«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
Таянч сўз ва ибораларЁн эшикчали камерали ЭКП лар; шахта типдаги ЭКП лар; колкоп типдаги ЭКП лар; туби чикарилувчан камерали ЭКП лар; элеватор типидаги ЭКП лар; узлуксиз режим ЭКП лари (туннель типидаги ва б.), ЭКП ларнинг белгиланиши ва бошка курсаткичларга кўра турлари; бевосита ишловчи ЭКП лар; билвосита ишловчи ЭКП лар; даврий режим ЭКП лари; узлуксиз режим ЭКП лари.ЭКП лар машинасозлик, металургия, енгил ва кимё саноати, курилиш ва коммунал хужаликда кенг кулланилиши муносабати билан улар турли хил конструкцияга эга. Улар турли курсатгичларига кўра турларга булинади. Электр энергиясини иссиклик энергиясига айлантирилиши усулига кўра ЭКП лар икки тоифага булинади, яъни билвосита ишловчи ЭКП лар ва бевосита ишловчи ЭКП лар. Билвосита ишлолвчи ЭКП ларда электр энергияси иссиклик энергиясига махсус к.э. ларда айлантирилади. ва иссиклик киздирилаётган махсулотга иссиклик утказучанлик, конвекция ва нули иссиклик узатиш усулларида узатилади. Бевосита ишловчи ЭКП ларда эса киздирилувчи махсулот бевосита электр манбаасига уланади. Хароратига кўра ЭКП лар куйидаги гурухларга булинади: - паст харорат ЭКП лари ( 900 - 1000 К ) ; - ЎРТА харорат ЭКП лари ( 1000 - 1600 К ) ; - юкори харорат ЭКП лари ( 1600 К дан юкори ). Технологик белгиланишига кўра ЭКП лар киздирувчи ЭКП ларга ва эритиш жараёнлари ЭКП ларига булинади. Иш режимига кўра эса ЭКП лар даврий режим ЭКП лари ва узлуксиз режим ЭКП ларига булинади. Уз навбатида эса даврий режим ЭКП лари тоифасига камерали, шахта, колпок типларидаги, туби чикариладиган, камерали ва элеватор типидаги ЭКП лар киради. Узлуксиз режим ЭКП лари тоифасига эса конвеер, турткилаб харакатлантирилувчи, рольганг, карусель, туби харакатланувчан, туби тебранувчан, барабан типларидаги ва тортиб киздириш ЭКП лари киради. Билвосита иссиклик ишлови берувчи ЭКП лар. 1.Даврий режимда ишловчи электр каршилик печлари. Куйида 2 - расмда даврий режим ЭКП ларнинг тузилиши келтирилган. Бунда а- калпок типидаги; б - элеватор типидаги ; в - камерали; г - шахта типидаги. 2-расмда куйидаги белгиланишлар кулланилган: 1 - махсулот урнатиладиган стенд; 2 -печь камераси ; 3 - юкори хароратга чидамли муфель ; 4 - киздирувчи элементлар; 5 - киздирилаётган махсулот; 6 - печнинг пастга тушириладиган туби; 7 - кутарувчи қурилма; 8 - печь копкоги. 2 - расм Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling