«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
– расм. Фотоэлектрик пирометрнинг уланиш схемаси
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
6 – расм. Фотоэлектрик пирометрнинг уланиш схемаси.
Шунинг учун улчаш асбобини бевосита градусларда даражалаш мумкин. Бироқ бир хил температурали қоралиқ даражаси турли бўлган икки жисм турлича турланади. Шунинг учун ўлчаш асбобини абсолют қора жисм нурланиши бўйича даражалаш керак. е) фотоэлектирик пирометрлар (6-расм) Сезгир элемент-фотоэлемент ёритилганда ҳосил бўладиган ток ёруғлик оқимига боғлиқ, ёруғлик оқими эса нурланаётган жисм температурасига боғлиқ. Фотоэлементнинг (ФЭ) ёритишига боғлиқ ъолда лампа Л сеткасидаги кучланиш ўзгаради. R бўйича ростланган Rр реохорддаги кучланиш тушиш туфайли; троид (Л) катоди занжирдаги RЛ қаршиликдаги-кучланиш «Нулp-прибор» ни воситаси ёрдамида солиштирилади. «Нуль-прибор» НП нинг стрелкаси 0 кўрсатган холатда Rр нинг юритгичи қиздирилган жисмни температурасини (К) кўрсатади. Бундай пирометрлар катта ўлчаш хатолигига эга. Назорат саволлари1. Зеебек эффектини моҳиятини тушинтиринг2. Монометрик термометр ва қаршилик электр термометрларининг тузилиши ва ишлаш принципини айтиб беринг. 3. Термоэлектирик пирометр деб қандай қурилмага айтилади? 4. Оптик ва фотоэлектрик пирометрларини тузилиш ва ишлаш принцпини тушинтиринг. 5. Автоматик потенциометрларнинг ишлаш принципи қандай? 6. Потенциометрик ўлчаш схемаларини афзаликлари нимадан иборат? 6 – МАЪРУЗА Ночизикди автоматик бошкарув тизимларини тадкикотлаш асослари. Но чизикди характеристикаларини чизиклаштириш усуллари Режа: 1. Индукцион киздиришнинг физик - техник асослари 2. Индукцион киздириш қурилмаларининг турлари. 3. Пўлат ўзакли индукцион печлар. Таянч сўз ва иборалар. Индукцион усулда киздириш; индукционканал типидаги печлар (ИКП); ИКП нинг тузилиши; ИКП ва куч трансформатори ЎРТА сидаги фарк; мотор (марказдан кочиш); кисиш;уюрма ва иссиклик эффектларининг моҳияти; индуктор; канал. Ток утказувчи жисмлар, яъни биринчи ва иккинчи тартибли утказгичларни индукцион усулда киздириш, утказгичлар томонидан электромагнит энергияни узлаштириш оқибатида ҳосил булувчи уюрма токлар таъсирида Джоуль - Ленц конунига кўра ажраладиган иссиклик энергияси оркали амалга оширилишига асосланган. Ўзгарувчан электромагнит майдони индуктор томонидан ҳосил қилиниб, индуктор киздирилаётган жисмга (утказгичга) нисбатан транформаторнинг бирламчи чўлғам и (ғалтаги) сифатида хисобланади. Киздирилаётган жисм эса битта қисқа туташган чўлғам сифатида транформаторнинг иккиламчи чўлғам и вазифасини бажаради. Белгиланишига кўра барча индукцион киздириш қурилмалари (ИКК) эритиш печлари, миксерлар ва киздириш қурилмаларига булинади. Уз навбатида эритиш печлари пўлат ўзакли (каналсимон) индукцион печлари ва пўлат ўзаксиз (тигель) индукцион печларига булинади. Индукцион киздириш қурилмалари эса асосан икки гуруҳга, яъни тулик киздириш ва юза киздириш қурилмаларига булиб урганилади. Бундай қурилмаларда паст хароратдаги ва юкори хароратдаги киздириш технологик жараёнлари амалга оширилади. Пўлат ўзакли ( каналсимон) индукцион печлари (ИКП лар) тузилишига кўра икки чўлғам ли куч транформаторини эслатиб, кўп катламли пўлат ўзакка уралган бирламчи чўлғам (индуктор) ва шу ўзакка урнатилган иккиламчи чўлғам вазифасини бажарувчи канал куринишдаги мослама ичига металл тулдирилган қисқа т у т а ш г а н “ ғалтак” дан иборат. Иккиламчи чўлғам ( каналдаги металл ) да печь истеъмол килаётган энергиянинг 90 - 95 фоизи узлаштирилади. 3 - расмда ИКП нинг принципинал сехемаси тасвир этилган. Таркалиш окими - Фs нинг микдорини камайтириш максадида бирламчи W1 ва иккиламчи W2 (ғалтак) чўлғам ларнинг иккаласи хам асосий магнит окими Ф1 окиб утаётган магнит утказгичи М ( пўлат ўзак) нинг битта стерженига урнатилган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling