Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


ХXI боб. Ҳавоза, сўри, конструкция ва


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

ХXI боб. Ҳавоза, сўри, конструкция ва 
ускуналарга чиқиб бажариладиган ишлар 
505. Конструкция, таянч ва ҳоказоларга ҳимоя камарини маҳкамлаб ишлашнинг 
иложи бўлмаган ҳолларда, конструкциялар, таянч деталлари ва ҳ.к. орқали ўраб 
ўтказилган суғурта арқонидан фойдаланиш зарур. Бу ишларни икки ходим бажариши, 
улардан бири суғурта арқонини секин, керак бўлганда бўшатиши ѐки тортиши керак.
506. Ҳавозалар асбоб ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизликнинг умумий 
қоидаларига мувофиқ бажарилиши лозим. 
507. Ҳавозалар, сўрилар ва осма кажавалар тўшамаси ердан ѐки томдан 1,3 м ва 
ундан юқорида ўрнатилган бўлса, панжара билан ўралган бўлиши шарт. 
Панжара билан ўралган ва тўшамали ҳавоза ва сўрилар ўрнатишнинг иложи 
бўлмаса ѐки умуман мақсадга мувофиқ келмаса, ҳамда ускуналар устида иш олиб 
борилганда, ҳар бир алоҳида ҳолат учун хавфсизлик чоралари технологик карта, ИБЛси 


101 
ѐки бошқа ҳужжатлар билан аниқланади.
508. Тагида кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар жойлашган 
конструкцияларда иш олиб борилганда таъмирлаш мосламалари ва асбобларининг тушиб 
кетмаслиги учун уларни бойлаб қўйиш талаб қилинади.
509. Электр ва газ пайвандчилар металл занжирлардан қилинган осма ҳимоя 
камарларидан фойдаланиши зарур. 
Агар иш жойи ва унга келадиган йўл, атрофи тўсиқлар билан ўралмаган кучланиш 
остидаги ток ўтказувчи қисмлар тепасида жойлашган бўлса, ҳамда юқорида ишлаѐтган 
ходимнинг ҳимоя камарини осма металл занжири ходим эгилган пайтда занжир билан ток 
ўтказувчи қисм орасидаги масофа мазкур Қоидаларнинг 2–иловасида кўрсатилган 
масофадан кам бўлса, иш ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олингандан кейингина 
бажарилиши керак. 
510. Конструкция ва ускуналар юқорисига деталларни тугамайдиган арқон ѐки 
чийратма ип ѐрдамида чиқариб бериш лозим. Пастда турган ишчи арқонни тебраниб 
кетишининг ва ток ўтказувчи қисмга яқинлашишининг олдини олиш учун ушлаб туриши 
зарур. 
511. Пештоқлар, конструкциялар, таянчлар ва ҳоказоларда ишлаѐтган ходимлар 
ишга халақит бермайдиган кийимлардан фойдаланишлари керак. Шахсий асбоблар махсус 
сумкада туриши лозим.
512. Кўприкли кран аравачасида туриб машина зали ва қозонхона шифтларидаги 
ѐритиш арматураларида олиб бориладиган ишлар икки навбатчи ходим ѐки наряд бўйича 
таъмирлаш ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим. Ходимнинг бири ишлаѐтган 
ишчининг яқинида туриб, унинг хавфсизлик техникаси қоидаларига етарлича риоя қилиб 
ишлашини кузатиб туриши зарур. 
Аравачага вақтинчалик ҳавоза, нарвон ва ҳоказолар ўpнатиш ман қилинади. 
Аравача ичида бевосита тўшама устида туриб ѐки доимий ўpнатилган сўpида туриб 
ишлаш лозим. 
Аравачага кўтарилишдан олдин унинг троллей симидан кучланиш олиб қўйилиши 
зарур. Иш жараѐнида ҳимоя камаридан фойдаланиш лозим. 
Кран ҳайдовчиси кран кўпригини ѐки аравачасини фақат ишбошининг буйруғи 
билан юргизиши керак. Кўприк крани ҳаракатоанганда ишчилар кранчи кабинасида ѐки 
кўnрик тўшамасида туришлари лозим. Ишчилар аравачада турган пайтда кўприк кранини 
ва аравачани бир жойдан иккинчи жойга юргизиш ман қилинади. 


102 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling