Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§7. Иш жараѐнини назорат қилиш
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§7. Иш жараѐнини назорат қилиш
84. Ишга рухсат берилганидан сўнг бригада аъзолари тарафидан хавфсизлик талаблари бажарилиши устидан назорат ишбошига (назорат қилувчига) юклатилади. У иложи борича хавфи кўпроқ иш бажарилаѐтган жойда бўла туриб, ўз ишини шундай ташкил қилиши керакки, ўша ердан туриб ишлаѐтган ҳамма бригада аъзолари ишини назорат қила оладиган бўлсин. Назорат қилувчига бригада аъзоларини назорат қилишдан бошқа бирон ишни ўриндошлик йўли билан бажариши ман қилинади. 85. Мабодо ишбоши (назорат қилувчи) иш жойидан вақтинча кетиши керак бўлиб қолса, унинг ўрнини иш раҳбари, ишга рухсат берувчи ѐки наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходимга алмаштириш имкони бўлмаса, ишбоши бригадани иш жойидан чиқариб 23 юбориши шарт (тақсимловчи қурилма жойлашган ҳудуддан улар чиқарилиб, эшиклар қулфланади, ходимлар ҲЛ таянчларидан туширилади ва ҳ). Ишбоши (назорат қилувчи) алмаштирилганда, нарядни ўз ўрнига вақтинчалик қолдирилган ходимга бериб кетиши керак. 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда фармойиш билан иш бажарилаѐтган бўлса ишбошининг қисқа вақтга кетишига рухсат берилади. Бундай пайтда бригаданинг электр хавфсизлиги гуруҳи III бўлган бир ѐки бир нечта аъзолари иш жойида қолиб ишни давом эттиришлари мумкин. 86. Ишбошининг рухсати билан бригада аъзоларидан бири ѐки бир нечтаси иш жойларидан вақтинча кетишлари мумкин. Бунда уларни бригада таркибидан чиқариш талаб қилинмайди. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларда иш жойида қолган бригада аъзоларининг сони ишбоши билан ҳисобланганда икки кишидан кам бўлмаслиги керак. Электр хавфсизлиги гуруҳи III бўлган бригада аъзолари тақсимловчи қурилма жойлашган хонадан мустақил чиқиб, яна иш жойига қайтиб келиши мумкин. I ва II гуруҳга эга бўлган бригада аъзолари эса фақат III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси ѐки электр қурилмани якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳамрохлигида чиқиб, яна иш жойига қайтиб келишлари мумкин. Тақсимловчи қурилмалар жойлашган хонадан чиқиб кетишда эшикни очиқ, қулфланмаган ҳолда ташлаб кетиш ман қилинади. Ишга қайтган бригада аъзолари фақат ишбошининг рухсати билан ишга тушишлари мумкин. Агар электр қурилма жойлашган хонани қулфлашнинг иложи бўлмаса, ишбоши бригада аъзолари қайтгунга қадар иш жойини ташлаб кетишга ҳаққи йўқ. 87. Мазкур Қоидаларни бузиш ҳоллари аниқланганда, ѐки ишлаѐтган одамлар ҳаѐтига хавф туғдирувчи ҳолат сезилганда, дарҳол бригада иш жойидан чиқарилиши ва ишбошидан наряд қайтариб олиниши керак. Аниқланган камчиликлар бартараф қилингандан сўнггина биринчи бор ишга рухсат бериш қоидаси талабларини бажарган ҳолда янгидан ишга қўйиш мумкин. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling