Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 3. Кучланиш йўқлигини текшириш
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 3. Кучланиш йўқлигини текшириш
149. Кучланиш йўқлиги кучланишни кўрсатувчи асбоб ѐрдамида текширилади. Уни ишлатиш олдидан ишга яроқлигини текширишга мўлжалланган махсус асбоб ѐрдамида ѐки яқин орада аввалдан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмга яқинлаштириб текшириб олинади. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда кучланишни кўрсатувчи асбобдан диэлектрик қўлқоп кийиб фойдаланиш керак. 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр қурилмаларда кучланиш йўқлигини изоляцион штанга билан уни ток ўтказувчи қисмга бир неча марта теккизиб, текшириш мумкин. Кучланиш йўқ деб учқун чиқиш ва чирсиллаш аломати йўқлиги ҳисобланади. Бир занжирли 220 кВ дан юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигининг етарли аломати тожланишнинг йўқлигидир. 150. Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларида кучланиш йўқлигини IV гуруҳга эга бўлган ва 1000 В кучланишгача бўлган қурилмаларда III гуруҳга эга бўлган битта навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходими томонидан текширишга рухсат этилади. 40 Электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигини аниқлашни: 1000 В дан юқори ҲЛда IV ва III гуруҳли; 1000 В кучланишгача бўлган ҲЛда III гуруҳли икки ишчи бажариши шарт. 151. Қуйидаги холларда кучланиш йўқлигини схемага солиштириб жойида текширишга рухсат этилади: ОТҚ да, ташқарида ўрнатилган КТҚ ва КТПда, шунингдек ҲЛда туман, ѐмғир, қор ѐғаѐтган вақтда махсус кучланишни кўрсатувчи асбоб бўлмаган ҳолларда; 220 кВ дан юқори ОТҚ да ва икки занжирли 220 кВ дан юқори ҲЛда. ҲЛ ва ҚЛнинг кирилмаларида кучланиш йўқлиги схемага қараб жойида текширилганда, бу тармоқнинг бошқаруви тасарруфида бўлган навбатчи томонидан тасдиқланади. ҲЛда кучланиш йўқлигини схемага қараб жойида текшириш диспетчерлик номига мос келган тармоқнинг йўналиши ва ташқи белгисини, ҳамда унинг устунларига ѐзилган белгиларига қараб аниқлашдан иборат. 152. 6-20 кВ кучланишли ҲЛда, ѐғоч ѐки темир бетон устунда шунингдек телескопик минорада туриб ўзидан сиғим токи оқиши асосида ишланган кучланишни кўрсатувчи асбоб билан кучланишнинг йўқлиги текширилганда, ушбу асбобни етарлича сезувчанлиги таъминланиши керак. Бунинг учун ушбу асбобнинг ишчи қисмини ерга улаш керак. 153. Симлари ҳар хил баландликда осилган ҲЛда кучланиш йўқлигини кучланишни кўрсатувчи асбоб ѐки изоляцион штанга билан текшириш ва ерга улагичларни ўрнатиш энг пастдаги симдан юқорисига қараб бажарилиши шарт. Симлари горизонтал ҳолда осилган электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигини текширишни энг яқин жойлашган симдан бошлаш керак. 154. Нейтрали ерга уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда икки қутбли кучланишни кўрсатувчи асбоб ишлатилганда кучланиш йўқлигини ҳам фазалар орасида, ҳам фазалар ораси билан ускуналарнинг ерга уланган корпуси ѐки ерга уланган ноллари умумлаштирилган сим орасида текшириш керак. Олдиндан текширил-ган вольтметрни ҳам ишлатишга рухсат этилади. «Назорат» лампаларини қўллаш ман қилинади. 155. Коммутацион аппаратларнинг ўчганлигини хабар қилувчи ускуналар, блокировка ускуналари, доимий уланиб ишлаб турган вольтметрлар ва бошқалар фақат кучланиш йўқлигини билдирувчи қўшимча восита ҳисобланиб, уларнинг маълумотлари бўйича кучланишнинг йўқлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин эмас. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling