Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
Наряднинг иккинчи бети
20. Электр станциялар, подстанциялар электр қурилмаларида ва КЛда иш олиб борилrанда «Иш жойи тайѐрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди» деган сaтpra ишлашга рухсат берган шахс таъмирланаѐтган ва иш жойи яқинидаги қўшни уланмаларнинг (ѐки қўшни уланмаларнинг ускуналарини) кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларини кўрсатиши зарур. ҲЛда иш олиб борилrанда, ушбу сатрларга наряд берувчи томонидан «Алоҳида 105 кўрсатмалар» сатрида кўрсатилган ток ўтказувчи қисмлар, зарур бўлганда эса бошқа ток ўткaзувчи қисмларни ҳам ѐзилади. Ишлашга рухсат берувчи ва иш раҳбари (агар иш раҳбари тайинланмаган бўлса ишбоши ѐки кузатувчи) фақат биринчи бор ишлашга рухсат беришда «Иш жойи тайѐрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди» деган сатp остига имзо чекади. 21. 3-жадвалда ҳар кунги ишлашга рухсат бериш ва ишни тугаллаш, шу жумладан бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига кўчириш расмийлаштирилади. Агар ишбоши, рухсат берувчи вазифасини ўриндошлик йўли билан бажарса, ҳамда ишбошига бригадани қайта ишга қўйишда ишлашига рухсат берилrан бўлса, у рухсат этаѐтган пайтида жадвалнинг 3 ва 4 устунларига имзо чекади. Агар иш раҳбарига бригадани қайта ишга қўйишда, ишлашига рухсат берилган бўлса, у рухсат берган пайтида жадвалнинг 3 устунига имзо чекади. Иш кунининг тугаши муносабати билан боғлиқ бўлган ишнинг тагашини ишбоши (кузатувчи) 5 ва 6 устунларни тўлдириш билан расмийлаштиради. 22. 4 жадвалда автомобил ҳайдовчиси ѐки механизм машинистини ва кранчини бригада таркибига киритиш ѐки ундан чиқаришда қўшимча яна унга бириктирилrан автомобиль, механизм ва ўзи юрар краннинг тури ҳам кўрсатилиши керак. 4 устунга бригада таркибини ўзгартиришга рухсат берган ходим имзо чекади. Агар рухсат телефон ѐки радио орқали берилса, ишбоши 4 устунда рухсат берган ходимнинг фамилиясини кўрсатиши зарур. 23. Иш тўлиқ тамом қилингандан сўнг ишбоши (кузатувчи) ва иш раҳбари наряднинг ушбу ишларни расмийлаштириш учун мўлжалланган сатрига иш тамом бўлган вақти ва санасини кўрсатиб имзо қўядилар. Агар иш раҳбари тайинланмаган бўлса «Иш раҳбари» деган сaтpгa ҳеч қандай имзо қўйилмайди. Агар ишни тўлиқ тамом бўлганлигини нарядда расмийлаштириш вақтида навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи ѐки навбатчи бўлмаса ѐки ишбоши ўриндошлик йўли билан рухсат берувчи вазифасини ҳам бажарса, ишбоши ѐки кузатувчи ушбу расмийлаштиришни фақат ўзининг наряд нусхасида бажаради ва ишни тўлиқ тамом бўлганлиги тўғpисидаги хабарни олган ходимнинг лавозимини ва фамилиясини кўрсатиб, хабар қилинган вақтни ва санасини ѐзиб қўйиши шарт. Агар ишни тўлиқ тамом бўлганлигини нарядда расмийлаштириш вақтида навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат 105 берувчи қатнашаѐтган бўлса, ишбоши ѐки кузатувчи, ушбу расмийлаштиришни наряднинг иккала нусхасида бажаради. Агар бригада томонидан ерга улагич ўрнатилмаган бўлса, у ҳолда «бригада ўрнатган ерга улагичлар олинди» деган сўзлар иш тўлиқ бажарилганлиги тўғpисидаги хабардан ўчириб ташланиши шарт. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling