3 – расм. Термоэлектрик пирометр
4 – расм. 2 ва 3 ўтказгичдан тузилган термоэлектрик
занжирларнинг схемаси
а)
б) ;
в) ;
г) ва д) термоэлектрик термометр занжирига улаш асбобини улаш схемаси.
Термоэлектирик пирометр деб термопара ва ўлчаш асбобларидан тузилган қурилмага айтилади.
Термопара турли материалларидан тайёрланган икки ўтказгич бирикмасидан иборат. Бирикиш жойи (кавшарланган жойи) қиздирилганда катталиги қиздириш температурасига боғлиқ бўлган термо э.ю.к. ҳосил бўлади. Термопаралар ёрдамида 170-2300 К оралиқдаги температураларни ўлчаш мумкин. Термо Э.Ю.К. ни ўлчаш учун милливолтиметр ва патенциометрлар ишлатилади. Ҳар бир термопара совуқ учларининг температураси 273,15 К бўлганда олинган даражалаш эгри чизиғи (графиги) билан таoминланади. Агар термопарага бевосита мис симлар уланса, уларнинг жойида янги термопаралар ҳосил бўлади. Бу ўлчашда хатоликларга олиб келади. Бу хатоликнинг йўқотиш учун термоэлектродларга махсус танлаб олинган мувозанатловчи симлар уландики, улар Э.Ю.К қийматини ўзгартирмайди.
д) нурланиш пирометрлари (5-расм)
Температура нурланиш пирометрлари ёрдамида ўлчанганда асбобни сезгир элементи, бошқа температура ўлчагичлардан фақли равишда, бевосита қиздирилган жисмга тегиб турмайди. Нурланиш пирометрлари ёрдамида 9000 – 43000 К бўлган температураларни ўлчаш мумкин. Оптик пирометларнинг ишлаш принципи қиздирилган жисмнинг равшанлигини махсус фотометрик чўьлама лампа толасининг чуьланишига солиштиришга асосанган. Инфра қизил нурлар обoектив (1) орқали фойлашган термопара учи (3)га йиғилади. Қиздирилган жимснинг ҳам бир температурасига термобатареянинг аниқ бир термо Э.Ю.К си мос келади. 0
5 – расм. Нурланиш оптик пирометрининг схемаси.
1 – обoектив; 2 – диафрагма; 3 – термобатарея; 4 – окуляр; 5 – ёруғлик филтри; 6 – колба; 7 – экран.
Do'stlaringiz bilan baham: |