Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Хизмат сафарига юборилган ходимларнинг иши
Download 286.59 Kb.
|
ПУЭ
21-боб. Хизмат сафарига юборилган ходимларнинг иши
513. Хизмат сафарига юборилган ходимлар деганда — ягона электр энергетикаси тизимининг эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва созлаш корхоналари (электр cтанциялар, электр ва иссиқлик тармоқлари, таъмирлаш заводлари, электр созлаш корхоналари), таъминловчи заводлар, илмий-текшириш институтлари, бошқа муассасалар ва истеъмолчиларнинг таъмирловчи ва созловчи ташкилотлари (кейинги ўринларда — хизмат сафарига юбораётган корхона) томонидан электр станциялар, электр ёки иссиқлик тармоқлари корхоналарининг ишлаб турган электр қурилмаларида ишларни бажариш учун юборилган ва уларнинг штатида бўлмаган ходимлари тушунилади. Ишлаб турган электр қурилмаларида ишлаш учун юборилган қурилиш-монтаж ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ҚМТ) монтаж қилувчи ходимлари ҳам хизмат сафарига юборилган ходимлар сафига киритилиши мумкин. Ушбу ходимларни хизмат сафарига юборилган ходимга тенглаштириш тўғрисидаги қарорни қурилиш-монтаж ташкилоти раҳбарияти билан келишган ҳолда электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхонанинг бош муҳандиси қабул қилади. 514. Хизмат сафаридаги ходимларни электр қурилмаларида ишга қўйиш ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Хизмат сафарига юборилган ходимда хизмат сафарига юборган корхона (ташкилот) томонидан берилган ушбу Қоидалар бўйича билимлари текширилгани ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига эга бўлганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги гувоҳнома бўлиши шарт. 515. Хизмат сафарига юбораётган корхона иш раҳбарлари, иш бажарувчилари, кузатувчилар ва бригада аъзолари этиб тайинланиши мумкин бўлган ходимларни, шунингдек, узоқ муддатли ишларга наряд бериш ҳуқуқи берилган ходимларни ёзма равишда кўpсатиши шарт. 516. Ишлаб турган электр қурилмаларида хизмат сафарига юборилган ходимларга иш раҳбари, иш бажарувчиси ва бригада аъзоси сифатида ишлаш ҳуқуқини — электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхона раҳбарияти хизмат сафарига юборган корхона хатига қўйилган резолюция ёки махсус ёзма кўрсатма билан расмийлаштириши мумкин. Нарядлар ва фармойишлар бериш ҳуқуқи электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхона раҳбариятининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши шарт. 517. Хизмат сафаридаги ходим сафар жойига келиши билан ишлар бажарилиши керак бўлган электр қурилмаларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўpиқнома олиши шapт. Наряд берувчилар, иш раҳбарлари ва иш бажарувчилар вазифасини бажариш ҳуқуқи юклатилаётган ходимларга ҳам ушбу электр қурилмаларининг схемалари бўйича йўл-йўpиқ берилиши зарур. Йўл-йўpиқ йўл-йўриқларни қайд этиш журналида йўл-йўриқ олганлар ва йўриқ берган хизматчининг имзоси билан расмийлаштирилади. 518. Хизмат сафарига юборилган ходимларга йўл-йўpиқ беришни эксплуатация қилувчи корхонанинг V гуруҳга мансуб маъмурий-техник ходими ёки IV гуруҳга мансуб навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходим амалга ошириши шарт. Йўл-йўpиқнинг мазмунини бажарилиши керак бўлган ишнинг характерига ва мураккаблигига, электр қурилмаларининг схемасига ва хусусиятига қараб йўл-йўpиқ берувчи ходим белгилайди. 519. Хизмат сафарига юборган корхона хизмат сафарига юборилган ходимларнинг электр хавфсизлиги гуруҳига ва уларга берилган ҳуқуқларга лойиқ эканлиги, шунингдек, ходимлар томонидан ушбу Қоидалар бажарилиши учун жавоб беради. 520. Электр қурилмаларида хизмат сафарига юборилган ходимлар ишлаётган корхона ишлаётганларни ишчи ва илашган кучланишнинг электр токидан шикастланишидан ҳимоя қилиш учун хавфсизлик чораларининг бажарилишига жавоб беради. 521. Электр қурилмаларига махсус таъмирлаш ташкилотларининг участкалари томонидан доимий хизмат кўрсатиладиган корхона ушбу ташкилотлар билан келишган ҳолда участка ходимларини энергетика корхоналари ва ташкилотларида ходимлар билан иш ташкил қилиш бўйича амал қиладиган кўрсатмаларга асосан тайёрлагандан сўнг уларга тезкор таъмирловчи ходим хуқуқини бериши мумкин. Download 286.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling