Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 6. ҲЛ да ерга улагичларни ўрнатиш
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 6. ҲЛ да ерга улагичларни ўрнатиш
168. 1000 В кучланишдан юқори ҲЛни барча ТҚда ва секцияга ажратадиган линияси ўчирилаган коммутацион аппаратларининг олдида ерга уланиши шарт. Қуйидагиларга рухсат этилади: шаҳобчалари подстанцияларга уланган 35 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛни, ҲЛ икки томонидан ерга уланиши ва шу подстанцияларда ерга улагичлар ўчирилган тармоқ ажратгичларидан кейин ўрнатилиши шарти билан, бу электр тармоғини ерга уламаслик (мазкур Қоидаларнинг 6- иловаси, 6-расм); 6-20 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини фақат бир тақсимловчи электр қурилмаларида ѐки бир секцияга ажратадиган асбоб олдида ѐҳуд тақсимловчи электр қурилмаларигаѐки секцияга ажратадиган асбобга яқин турган устунда ерга улаш мумкин. Қолган тақсимловчи электр қурилмаларда ва секцияга ажратадиган асбоблар олдида электр узатиш тармоғига қўйиладиган ерга улагичлар иш жойи билан ушбу тақсимловчи қурилмалар ѐки секцияга ажратадиган ассбоблар оралиғида ўрнатилиши шарти билан, ўша кучланиш ўчирилагн электр тармоқларини ерга уламасликка рухста этилади. Электр узатиш тармоқларида юқорида қайд қилинган ерга улагичлар ерга улаш ускуналари бор устунларга ўрнатилиши керак (мазкур Қоидаларнинг 6-иловаси 7-расм). 1000В гача кучланишли ҲЛда ерга улагични фақат иш жойига ўрнатиш етарлидир. 169. Мазкур Қоидаларнинг 168-бандида келтирилган ерга улагичларга қўшимча ҳар бир бригаданинг иш жойида симларни ҳар бир фазаси, керак бўлганда трослар ҳам ерга уланиши шарт. 170. Сим тортувчи металл роликларда ва ушлаб турувчи қисқичларда ѐтган симлар учун роликларнинг қўзғалмас бўлагини ѐки қисқичларни ерга улаш етарлидир. Металл конструкцияли, ҳамда темир қобиқлари ерга уланган темирбетон устунлар ва ундаги роликлар ҳалқаси ва қисқичлари орасида табиий туташиш бўлса, ролик ва қисқичларни ерга улаш талаб қилинмайди. 171. Икки анкер устунлари орасида сим осилаѐтганда, ҳамда анкер устундаги айланиб ўтувчи ҲЛ нинг тайѐр участкаги сим улангандан кейин, осилган симлар (трослар) бошланғич анкер устунида ва охирги симларни ушлаб турувчи бирор устунда ерга уланиши шарт. 172. ҲЛ нинг тайѐр участкаларидаги симлар (трослар) орқали кейинги участка- лардаги осилаѐтган симларга (тросларга) мамақалдироқдан ва бошқа ўта кучланишдан потенциал ўтиш хавфини бартараф қилиш мақсадида охирги анкер устунида осилган симларни, ҳамда қурилиб битган ҲЛ симларини ерга улаш ман қилинади. 44 173. Ҳар бир фазадаги симлар бир неча бўлимларга бўлиб ажратилган электр узатиш тармоғида ҳар фазадаги бир симни ерга улашга рухсат берилади, фазадаги симлар изоляцион кашаклар ѐрдамида ажратилганда, фазанинг ҳамма симларини ерга улаш талаб қилинади. 174. Бир занжирли ҲЛда ерга улагични иш олиб борилаѐтган устунга ѐки қўшни устунга ўрнатиш керак. Бригада ишлаѐтган ҲЛ участкасига, ерга улагичлар орасидаги масофа 2 км дан ошмаслиги шарти билан икки томонидан ерга улагич ўрнатишга рухсат берилади. 175. Устундан изоляция қилинган мамоқалдироққа қарши осилган тросда ѐки ушбу устунга осилган тросда ѐки устун конструкциясида бу тросга 1 м дан кам масофага яқинлашиб ишлаганда, трос албатта ерга уланиши шарт. Ерга улагич троснинг изоляция қилинган томонидан кейинги устунга кетган ерида ѐки оралиғида ўрнатилади. Агар ушбу тросда муз эритиш мўлжалланган бўлса, иш бошлашдан олдин, трос ўчирилиб, кучланиш келиши мумкин бўлган барча томонлардан ерга уланиши шарт. 176. Кўчма ерга улагичларни металл таянчларда – уларнинг элементларига, ерга улагич билан жиҳозланган темир бетон ва ѐғоч таянчларда ерга улагич ускуналарига, уларнинг бутунлиги текширилганидан кейин шу симларга ўрнатилиши керак. Ерга улагич ускуналари билан жиҳозланмаган темирбетон устунларда ерга улагични устуннинг траверсига ва бошқа металл элементига ўрнатиш мумкин. Нейтрали ерга уланган нол сими тармоққа қайта уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида ерга улагични ушбу нол симига ўрнатиш мумкин. Кўчма ерга улагичларни конструкцияларга ѐки ерга улайдиган симларга ўрнатилиши керак бўлган жойлар бўѐқдан тозаланиши шарт. Кўчма ерга улагични иш жойида ерга 0,5 м дан кам бўлмаган чуқурликка вертикал қоқилган ерга улаш ускунасига ўрнатиш мумкин. Ерга улаш ускунасини тупроқ беҳос тўкилган уюмга қоқиш ман қилинади. 177. 1000 В кучланишгача бўлган ҲЛ нинг таянчларида ѐки изоляцион бўғини бўлмаган телескопик минорада туриб ишлаганда, таъмирланаѐтган тармоқ симларининг барчасига, шу жумладан радио ва телемеханика аппаратлари учун осилган очиқ симларга ҳам ерга улагич ўрнатилиши шарт. 178. Таъмирлаш учун ўчирилган ҲЛ да кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва кейин уни олиб ташлаш, ҳамда устунларга ўрнатилган ерга улагич пичоғини улаш ишларини навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходимлари амалга оширишлари керак: бири IV гуруҳли (1000 В кучланишдан юқори ҲЛда) ѐки III гуруҳли (1000 В кучланишдан паст электр 45 узатиш тармоқларида), иккинчиси III гуруҳли бўлиши шарт. Иккинчи ходим сифатида III гуруҳли таъмирлаш бригадаси аъзосини, истеъмолчиларга тааллуқли ҲЛда эса, истеъмолчи ходимини ишлатишга рухсат берилади. Устундаги ерга улагич пичоқларини навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходимларидан III гуруҳли бир ходим ўчиришига рухсат этилади. ҲЛ нинг иш жойларида кўчма ерга улагични иш бажарувчи билан биргаликда III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси ўрнатиши мумкин. Ушбу ерга улагични иш бажарув- чининг фармойиши бўйича III гуруҳли икки бригада аъзоси олиб ташлаши мумкин. 179. ҲЛ да кучланиш бор-йўқлигини текшириш, ерга улагични ўрнатиш ва олиш пайтида ишчининг бири ерда туриб бошқа ишчини кузатиб туриши керак. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling