Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 2. Хавфсизлик шиорларини осиш, иш жойини тўсиш
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 2. Хавфсизлик шиорларини осиш, иш жойини тўсиш
140. Ёқилиши билан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ажратгич, узгич ва қувват зчиргичларининг юритмаларига, узоқдан бошқарувчи тугмачалар ва калитларни, 1000 В кучланишгача бўлган коммутацион аппаратларга (автоматлар, рубильниклар, ўчирличларга) “Уламанг! Одамлар ишламоқда!” деган шиорлар осиб қўйилиши зарур. 1000 В кучланишгача бўлган автомати, рубильниги ва ўчиргичи бўлмаган бирикмаларда шиорлар сақлагичлар олиб қўйилган жойларга осилади. Изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларда шиорлар тўсиқларга, бир қутбли ажратгичларда эса шиорлар ҳар бир ажратгичнинг юритмасига осилади. Комплект тақсимловчи электр қурилмаларда шиорлар мазкур қоидаларининг 243, 244 бандларга мос равишда осилади. Ажратгичларнинг пневматик юритмаларига ҳавони тўсадиган сурилма қопқоғига “Очманг! Одамлар ишламоқда!” деган шиор осилади. 38 141. ҲЛда ѐки КЛ да иш бажариш учун ўчирилган ажратгичларнинг юритмаларига ишлаѐтган бригадаларни сонидан қатъий назар битта “Уламанг! Одамлар ишламоқда!” деган шиор осилади. Бу шиор иш жойини тайѐрлашга фармойиш берувчи ва тармоқда ишлаѐтган бригадаларнинг ҳисобга олиб турувчи ходимнинг кўрсатмаси бўйича осилади ва ечиб олинади. 142. Кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларга қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ѐғочдан ѐки бошқа изоляцион материаллардан ясалган шчит, ширма, экран ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Кучланишни олмасдан туриб қўйиладиган вақтинчалик тўсиқлардан ток ўтказувчи қисмгача бўлган масофа мазкур Қоидаларнинг 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги керак. 6 -10 кВ кучланишли электр қурилмаларда керак бўлиб қолган ҳолларда бу масофа 0,35 м гача камайтирилиши мумкин. Вақтинчалик тўсиқларга «Тўхта! Кучланиш!» деган ѐзув ѐзиб қўйилаган ѐки керакли хавфсизлик шиорлари маҳкамланган бўлиши зарур. 143. 6 -15 кВ кучланишли электр қурилмаларда ток ўтказувчи қисмларни шчитлар билан тўсишнинг иложи бўлмаган ҳолларда ўчирилган ва кучланиш остида қолган қисмлар орасига (масалан, ўчирилган ажратгичнинг контактлари орасига) изоляцион қоплагич қўйишга рухсат берилади. Бу изоляцион қоплагич кучланиш оситидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриши мумкин. Изоляцион қоплагични қўйиш ва олишни электр хавфсизлиги бўйича IV ва III гуруҳга (улардан бири навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходими) эга бўлган икки киши диэлектрик қўлқоп ва изоляцион штанга ѐки махсус омбир ѐрдамида бажарилиши зарур. 144. Иш жойи билан чегарадош ҳужра, шкаф ва панелларнинг тўсиқларига «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осиб қўйиш зарур. 146. ОТҚ да пойдеворларга ва алоҳида конструкцияларга ўрнатилган жиҳозларда ерда туриб ва жиҳозларнинг ўзида иш бажарилганда иш жойи ўсимлик ѐки синтетик толалардан қилинган мустаҳкам ип ѐки шнурлар билан орасидан ўтиш учун очиқ жой қолдирилиб тўсилган бўлиши, тўсилган майдон ичига қаратиб тўсиқларга «Тўхта! Кучланиш!» деган шиорлар осилиши зарур. Арқонларни боғлаш учун мўлжалланган майдондан ташқаридаги, уларнинг ўралган майдондан ташқарида қолиш шарти билан, қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилади. Бутун ОТҚ нинг барча ускуналаридан кучланиш олинганда, тармоқ ажратгичдан ташқари, ажратгич ўрнатилган қурилмалар арқон билан тўсилиб ташқари тарафдан 39 «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осиб қўйиш зарур. Фармойиш билан ОТҚнинг иккиламчи занжирларида бажариладиган ишларда тўсиқлар қўйиш талаб қилинмайди. 146. ҲЛ ва КЛдан ташқари, электр қурилмаларда иш бажариш учун тайѐрланган иш жойларига «Шу ерда ишланг!» деган шиор осилиши зарур. 147. Очиқ тақсимловчи электр қурилмаларда иш жойига ўтиш мумкин бўлган иш жоийга чегарадош, кучланиш остида бўлган участкалардаги конструкцияларга кўзга яққол кўринадиган «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши зарур. Бу шиорларни ишлашга рухсат берувчи раҳбарлигида электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган таъмирлаш ходими қўйиши мумкин. Юқорига чиқишга рухсат этилган конструкциялар ѐнидаги бошқа барча конструкцияларнинг пастига «Чиқма! Ўлдиради!» деган шиор осилади. Иш бажариш учун юқорига чиқишга рухсат берилган доимий қурилма ва нарвонларга «Шу ердан чиқ!» деган шиор осилиши зарур. 148. Иш ҳажми тўлиқ тамом бўлмагунча иш жойини тайѐрлаш пайтида қўйилган тўсиқлар ва шиорларни олиб ташлаш ѐки бошқа ерга кўчириш ман қилинади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling