Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


§ 6. ҲЛ нинг йўл билан кесишган ва йўлга


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

§ 6. ҲЛ нинг йўл билан кесишган ва йўлга 
яқин участкаларидаги ишлар 
371. ҲЛларининг транспорт магистраллари (темир йўллар, кема қатновчи дарѐлар 
ва каналлар) билан кесишган участкаларида иш олиб бориш учун вақтинча транспорт 
ҳаракатини тўхтатиш ѐки транспорт ҳаракати туфайли ҲЛларидаги олиб борилаѐтган 
ишни тўхтатиб туриш талаб қилинса, наряд берувчи ходим иш жойига транспорт 
магистраллари ҳаракати хизмати вакилини чақириши керак. Транспортларни ўтказиб 
юбориш учун халақит бераѐтган симлар хавфсиз баландликка кўтариб қўйилиши зарур. 
372. ҲЛни асосий ва қишлоқлараро йўллар билан кесишган ѐки уларга бевосита 


78 
яқинлашган участкаларида иш олиб борилса, ишбоши транспорт ҳайдовчиларини 
огоҳлантириш ѐки транспорт ҳаракатини тўхтатиш учун асосий ва бошқа йўлларга 
белгиланган тартибда сигнал берувчиларни қўйиши шарт. Зарур бўлганда Давлат 
автомобил назорати вакили чақирилиши мумкин.
Сигнал берувчилар йўлни ҲЛ билан кесишган ѐки яқинлашган жойидан ҳар икки 
томонда 100 метр узоқликда туришлари ва кундузи қизил байроқчаларга, кечаси эса қизил 
чироқларга эга бўлишлари керак. 
§ 7. Кўчани ѐритиш тармоқларидаги ишлар 
373. Қуйидаги ҳолларда кўчани ѐритиш тармоқларини ўчирмасдан фармойиш 
бўйича ишлашга рухсат берилади: 
ѐритгичлари симдан пастга ўрнатилган қайта ерга улагич сими билан 
жиҳозланмаган ѐғоч таянчларда ѐки ѐғоч нарвон қўйиб ишлаган ҳолларда; 
изоляцияловчи бўғини бўлган телескопик миноралардан фойдаланилганда. 
Бошқа ҳамма шароитларда ишлар наряд бўйича бажарилиб, таянчдаги барча 
симлардан кучланиш олиниши ва ерга улагич ўрнатилиши керак. 
374. Газ разрядли лампаларни ишга тушириш-созлаш аппаратларида иш олиб 
бориш учун, ушбу аппаратларни умумий тармоқдан ўчиришдан аввал, лампани умумий 
тармоққа уланган сими бўшатиб олиниши ва статик конденсаторлар (электрсизлан-тириш 
резисторлари бўлишидан қатъий назар) электрсизлантирилиши керак. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling