Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§3. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§3. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар
66. Қисқа муддатли, узоғи билан 1 соатгача давом этадиган ишларни фармойиш бўйича таъмирлаш ходими, навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходими назорати остида, ҳамда навбатчининг ѐки тезкор таъмирлаш ходимларнинг ўзлари бажаришига рухсат берилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: электр мотор ва бошқа ускуналардан кабел, сим, шиналарни ажратиш ѐки улаш; тақсимлаш қурилмасида релели ҳимоя, автоматика, телемеханика, алоқа, шу жумладан юқори частотали ҳимоя ва алоқа фильтрлари қурилмаларидаги ишлар; 0,4 кВ кучланишли ҲЛ, ҳамда барча кучланишли КЛ ни улаш ва ажратиш, фазировка қилиш, КЛ занжирларининг узилган ѐки узилмаганлигини текшириш, трансформатор шаҳобчаларини алмашлаб улаш, ѐғ ўлчагич ойнасини ва алоҳидаланган изоляторларни артиш, трансформатор ѐғини қуйиш ва намуналарини текширишга олиш, трансформатор ѐғини қуритиш ва тозалаш асбобларини улаш ва ажратиш, ҳаво ўчиргичлари манометрларини алмаштириш, электр қурилмадаги ток ўтказувчи қисмларни қизиши ва титрашини текшириш, электр ўлчов омбири билан ўлчаш, электр узатиш линиясига тушиб қолган бегона нарсаларни олиб ташлаш, ҲЛ дан қулаган дарахт, шох-шабба ва бошқаларни олиб ташлаш; энергетика тизимларида (алоқа ва телемеханиканинг кабелли ва ҳаво линиялари, юқори частотали каналлар, телемеханика ва алоқа қурилмалари) электр қурилмани 19 диспетчерлик ва технологик бошқариш воситаси (кейинчалик ДТБВ), иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш қурилмалари ва каналларини мўътадил ишлашига хавф туғдирувчи, истеъмолчини электр энергия билан таъминлашга хавф солувчи ѐки шундай носозликлар пайдо бўлганда уларни бартараф қилиш учун керак бўлган зарур ишлар. 67. 66 бандда қайд этилган ишларни бажариш учун ишчилар сони назорат қилувчи ходим билан биргаликда 3 кишидан ошмаслиги керак. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмада ишлаганда иш бажараѐтган ѐки назорат қилувчи навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходимнинг каттаси электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмада иш бажаришда III гурухга эга б¢лиши керак. Бригаданинг ыолган аъзолари III эга гурухга б¢лиши керак. Истеъмолчи уланган электр тармоқда ишлаганда, ишга истеъмолчи ходим ҳам жалб қилиниши мумкин. Иш бошлашдан олдин очиқ тақсимловчи қурилмаларда иш жойини арқон билан ўрашдан ташқари, иш жойини тайѐрлашга оид барча техник тадбирлар амалга оширилиши керак. Бундай ҳолларда очиқ тақсимловчи электр қурилмада иш жойини арқон билан ўраш шарт эмас. Мазкур Қоидаларнинг 66 бандида қайд этилган ишларни бажариш 1 соатдан кўп вақт ѐки 3 кишидан ортиқ ишчи талаб қилса, у ҳолда ушбу иш наряд билан бажарилиши шарт. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling