Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


XXII боб. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

XXII боб. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар 
 
513. Туман энергетика бошқармасининг (бирлашмаси) хизмати ва бўлимлари, 
«Ўздавэнергоназорат» Давлат инспекцияси, энергетика тизимининг эксплуатация, 
таъмирлаш ва созлаш корхоналари (электр cтанциялари, электр ва иссиққлик тармоқлари, 
таъмирлаш заводлари, электр созлаш корхоналари), таъминловчи заводлар, илмий-
текшириш институтлари, «Ўзбекэнерго» ДАКнинг таъмирловчи ва созловчи 
ташкилотлари, бошқа муассаса ва истеъмолчиларнинг (кейинги матнда хизмат сафарига 
юбораѐтган корхона деб юритилади) электр станцияси, электр ѐки иссиқлик корхона-
ларининг ишлаб турган электр қурилмаларида иш бажариш учун юборилган ва ушбу 
корхонанинг штат рўйхатига киритилмаган ходимлар - хизмат сафаридаги ходимлар деб
ҳисобланади. 
Ишлаб турган электр қурилмаларда ишлаш учун юборилган қурилиш-монтаж 
ташкилотларининг (бундан кейин ҚМТ) ходимлари ҳам хизмат сафаридаги ходимлар 
қаторига киритилади. Бу ходимларни хизмат сафаридаги ходимга тенглаштириш 
тўғрисидаги қарор, электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхонанинг раҳбарияти 
билан келишган ҳолда, қурилиш-монтаж ташкилотининг бош муҳандиси томонидан қабул 
қилинади. 
514. Хизмат сафаридаги ходимнинг электр қурилмаларда ишлашиши учун рухсат 
бериш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Хизмат сафаридаги ходимларда 
хизмат сафарига юборган корхона (ташкилот) томонидан берилган мазкур Қоидалар 
бўйича билими текширилган ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига эга 
бўлганлиги ҳақида расмий шаклдаги гувоҳнома бўлиши шарт. 
515. Хизмат сафарига юбораѐтган корхона иш раҳбари, ишбоши, назорат қилувчи 
ва бригада аъзолари қилиб тайинланиши мумкин бўлган ходимларни, шунингдек узоқ 
муддатли ишларга наряд бериш ҳуқуқи берилган ходимларни ѐзма равишда кўpсатиши 
зарур. 
516. Ишлаб турган электр қурилмаларда хизмат сафаридаги ходимларга иш 
раҳбари, ишбоши ва бригада аъзолари сифатида ишлаш ҳуқуқининг тақдим этилиши, 
электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхона раҳбарияти хизмат сафарига 
юборган корхонанинг хатига қўйган кўрсатмаси ѐки махсус ѐзма кўрсатма билан рас-
мийлаштирилиши мумкин. Наряд ва фармойиш бериш ҳуқуқи эса электр қурилмаларини 
эксплуатация 
қилувчи 
корхона 
раҳбариятининг 
ѐзма 
кўрсатмаси 
билан 
расмийлаштирилиши шарт. 


103 
517. Хизмат сафаридаги ходим, хизмат сафарига келган корхонадаги иш бажариш 
керак бўлган жойдаги электр қурилмаларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда электр 
хавфсизлиги бўйича йўpиқнома олиши шapт. Наряд берувчи, иш раҳбари ва ишбоши 
вазифасини бажариш ҳуқуқи тақдим этилган ходимлар ушбу электр қурилмаларининг 
чизмалари бўйича ҳам йўpиқнома олишлари зарур. 
Йўpиқнома, йўриқномаларни қайд қилиш журналида йўриқнома олган ва йўл-
йўpиқ берган ходимнинг имзолари билан расмийлаштирилади. 
518. Хизмат сафаридаги ходимларга йўpиқномани эксплуатация корхонасининг V 
гуруҳига эга бўлган маъмурий техник ходими ѐки IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ѐки 
тезкор-таъмирлаш ходими бериши лозим. 
Йўpиқноманинг мазмуни бажарилиши керак бўлган ишнинг тавсифи, электр 
қурилмаларини чизмаси, ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига қараб йўл-йўpиқ берувчи 
ходим томонидан белгиланади. 
519. Хизмат сафарига юборган корхона хизмат сафаридаги ходимларнинг электр 
хавфсизлиги гуруҳига ва уларга берилган ҳуқуқларга лойиқ эканлигига ва ходимлар 
мазкур Қоидаларни бажаришлари учун жавобгардир. 
520. Хизмат сафаридаги ходимлар электр қурилмаларида ишлаѐтган корхона 
ходимларнинг ишчи электр токидан ва ишлаб турган электр қурилмалари таъсиридан 
ҳосил бўладиган кучланишдан ҳимоясини таъминловчи хавфсизлик чораларининг 
бажарилиши учун жавобгардир. 
521. Электр қурилмалари ихтисослаштирилган таъмирлаш ташкилотларининг 
участкалари томонидан доимо эксплуатация қилинадиган корхона, бу ташкилотлар билан 
келишган ҳолда, участка ходимлари «Энергетика корхоналари ва ташкилотларида 
ходимлар билан ишни ташкил қилиш бўйича раҳбарий кўрсатма»га асосан тайѐрлан-
ганидан сўнг, уларга тезкор-таъмирлаш ходими хуқуқини тақдим этиши мумкин. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling