Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


VI боб. Техникавий тадбирлар


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

VI боб. Техникавий тадбирлар 
§ 1Техникавий тадбирларЎчириш. 
132. Иш бажариш учун иш жойини тайѐрлашда кучланишни олиб ташлаш талаб 
қилинса, қуйида к¢рсатилган тартибда техник тадбирлар бажарилиши керак
барча ¢чирилиши керак б¢лган ускуналар ¢чирилиши ва уларнинг ¢з-¢зидан ѐки 
янглиш оқибатда ѐқилишига т¢сқинлик қилувчи чораларни к¢риш; 
узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларнинг калитларига, қ¢л билан 
бошқариладиган юритмаларга тақиқловчи шиорлар осиш; 
одамларни электр ток билан жароҳатланишдан сақлаш мақсадида ерга улаш зарур 
б¢лган ток ¢тказувчи қисмларни ерга улашда олдин уларда кучланиш й¢қлигини текши-
риш;
ерга улагични ¢рнатиш ерга улагич пичоқларини улаш, к¢чма ерга улагични 
¢рнатиш); 
зарур бўлган тақдирда, иш жойларини ѐки кучланиш остида қолган бошқа ток 
ўтказувчи қисмларни тўсиш ва тўсиқларга хавфсизлик шиорлари осиш. Маҳаллий 
шароитга қараб ўчирлиган ток ўтказувчи қисмлар ерга уланишдан олдин ѐки кейин, 
тўсиқлар билан ажратилади. 
133. Ток ўтказувчи қисмларда ишлашда, кучланишни олиб ташлаш талаб қилинса, 
қуйидагилар ўчирилиши зарур: 
иш бажарилиши керак бўлган ток ўтказувчи қисмлар; 
одамлар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни электр ускуналарининг 
кучланиш остидаги тўсиқ қўйилмаган ток ўтказувчи қисмларига мазкур Қоидаларнинг 2-
иловада қайд қилинганидан кам масофага яқинлашишлари мумкин бўлган ток ўтказувчи 
қисмлар. 
Электр узатиш тармоқларини ўчириб ишлаш мабойнида, ушбу узатиш тармоғини 
айрим қисмлари, кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғига мазкур Қоидаларнинг 
2-илова 1-жадвалининг учинчи устунида қайд қилинган масофадан кам масофагача 
яқинлашишлари мумкин бўлса, бу узатиш тармоғи ҳам ўчирилиши зарур. 
Таъмирланаѐтган ҲЛ устунига осилган ҲАЛ ҳам албатта ўчирилиши зарур.
134. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарда иш жойига ҳар томондан 
кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратларини ўчириш йўли билан 
кўринадиган узилишлар ҳосил қилиниши керак. Кўринадиган узилишлар сақлагични олиб 
қўйиш, ҳамда узгич ва қувват ўчиргичлари орқали бажарилади (аппарат ичига 


36 
жойлаштирилган пружина таъсирида автоматик тарзда уланадиган коммутацион 
аппаратлар бундан истиснодир). 
Куч трасформатларининг ва кучланиш трансформаторларининг ажратилган 
қисмларида ишланган тақдирда улардаги кучланиш қайта трасформациясини йўқотиш 
учун ушбу трансформаторлар 1000 В кучланишгача бўлган томонидан ҳам ўчирилиши 
зарур.
135. Иш жойини тайѐрлашда қўл билан бошқариладиган ажратгич (узгич) ва қувват 
ўчиргичлари ўчирилганидан сўнг уларнинг тўла ўчганликларини синчиклаб кўриб, уларда 
шунтловчи уламалар йўқлиги тўғрисида тўла ишонч хосил қилиши керак. 
136. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда коммутацион 
аппаратларнинг адаштириб улаб юбориш ѐки ўз ўзидан ѐқилиш қолиши орқали иш жойига 
кучланиш бериб юбормасликни олдини олиш учун, қуйидаги чоралар кўрилиши керак: 
ажратгич, узгич, қувват ўчиргичларининг қўл юритмалари ўчирилган ҳолатида 
осма қулф билан қулфланиши, 6-10 кВ кучланишли электр қурилмалардаги бир қутбли 
ажратгичларни адаштириб улаб юборишни олдини олиш учун ажратгич пичоқларига 
махсус диэлектрик қалпоқлар кийгишилиши лозим; 
изолацион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларнинг доимий 
тўсиқлари осма қулф билан қулфланиши; 
юритмалар узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларда, кучланиш берувчи 
ва бошқарув занжирлари ўчирилиши, ҳаво босими таъсирида ишлайдиган юритмаларда 
эса, бундан ташқари аппаратга келаѐтган ҳаво йўли беркитилиши ва сурилма қопқоқлар 
осма қулф билан қулфланиши ва бунда ҳаво чиқарадиган бўшатгич клапанлари очиқ 
ҳолда қолдирилиши шарт; 
юк оғирлиги ва пружина таъсирида бажариладиган юритмаларда ѐқишга таъсир 
қиладиган юклари ѐки пружиналари ишламайдиган ҳолатга ўтказилиши керак. 
КТҚ ҳужраларидаги ғилдиратиб чиқариладиган аравачаларнинг коммутацион 
аппаратларини адаштириб улаб юборишда олдини олиш чоралари мазкур Қоидаларининг 
243, 244 бандларида кўрсатилганига мувофиқ бажарилиши керак. 
137. 1000 В кучланишагча бўлган электр қурилмаларининг иш бажариладиган ток 
ўтказувчи қисмларида иш бажарилганда кучланиш берилиши мумкин бўлган ҳамма 
томондан қўл юритмаси билан жиҳозланган коммутацион аппаратлар ўчирилади, 
схемаларда сақлагич бўлса – сақлагич олиб қўйилади. Схемада сақлагич бўлмаган 
коммутацион аппаратларни адаштириб улаб юборишнинг олдини олиш, шкаф эшиклари 
ва тутқичларини қулфлаш, тугмачани ѐпиб қўйиш, коммутацион аппаратларнинг 


37 
контактлари орасига изоляцион қоплагич қўйиш каби чоралар орқали амалга оширилади. 
Узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратлардан кучланишни олиб ташлашда уни 
уловчи электр ғалтаги ўчириб қўйилиши зарур. 
Аппаратларнинг конструктив тузилиши ва хусусияти йўл қўядиган бўлса, юқорида 
кўрсатилган чоралар иш бажариладиган жиҳозларга ѐки коммутацион аппаратларга 
уланган шиналарни бўшатиб ажратиш ѐки симларини бўшатиб, олиб ташлаш билан 
алмаштирилиши мумкин.
138. Иш жойини тайѐрлашда шиналарни бўшатиб ажратишни, кабеллар ва симларни 
бўшатиб олиб ташлашни, навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходимлари орасидан электр 
хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган таъмирлаш ходими бажариши мумкин. Иш 
жойига яқин ва унга тегиб кетиш эҳтимоли бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш 
олиб ташланиши ѐки улар тўсиқлар билан тўсиб қўйилиши зарур.
139. 1000 В кучланишгача бўлган, ўчган - ўчмаганлигини кўз билан кўриб 
бўлмайдиган контактлари ѐпиқ коммутацион аппаратларни (тортиб чиқарилмайдиган 
турдаги автоматлар, пакетли ўчиргичлар, ѐпиқ 0,4 кВ ли рубильниклар ва ҳакозолар) 
ўчирилган ҳолатини аппаратлардан чиққан қисқичларда ѐки ускунага чиқиб борадиган 
шиналар, симларда ѐки ушбу аппаратлар орқали уланадиган ускунанинг қисқичларида 
кучланишни бор йўқлигини текшириш йўли билан аниқлаш зарур. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling