Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Водород билан совитиладиган генераторларнинг газ-мой тизими. Электролиз қурилмалари
Download 286.59 Kb.
|
ПУЭ
8-боб. Водород билан совитиладиган генераторларнинг газ-мой тизими. Электролиз қурилмалари
202. Генераторларнинг газ-мой тизимини эксплуатация қилишда хавфли портловчи газ аралашмаси ҳосил бўлишининг олдини олиш зарур, бунда қуйидагиларга йўл қўймаслик керак: генераторнинг корпусида водороддаги кислород миқдори 1,2 % дан кўп бўлмаслигига, пўк тубигача тамбада, пуфлаш бакчасида ва мой тозалаш қурилмасининг водородни ажратувчи бакида эса 2% дан кўп бўлмаслигига; генераторнинг ток ўтказувчи қисмларида водород миқдори 1% дан кўп, подшипникларнинг картерларида эса 2 % дан кўп бўлмаслиги. Мойли бакда водород бўлмаслиги шарт. 203. Генератордан водород ёки ҳавони инерт гази ёрдамида сиқиб чиқариш керак, сиқиб чиқариш тамом бўлганда машинанинг чиқишида аниқланган инерт газнинг минимал концентрацияси қуйидаги миқдорни: карбонат ангидрид гази ҳаво сиқиб чиқарилганда — 85 %ни ва водород сиқиб чиқарилганда — 95%ни; азот ҳаво ва водород сиқиб чиқарилганда — 97%ни ташкил қилиши шарт. Генератордан инерт гази ёрдамида ҳаво ёки водород тўлиқ пуфлаб чиқарилганлиги газни таҳлил қилиш билан тасдиқланиши шарт. 204. Генераторларнинг корпусларини ва газ-мой тизимли аппаратларни очишдан олдин водород инерт гази билан, инерт гази эса ҳаво билан сиқиб чиқарилиши шарт. Ён томон шчитларини, люкларни ва бошқа жойларни очишга фақат таҳлил карбонат ангидрид гази йўқлиги ёки (азотни сиқиб чиқаришда) ҳавода кислороднинг етарлилиги (ҳажм бўйича 20% дан кам эмас) тасдиқлаганидан кейин рухсат берилади. 205. Корпусидан водородни сиқиб чиқармасдан, тўхтатилган синхрон компенсаторнинг контакт ҳалқалари камерасини очишдан олдин, камерага инерт газини бермай туриб, компенсатор корпусидан уни ажратиб турувчи тамбанинг зичлигини текшириш зарур. Камерада инерт гази билан пуфлаб чиқарилгандан (кейинчалик ҳаво билан сиқиб чиқармасдан) ва таҳлил ўтказилганидан сўнг ишни бошлашга ижозат берилади. 206. Газ-мой тизими ускуналари ва қувурларини таъмирлашга чиқаришда қувурлар ажратилиши ёки таъмирланаётган участкага зич ёпилмай қолган сурилма қопқоқлардан водород ёки инерт гази ўтишининг олдини олиш мақсадида тиқинлар ўрнатилиши шарт. 207. Таркибида водород бўлган газ-мойли тизим участкаларидан 10 м дан кам масофада очиқ олов билан бажариладиган ишлар (электр пайвандлаш, газ билан пайвандлаш ва бошқа ишлар) наряд бўйича бажарилиши, бунда наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ишни хавфсиз олиб боришни таъминловчи қўшимча тадбирлар (тўсиқларни ўрнатиш, бинодаги ҳавода водород йўқлигини текшириш ва бошқалар) ёзилиши шарт. Бевосита водород билан тўлдирилган генератор корпусида, газ-мойли тизимнинг қувурларида ва аппаратларида олов билан ишлаш тақиқланади. Генераторлар ва газ-мой тизимли қурилмалар олдида «ВОДОРОД! ЁНҒИНГА ХАВФЛИ!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт. 208. Тўхтатилган генераторнинг газ-мойли тизимида таъмирлаш ишлари фармойиш бўйича бажарилиши мумкин. 209. Электролиз қурилмаларини (кейинги ўринларда — ЭҚ) эксплуатация қилишда водороднинг кислород ёки ҳаво билан портловчи аралашмаси ҳосил бўлишига йўл қўймаслик шарт. Водороднинг тозалиги 98,5 % дан кам бўлмаслиги, кислородники эса — 98 % дан кам бўлмаслиги шарт. 210. Босим ростлагичларининг кузатув ойнасидан суюқлик сатҳи кўринмаса, электролизерларни ишлатиш тақиқланади. Водород ва кислород тизимлари ўртасидаги босимнинг рухсат этилган максимал фарқи 1961,4 пa (200 мм сув. уст.)дан кўп бўлмаслиги шарт. 211. ЭҚнинг (ресиверлардан ташқари) аппаратлари ва қувурларини ишга туширишдан олдин давлат стандартларига мос азот (II нав) билан пуфлаб тозаланиши шарт. Ушбу аппаратларни карбонат ангидрид гази билан тозалаш тақиқланади. ЭҚнинг ресиверлари азот ёки давлат стандартларига мос келувчи карбонат ангидрид гази (озиқ-овқат ёки техникавий нави) билан пуфлаб тозаланиши мумкин. Бир ресивер ёки ресиверлар гуруҳининг ичини кўздан кечириш зарур бўлганда водородни чиқариб юбориш учун карбонат ангидрид гази ёки азот гази ёрдамида пуфлаш, бошқа ресиверлар гуруҳидан уларни беркитувчи арматуралар ва фланецдан ташқарига чиққан думли металл тиқинлар билан ажратиш ва ундан кейин эса тоза ҳаво билан пуфлаш керак. Ресиверларни инерт гази, ҳаво ва водород билан пуфлашни улардаги компонентларнинг концентрацияси ушбу Қоидаларга 7-иловада кўрсатилган даражага етгунча амалга ошириш зарур. Ресиверларни пуфлаш учун 0,05 % гача углерод оксидидан таркиб топган карбонат ангидрид газининг техник навидан фойдаланилганда уни карбонат ангидрид газининг озиқ-овқат навидан алоҳида сақлаш зарур. 212. ЭҚ 4 соатдан ортиқ ўчирилганда унинг аппаратлари ва қувурларини азот билан пуфлаш мажбурийдир. ЭҚ 1 — 4 соатгача ўчирилган ҳолларда тизимни водород ёки кислород босими (9,807 ÷19,614) • 103 пa (0,1 — 0,2 кгс/cм2) чегарасида қолдириш мумкин. ЭҚ 1 соатдан кам вақтга ўчирилганда аппаратурани газларнинг номинал босими остида қолдириш мумкин, бунда водород ва кислород босими ростлагичларида босимлар фарқининг ортиш сигнализацияси ўчирилмаслиги шарт. Агар электролизернинг ўчиши технологик режимнинг бузилиши билан боғлиқ бўлса ёки ўчиришдан кейин электролизердан электролитни сўpиб чиқариш зарур бўлса, у ҳолда азот билан пуфлаш мажбурийдир. 213. ЭҚдаги ускуналарни очиш билан боғлиқ пайвандлаш ва таъмирлаш ишлари бажарилганда водороднинг юриш йўли бўйича энг охирги нуқтасида водород бутунлай чиқарилмагунча пуфлашни давом эттириш зарур. 214. ЭҚ хонасида қурилма ўчирилганидан, хонадаги ҳавода водороднинг йўқлиги текширилганидан ва хонани тўхтовсиз шамоллатиш ташкил қилинганидан кейин очиқ олов билан ишлаш мумкин. Таъмирлаш учун мўлжалланган қурилмалар жойлашган хонадаги аппаратларда очиқ олов билан боғлиқ ишларни бажаришда ушбу хонада ишлаб турган бошқа қурилма мавжуд бўлса, унинг қувурларини таъмирлашга чиқарилган ускуналардан узиш ва думли тиқин ўрнатиш зарур. Олов билан ишланадиган жой тўсиқлар билан тўсилиши шарт. Водород билан тўлдирилган аппаратларда таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади. 215. Музлаб қолган қувурлар ва сурилма қопқоқларни фақат буғ ёки иссиқ сув билан қиздириш (эритиш) мумкин. Уланишдан газ сирқиб чиқаётган жойни махсус оқим қидиргич ёки совунли эритма ёрдамида аниқлаш мумкин. Газ сирқиб чиқаётган жойни қидириш ва музлаган жойни қиздириш (эритиш) учун очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади. 216. Электр қурилмалар хонасида ва ресиверлар олдида чекиш, очиқ оловдан, электр иситиш асбобларидан ва кўчма лампалардан фойдаланиш тақиқланади. Аппаратларни кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш вақтида уларнинг ички қисмларини ёритиш учун портлашдан ҳимоя қилинган металл тўрлар билан қопланган, кучланиши 12 В дан ортиқ бўлмаган кўчма ёритгичлардан фойдаланиш шарт. 217. ЭҚ хонаси ичида ва эшикларида давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи хавфсизлик белгилари осилган бўлиши шарт; водород ресиверларида эса «ВОДОРОД! ЁНҒИНГА ХАВФЛИ!» деб ёзилган бўлиши шарт. 218. ЭҚ хонасида тез аланга оладиган портловчи моддаларни сақлаш тақиқланади. 219. Электролит билан ишлашда махсус ҳимоя кийимидан (пахтадан тикилган костюм, резинали этик, резина шимдирилган фартук ва резина қўлқоплар) ва кўзойнакдан фойдаланиш зарур. Суюқ ёки қаттиқ ишқорнинг терига, сочга ва айниқса, кўзга тегиши оғир куйишларга олиб келиши мумкин. 220. Фақат босим олиб ташлангандан сўнг электролит зичлигини текшириш учун ундан намуна олиш мумкин. 221. Электролизерларга, айниқса охирги плиталарига ҳимоя воситаларисиз тегиш мумкин эмас. Маҳкамловчи болтларнинг изоляцион втулкаларига ва монополяр плиталар тагидаги изоляторларга ишқорнинг тушишига ижозат берилмайди. Ушбу элементлар изоляцияси бузилганда ёй пайдо бўлиши мумкин, бу эса ёнғинга ва аварияга олиб келади. Электролизерлар олдидаги полда резинали диэлектрик гиламлар тўшалган бўлиши шарт. 222. ЭҚнинг ускуналари ва қувурлари, ресиверлар ва ресиверлардан машина залигача қувурлар бутун узунлиги давомида узлуксиз электр занжирини ташкил қилиши ва ерга улаш тузилмаларига уланган бўлиши шарт. ЭҚ доирасида аппаратлар ва қувурлар камида икки жойдан ерга уланган бўлиши шарт. 223. Сақлагич клапанларини текшириш учун қурилма ўчирилиши ва азот билан пуфлаб тозаланиши шарт. Қурилма ишлаб турганда клапанларни синаш тақиқланади. 224. Босим остида бўлган аппаратлар ва арматураларнинг болтлари ва гайкаларини қаттиқроқ тортиш тақиқланади. Шланглар ва штуцерлар ишончли маҳкамланган бўлиши шарт. 225. Монтаждан ёки мукаммал таъмирлашдан кейин ёки узоқ вақт тўхтаб турган ЭҚни ишга тушириш жавобгар муҳандис-техник ходим назорати остида амалга оширилиши шарт. Қурилмасидаги таъмирлаш ишлари наряд бўйича бажарилиши шарт. Download 286.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling