Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


XII боб. Ток трансформаторлари, электродли қозонлар, электрофильтрлар


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

XII боб. Ток трансформаторлари, электродли қозонлар, электрофильтрлар 
 
§ 1. Ток трансформаторлари 
 
246. Ток трансформаторларининг иккиламчи чўлғамларига уланган занжирларни 
(симларни) узиш қатъиян ман қилинади. Агарда бу занжирларни узиш зарурияти бўлса, 
аввал узиш керак бўлган жойдан олдинроқ ерга (ток трансформаторлари тарафга қараб) 
ток трансформаторлари томонини махсус улагич билан қисқа туташтириб қўйиш шарт. 
Махсус улагич билан қисқа туташтиришни бажараѐтганда дастаси изоляциялангаи 
асбобдаи фойдаланиш зарур.
247. Ток трансформаторларида ѐки унинг иккиламчи чўлғамларига улангаи 
занжирларда иш бажарилганда қуйидаги эҳтиѐт чораларига риоя қилинши лозим: 
ток трансформаторларини иккиламчи чўлғами, унга уланиши керак бўлган 
занжирлардаги монтаж ишлари тамом бўлгунга қадар, қисқа туташтириб қўйилиши шарт. 
Монтаж қилинган занжирлари ток трансформаторларини иккиламчи чўлғамига 
улангандан кейин қисқа туташтиргич яқинроқдаги қисқичлар йиғимига кўчирилиши ва у 


58 
фақат ҳамма монтаж ишлари батамом битирилиб, монтаж қилинган занжирларни тўғри 
уланганлигини текшириб чиқилгандан кейингина олиб ташланиши зарур; 
қутбларни текширишда ток трансформаторларини бирламчи чўлғамига импулс 
берилишидан олдин асбоблар иккиламчи чўлғамнинг қисқичларига уланиши керак. 
Монтаж ва кавшарлаш ишларини бажаришда ток трансформаторларини бир-ламчи 
чўлғами шиналарилан ток ўтказувчи сифатида фойдаланиш қатьиян ман этилади. 
 
§ 2. Электродли қозонлар 
248. Изоляцияланган қутига ўрнатилган 1000 В кучланишгача бўлган электродли 
қозонларнинг ғилофи қулфланиб ѐпилиши шарт. Қозондан кучланиш олингандан 
кейингина ғилофни очишга рухсат берилади. 
249. Ишлаб турган электродли қозонга уланган қувурларда унинг ҳимояловчи ерга 
улагичини бузадиган ишларни бажариш ман қилинади. 
250. Қувурларни ажратишдан олдин, ажратиладиган бўлаклар орасида электр 
кавшарлаш ѐрдамида мустаҳкам металл контакт бўлишини таъминлаш лозим. Байпас 
айланмаси билан жиҳозланган қувурларни бир-биридан ажратишда бўлаклар орасида 
бундай контактни таъминлаш талаб қилинмайди. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling