78
яқинлашган участкаларида иш олиб борилса, ишбоши транспорт ҳайдовчиларини
огоҳлантириш ѐки транспорт ҳаракатини тўхтатиш учун асосий ва бошқа йўлларга
белгиланган тартибда сигнал берувчиларни қўйиши шарт. Зарур бўлганда
Давлат
автомобил назорати вакили чақирилиши мумкин.
Сигнал берувчилар йўлни ҲЛ билан кесишган ѐки яқинлашган жойидан ҳар икки
томонда 100 метр узоқликда туришлари ва кундузи қизил байроқчаларга, кечаси эса қизил
чироқларга эга бўлишлари керак.
§ 7. Кўчани ѐритиш тармоқларидаги ишлар
373. Қуйидаги ҳолларда кўчани ѐритиш тармоқларини ўчирмасдан фармойиш
бўйича ишлашга рухсат берилади:
ѐритгичлари симдан пастга ўрнатилган қайта
ерга улагич сими билан
жиҳозланмаган ѐғоч таянчларда ѐки ѐғоч нарвон қўйиб ишлаган ҳолларда;
изоляцияловчи бўғини бўлган телескопик миноралардан фойдаланилганда.
Бошқа ҳамма шароитларда ишлар наряд бўйича бажарилиб,
таянчдаги барча
симлардан кучланиш олиниши ва ерга улагич ўрнатилиши керак.
374. Газ разрядли лампаларни ишга тушириш-созлаш аппаратларида иш олиб
бориш учун, ушбу аппаратларни умумий тармоқдан ўчиришдан аввал,
лампани умумий
тармоққа уланган сими бўшатиб олиниши ва статик конденсаторлар (электрсизлан-тириш
резисторлари бўлишидан қатъий назар) электрсизлантирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: