Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Электр майдони таъсири доирасидаги ОТҚдаги ва ҲЛдаги ишлар


Download 286.59 Kb.
bet21/57
Sana19.01.2023
Hajmi286.59 Kb.
#1101883
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
ПУЭ

6-боб. Электр майдони таъсири доирасидаги ОТҚдаги ва ҲЛдаги ишлар
180. Электр майдони таъсири доирасидаги 220 кВ дан юқори кучланишли ОТҚда ва ҲЛда ишларни бажаришда одамнинг ушбу майдонда бўлиш вақти давлат стандартлари талабларига асосан чекланиши зарур.
181. Электр майдон кучланганлиги 5 кВ/м гача бўлганда, у ерда бўлиш вақти чекланмайди. Электр майдон кучланганлиги 20 дан ортиқ 25 кВ/м гача бўлганда у ерда бўлиш вақти 10 дақиқадан ошмаслиги шарт. Электр майдон кучланганлиги 25 кВ/м дан юқори бўлганда ҳимоя воситаларини қўллаш керак. Бунда ишлаш муддати бир иш куни билан чекланади.
Электр майдон кучланганлиги 5 дан юқори 20 кВ/м дан ортиқ бўлмаган (20 кВ/м ҳам қўшилган ҳолда) майдонда (маълум бир кучланганлик остида) бўлиш мумкин бўлган вақт Т, соат қуйидаги формула билан ҳисобланади:

Бунда: Е — текширилаётган зонада таъсир этаётган электр майдонининг кучланганлиги — кВ/м .
Келтирилган формула бўйича ҳисобланган кучланганлиги 10 кВ/м бўлган электр майдонида бўлиш вақти 180 дақиқани, кучланганлиги 15 кВ/м бўлганда эса — 80 дақиқани ташкил этади.
Ушбу банд талаблари ходимларга электр разрядлар таъсир қилиш имкони бартараф қилинган шароитда кучга эга.
182. Иш куни мобайнида электр майдонида бўлишнинг рухсат этилган вақтини бир марта ёки бўлиб амалга ошириш мумкин. Қолган иш вақтида ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ёки электр майдони кучланганлиги 5 кВ/м гача бўлган майдонда қолиш керак.
183. Электр майдони кучланганлиги, шунингдек, таъсир ва экранлаш майдони чегаралари ўлчаш натижалари бўйича аниқланади. Барча ҳолларда ишларни бажариш жараёнида одам бўлиши мумкин бўлган бузилмаган электр майдонининг кучланганлиги бутун зона бўйлаб ўлчаниши шарт.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилмасдан бажариладиган ишларда ўлчашлар қуйидагича амалга оширилиши шарт:
ҳимоя воситалари йўқ бўлганда — ер сиртидан 1,8 м баландликда;
жамоа ҳимоя воситаларидан фойдаланилганда — ер сиртидан 0,5; 1,0 ва 1,8 м баландликда.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиб бажариладиган (ҳимоя воситалари бор-йўқлигидан қатъи назар) ишларда ўлчашлар иш жойи майдончасидан 0,5; 1,0 ва 1,8 м баландликда ва ерга уланган ускунанинг ток ўтказувчи қисмларидан 0,5 м масофада ўлчаниши шарт.
184. Назорат қилинаётган майдонда бўлиш вақти ўлчанган кучланганликнинг энг юқори қийматини ҳисобга олиб белгиланади.
185. Ҳимоя воситалари сифатида қуйидагиларни қўллаш мумкин:
стационар, олиб юриладиган ва кўчма экранлаш тузилмалари;
машиналар ва механизмларга ўрнатиладиган-олинадиган экранлаш тузилмалари;
экранлаш комплектлари.
Экранлаш тузилмалари давлат стандартлари талабларига жавоб бериши шарт.
Ерга уланган автомашина кабиналари ва кузовларида, механизмлар, кўчма устахона ва лабораторияларда, шунингдек, темир-бетонли биноларда, темир-бетон қопламали, металл каркасли ёки металл томлари ерга уланган ғиштли биноларда электр майдон бўлмайди, шунинг учун ҳимоя воситаларини қўллаш талаб қилинмайди.
186. Олиб юриладиган ва кўчма экранлаш тузилмалари ўрнатилган жойларда ерга улаш тузилмалари ёки уларга уланган металл конструкциялар йўғонлиги 10 мм2 дан кам бўлмаган эгилувчан мис сим ёрдамида ерга уланган бўлиши шарт.
Машиналар ва механизмларда ўрнатиладиган-олинадиган экранлаш тузилмалари улар ўрнатилган машина ва механизмлар билан гальваник уланган бўлиши шарт. Машиналар ва механизмлар ерга уланганда уларга ўрнатиладиган-олинадиган экранлаш тузилмаларини қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди.
Шахсий экранлаш комплектларини ерга улаш махсус ток ўтказувчи тагчармли оёқ кийим ёрдамида бажарилиши керак. Изоляцияловчи асос устида (бўялган металл, изолятор, ёғоч тўшама ва ҳ.з.) туриб ишланганда ёки ерга уланган конструкцияларга ҳимояланмаган қўл билан (қўлқопларни ечиб) тегиш керак бўлганда, экранлаш кийимлари қўшимча равишда кўндаланг кесими 10 мм 2 дан кам бўлмаган юмшоқ эгилувчан мис сим билан ерга улаш тузилмаларига ёки ушбу тузилмаларга уланган металл конструкцияларга уланиши шарт.
187. 1000 В гача кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиш имконияти бартараф қилинмаган, шунингдек, ускуналарни синашларда (бевосита юқори кучланиш билан синашлар ўтказаётган шахслар учун) ва электр пайвандлаш ишларида экранлаш комплектларини ишлатиш тақиқланади. Бундай ҳолларда ишлаётганларни ҳимоя қилиш экранлаш тузилмаларидан фойдаланиб амалга оширилиши шарт.
188. Ўчириб қўйилган ток ўтказувчи қисмларнинг участкаларида ишлаганда илашган потенциални олиш учун улар ерга уланиши зарур. Ўчирилган, лекин ерга уланишган ток ўтказувчи қисмларга ҳимоя воситаларисиз тегиш тақиқланади. Ердан изоляцияланган бўлиши мумкин бўлган таъмирлаш мосламалари ва жиҳозлари ҳам ерга уланган бўлиши шарт.
189. Электр майдони таъсири доирасида турган пневмоғилдирак ёрдамида юрадиган машиналар ва механизмлар ерга уланган бўлиши шарт. Улар электр майдони таъсири доирасида ҳаракатланганда илашган потенциални олиш учун унинг шассисига ёки кузовига ерга тегиб турувчи металл занжир уланган бўлиши зарур.
190. Электр майдони таъсири доирасида машиналар ва механизмларга ёқилғи ва мойлаш материалларини қуйиш тақиқланади.
191. Электр майдони таъсири доирасидаги ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиш керак бўлганда электр майдони кучланганлигидан ва иш жараёнининг муддатидан қатъи назар ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт. Телескопик минора ва гидрокўтаргич ёрдамида кўтарилганда уларнинг савати (осма кажаваси) экран билан таъминланган бўлиши ёки экранлаш комплектлари қўлланилиши зарур.
192. Экранлаш майдонида ОТҚнинг конструкциялари ичида одам турганда, шунингдек, газ релесига, куч трансформаторининг мой сатҳи релесига нарвон орқали кўтарилишда электр майдонининг таъсирига қарши ҳимоя воситаларини ишлатиш шарт эмас.
193. ОТҚда кўрикдан ўтказишда ва иш жойига боришда ходимлар ушбу мақсад учун ишлаб чиқилган йўналиш бўйича ҳаракатланиши керак.

Download 286.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling