Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 4. Ерга улагични ўрнатиш. Умумий талаблар
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 5. Электр станцияси ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида ерга улагични ўрнатиш
§ 4. Ерга улагични ўрнатиш. Умумий талаблар
41 156. Ток ўтказувчи қисмларга ерга улагични бевосита кучланиш йўқлиги текширилганидан кейин ўрнатилиши лозим. 157. Кўчма ерга улагич аввал ерга уланадиган қурилмага, кейин кучланиш йўқлиги текширилганидан кейин эса ток ўтказувчи қисмларга мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида келтирилган схемаларга мувофиқ ўрнатилиши керак. Кўчма ерга улагичларни олиб ташлашда, уни тескари тартибда, олдин ток ўтказувчи қисмидан, кейин ерга уланган қурилмадан олиб ташланади. 158. Кўчма ерга улагичларни диэлектрик қўлқопда 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда изоляцион штанга қўллаб ўрнатиш ва олиш шарт. Кўчма ерга улагичларни шу штанга билан ѐки диэлектрик қўлқоп кийиб, қўлда маҳкамлаш керак. 159. Мазкур Қоидаларнинг 227 бандида кўрсатиб ўтилгандан ташқари ҳолларда ерга улагич учун мўлжалланмаган симлардан фойдаланиш ман қилинади. § 5. Электр станцияси ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида ерга улагични ўрнатиш 160. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда иш олиб бориш учун ажратилган участкага кучланиш қайси томондан берилиши мумкин бўлган барча тарафлардаги ток ўтказувчи қисмларнинг ҳамма фазалари (қутблари) ерга уланиши шарт, иш учун ўчирилган, битта ерга улагич ўрнатиш мумкин бўлган йиғма шиналардан ташқари (мазкур Қоидаларнинг 6-иловаси). ҲЛ томонидаги ўчирилган тармоқ айиргичларида иш олиб борилганда, улардаги ерга улагич пичоқларининг борлигидан қатъий назар, айиргичлардан кетган электр узатиш симларига, иш жараѐнида айиргичларни ўчириб ѐққанда бузмайдиган қилиб, қўшимча ерга улагич ўрнатилиши лозим. 161. Электр қурилмаларда ерга уланган ток ўтказувчи қисмлар кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кўзга кўринадиган узилиш билан ажратилиши шарт. Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита иш бажарилаѐтган ток ўтказувчи қисмлардан ўчирилган узгичлар, ажратгичлар, алохидалагичлар ѐки юклама ўчиргичлари,олиб қўйил- ган сақлагичлар, олиб ташланган шина ва симлар орқали ажратилган бўлиши мумкин. Бевосита иш жойида ток ўтказувчи қисмлар, келтирилган кучланиш (потенциал) остида бўлиши мумкин бўлса, уларга қўшимча ерга улагич ўрнатилиши мумкин. 162. Кўчма ерга улагичларни ток ўтказувчи қисмларнинг бўѐқдан тозаланган жойларига улаш керак. 163. 1000 В кучланшгача бўлган электр қурилмаларнинг умумий шиналари (изоляцияли симлардан қилинган шиналардан ташқари) ва шчитларида иш олиб 42 борилганда, ушбу ускуналардан кучланиш олиниши ва ерга уланиши шарт. Бу ТҚга уланган электр тармоқларига, шчитларига ва ускуналарга ерга улагични ўрнатиш кераклигини ва мумкинлигини наряд берувчи ѐки фармойиш берувчи белгилаб беради. 164. Иш жойини тайѐрлашда, ишни бажариш (изоляция қаршилигини ўлчаш ва ҳ.к.) хусусиятларига қараб ўрнатилган ерга улагичларни вақтинчалик олиб қўйишга рухсат берилади. Ерга улагичларни вақтинчалик олиш ва ўз жойига қўйишни навбатчи, тезкор таъмирлаш ходими ѐки наряд берувчи кўрсатмаси билан иш бажарувчи амалга оширади. Ерга улагичларни вақтинчалик олишга рухсат ва уни иш бажарувчи томонидан амалга оширилиши наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ѐзилиб, қаерда ва нима мақсадда ерга улагич олиниши кераклиги қайд қилиниши шарт. 165. Электр қурилмаларнинг ерга улагич ўрнатиш хавфли ѐки ўрнатишнинг иложи бўлмаган конструкцияларида (масалан, айрим тақсимловчи қутиларда, комплект тақсимловчи электр қурилмаларнинг айрим турларида, фазалари вертикал жойлашган йиғмаларда) иш жойини тайѐрлашда ерга улагични қўймасдан ажратгич пичоқларига диэлектрик қалпоқ кийгазиш ѐки коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион бостирма қўйишга русхат берилади. 166. 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда ерга улагични қўйиш ва олиш III гуруҳга эга бўлган навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходимига рухсат этилади. 167. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларда: кўчма ерга улагичларни икки киши ўрнатиши шарт: бири IV гуруҳли (навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходимларидан), бошқаси III гуруҳли; III гуруҳли ишчи таъмирлаш ходимларидан бўлиши мумкин, истеъмолчиларнинг уланмасига ерга улагични ўрнатиш истеъмолчи ходимларидан бўлиши мумкин. Узоқда жойлашган подстанцияларда маъмурий техник ходимларнинг ѐки диспетчерларнинг рухсати билан асосий схемаларда ерга улагични ўрнатишда иккинчи ходим сифатида III гуруҳли истеъмолчи ходими ишлашига рухсат берилади; ерга улагич пичоқларини IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходимларидан бир киши улаши мумкин; ерга улагич пичоқларини ўчириш ва кўчма ерга улагични олишни навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходимларидан III гуруҳга эга бўлган бир киши бажариши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling