр токи таъсирида ажралиб чикадиган иссиклик энергияисдан фойдаланишга асосланади.
Контактли пайвандлаш қурилмаларида электр энергияси икки детальнинг туташ нукталаридаги утиш каршилигида иссиклик энергиясига айланади. Ушбу жараён факатгина токнинг импульсли режимида амалга оширилиб, мазкур куринишидаги пайвандлаш қурилмаларининг схемаси ва электр таъминотининг узига хос хусусиятларини белгилайди.
Индукцион киздириш қурилмаларининг ишлаш принципи саноат частотаси ва ундан юкори частотадаги ўзгарувчан ток электр энергиясини аввал ўзгарувчан магнит майдон энергиясига, бу энергияни эса яна электр энергиясига ва сунгра охирги куринишдаги энергияни киздирилувчи материалда иссиклик энергиясига айлантиришга асосланади. Ушбу усулдан факат ток утказувчан материалларни киздиришда фойдаланилади.
Диэлектрик материалларни киздиришда эса моддаларни поляризациялаш жараёнида юкори частотали электр майдон энергиясини иссиклик энергиясига айлантиришга асосланган қурилмалардан фойдаланилади.
Ишлаш принципи электр ёйида ажралаётган иссикликдан фойдаланишига асосланган қурилмаларга металларни ва утга чидамли материалларни эритиш, фосфор ва бошка металларни олши учун белгиланган электр ёй печлари ва руднотермик печлар, шунингдек металларни кайта эритиш ва рафинация қилиш учун белгиланган ваккум - ёй печларини мисол қилиш мумкин. Бундай қурилмалар сифатида металл ва нометалл ( металл булмаган ) материалларга плазмали ва плазма ёй усуслида ишлов берувчи қурилмаларни курсатиш мумкин. Мазкур қурилмаларда металларни кайта эритиш, юзаларга химоя копламаларини бериш ва шу каби бошка жараёнларни амалга ошириш мумкин.
Электр ёй пайвандлаш қурилмаларида ажралиб чикаётган иссиклик энегргиясининг асосий микдори (куввати) ёйнинг т а я н ч нукталарига ( катод ва анод “доғ” ларига) тўғри келиши билан бирга электр ёй пайвандлаш жараёнининг боришига электр ёйининг “ устун “ кисми хам уз таъсирини курсатади.
Электрон - нурли ва лазер қурилмаларида иссиклик энегияси разряд каналидаги суюкликдан катта кучдаги токнинг импульс режимида окиши натижасида ажралиб чикади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling