Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


§10. Иш тўлиқ бажарилганидан сўнг электр қурилмани улаш


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

§10. Иш тўлиқ бажарилганидан сўнг электр қурилмани улаш 
 
100. Электр қурилмани иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга рухсат берган ѐки 
унинг ўрнини алмаштирган шахснинг рухсати (фармойиши) билан тармоққа улаш 
мумкин. 
Электр қурилмани улаб ишга тушириш ҳақидаги рухсатни (фармойишни) фақат 
ушбу электр қурилмада ишлашга рухсат берилган ва иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга 
рухсат берилган ишбоши ва ишлашга рухсат берувчиларнинг барчасидан ишни тўлиқ 
бажарилганлиги, 96 банд талаблари бажарилганлиги ва электр қурилмани улаш имкони 
борлиги тўғрисидаги хабар олингандан сўнггина бериш мумкин.
101. Ҳамма иш тугугандан сўнг электр қурилмани тармоққа улашга рухсат 
(фармойиш) олган навбатчидан ѐки тезкор таъмирлаш ходимидан тайинланган шахс ушбу 
электр қурилмани электр тармоққа улашдан олдин, навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш 
ходими қўйган вақтинчалик тўсиқ, плакатлар, ерга улагичларни олиб, доимий тўсиқни 
тиклаши керак.
102. Тезкор таъмирлаш ходимидан тайинланган ишга рухсат берувчи шахсга 
электр қурилмада бажарилаѐтган иш тугагандан сўнг, иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга 
рухсат этган ѐки уни ўрнини алмаштирган ходим рухсатини (фармойишини) олмасдан 
электр қурилмани электр тармоққа улаш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Электр қурилмани бундай улашга ҳуқуқ берилиши наряднинг «Алоҳида 
кўрсатмалар» сатрида ѐзилган бўлиши ва ишлашга рухсат берувчига иш жойини 
тайѐрлашга ва ишлашга рухсат этиш вақтида тасдиқланиши керак. Бундай тасдиқ нарядда 
расмийлаштиришни талаб қилмайди. 
Бундай улаш ҳуқуқи фақатгина ушбу қурилмада ѐки унинг участкасида бошқа 
бригада ишлашига рухсат берилмаган бўлсагина берилади. 
103. Авария ҳолатларида таъмирлашга чиқарилган электр қурилмани навбатчи 
шахс ѐки ишлашга рухсат берувчи иш бажараѐтган бригада йўқлигида иш тамом бўлгунга 
қадар, ишбоши ўз иш жойига етиб келгунча, ѐки наряд улардан қайтариб олингунча иш 
жойига ишбошини, электр қурилма уланганлигини ва ишни бошлаш ман қилиниши 
ҳақида огоҳлантирувчи одамлар жой жойига қўйилиши шарти билан уланиши мумкин. 


27 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling