Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 2. Кучланиш остида ишлаш
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 2. Кучланиш остида ишлаш
329. Кучланиш остида бўлган ҳаво электр узатиш линияларида бажариладиган ишлар қуйидаги 2 схема бўйича бажарилиши мумкин: «сим-одам-изоляция-ер» схемасида, бунда ишчи симдаги кучланиш остида ва ердан изоляцияланган бўлади; «сим-uзоляция-одам-ер» схемасида, бунда ишчи симдан изоляцияланган ҳолда иш бажариши мумкин. 330. Ишчи симдаги кучланиш остида ишлаганда қуйидаги шартларга амал қилиб: одамни ердан изоляциялаб экранловчи комплект кийимларидан фойдаланиб ва экран комплектларининг, иш майдони ва симдаги потенциални тенглаштириб ишлашга рухсат этилади. Потенциал тенглаштириш, потенциални кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан амалга оширилади. Ишчи симга кўтарилишидан олдин унинг экран комплекти потенциални кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан ва агар қўлланилаѐтган бўлса, монтер кабинаси билан уланган бўлиши зарур. Бундай ишларни бажаришда одам билан ерга уланган қисмлар ва ускуна қисмларигача булган масофа мазкур Қоидаларнинг 2-иловаси 1- жадвалида кўpсатилган масофадан кам бўлмаслиги шарт. 71 Сим потенциали остида бажариладиган аниқ иш турлари махсус йўриқномага мувофиқ технологик карталар бўйича амалга оширилиши керак. 331. Кучланиш остида одамни симдан изоляциялаб бажариладиган ишларни ушбу кучланишга мўлжалланган электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажариш шарт. 332. Симдаги потенциал остида (бевосита ток ўтказувчи қисмга тегиш билан боғлиқ) ишлаш ҳуқуқига эга бўлган бригада аъзолари IV гуруҳли, бригада аъзоларининг қолганлари эса III гуруҳли бўлишлари керак. 333. Сим потенциали остида бўлган изоляцияланган қурилмадаги майдондан туриб иш бажарилаѐтганда, ушбу иш майдонида бўлмаган ишчиларга асбоб ѐки мослама олиш, ҳамда узатиш, сим потенциалига нисбатан ўзгача потенциал остида бўлган изоляция шокилдалари арматураларига ва изоляторларига тегиш ман қилинади. 334. Изоляцияловчи шокилдаларда ишни бошлашдан аввал ўлчов штангаси билан осма изоляторларни электр мустаҳкамлигини ва барча шплинтлар, ҳамда арматурадаги қулфларнинг бор-йўқлигини текшириш шарт. Иш бажарилаѐтган таянчлардаги симни чиқариб юборувчи қисқичли осма изоляторда қисқичга пона қўйиш ва электр узатиш тармоғи ўтган трасса рельефи талабига кўра, қўшни таянчдаги қисқичларга ҳам пона қўйиш зарур. 335. Изоляцияловчи шокилдаларда уни бошқа жойга кўчириб илиш ѐки изоляцияланган қурилмадан туриб монтерлар ѐрдамида айрим изолятор ва арматураларини алмаштириш ишларини бажариш, фақат шокилалардаги ишга яроқли изоляторлар сони 70 фоиздан кам бўлмаган тақдирда рухсат этилади. 336. 220 кВ кучланишдан юқори ҲЛда траверсда туриб изоляцияловчи шокил- даларни қайта илиш, траверсдан керакли мосламаларни ажратиб бўшатиш, траверсга уларни осиш фақат диэлектрик қўлқопда ва экранловчи комплектда бажарилиши керак. 35 кВ ҲЛда изоляцияловчи шокилданинг икки изолятори ишга яроқли бўлган ҳолда биринчи изолятор шапкасига, 110 кВдан юқори ҲЛда эса биринчи ва иккинчи изолятор шапкасига тегишга рухсат этилади. Изоляторларни ҳисоблаш тартиби траверсдан бошланади. 337. 35-110 кВ ҲЛда трубкали разрядникларни, кучланиш остида разрядникни ташқи электродли симга белгилаб берилган масофадан кам масофага яқинлашиш имконини бермайдиган изоляцияловчи габаритник шокилдасини қўллаш шарти билан ўрнатишга рухсат этилади. Разрядникни олиш пайтида разрядник электродини буришда ѐки унинг ташқи электродини симга яқинлаштиришда газ отилиб кетиши мумкин бўлган зонада туриш ман 72 қилинади. Разрядникнинг ташқи электродини, фақат изоляцион штанга ѐрдамида симга яқинлаштириш ва узоқлаштириш лозим. 338. Таянчдан изоляцияланган яшин қайтарувчи тросга 1м дан кам бўлган масофага яқинлашиш тақиқланади. Агар музни эритиш учун мўлжалланган схемада трос ишлатилса, тросга яқинлашиш масофаси музни эритиш учун қўлланилган кучланишга қараб аниқланади. 339. Туман, ѐмғир ва қор ѐғаѐтгaндa, қоронғида, ҳамда таянчларда ишлашга қийинчилик туғдирувчи шамол пайтида кучланиш остидаги ҲЛ ва ҲАЛ да ишлаш ман қилинади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling